AOKB TOSHKENT vil


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar Agentligi Toshkent  viloyati hududiy boshqarmasi rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Ис гази: ҳеч ким хавфдан холи эмас.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Ўзбекистон COP29да иштирок этади: самарали ҳамкорлик ва янги имкониятлар

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 11–22 ноябрь кунлари Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (BMT UNFCCC) иштирокчилари конференциясининг 29-сессиясига (COP29) қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

COP29 доирасида Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўзбек маданияти, тарихи ва ноёб муҳити асосидаги анъанавий тамойиллар ва технологияларни акс эттирувчи Миллий павильон очилади. Анъанавий ўзбек хонадони – «ҳовли» намунаси бўлган павильон йиллар давомида ҳар бир ўзбек хонадони маскани бўлиб келган ҳовли муҳитини ўз ичига олади.

Бу ерда табиат уйнинг бир қисмига айланади: узум билан қопланган яшил майдонлар соя ва қулайлик яратади, анъанавий материаллар ва қадимий қурилиш усуллари эса экологик тоза ва барқарорликни ўзида мужассам этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📣Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер тенглиги бўйича медиа маҳоратини оширишга қаратилган янги ташаббусни ишга туширди

Кеча Тошкент шаҳрида "Мir Luхе Рlaza Hotel"да Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган "Табассум: Ўзбекистонда гендер тенглигини тарғиб қилиш ва ёш аёлларни қўллаб-қувватлаш учун медиа кўникмалари" лойиҳасининг расмий тақдимотига бағишланган конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, халқаро ва донор ташкилотлари, АОКА масъул ходимлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Гендер тенглиги тарғиботида медиа кўникмаларни шакллантиришни мақсад қилган лойиҳа мақсадли гуруҳлар, шу жумладан журналистлар, блогерлар, ёшлар ва аёллар ҳамда нодавлат ташкилотларнинг гендер мавзусида контент тайёрлаш, бу борадаги дезинформацияларга қарши курашиш, мавзу юзасидан медиа тадбирлар ўтказиш бўйича тажриба ва малака оширишга қаратилган.

"Ушбу лойиҳа нафақат муҳим мавзуларни ёритишда, балки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ҳам фаол иштирок этадиган жамоатчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшади", - деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар.


⚡️ Маълумот учун: DW Akademie – DW Akademie'нинг халқаро медиани ривожлантириш, журналистика соҳасида ўқитиш ва билимларни тарқатиш маркази ҳисобланади. Унинг лойиҳалари сўз эркинлиги ва ахборотдан эркин фойдаланиш каби инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлайди.

DW Akademie бутун дунё бўйлаб фаолият юритади ва инсонларни ишончли фактлар ва конструктив мулоқот асосида мустақил қарорлар қабул қилиш учун имконият яратишга ҳаракат қилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Brifing

Toshkent viloyati Bojxona boshqarmasi tomonidan 2024-yilning o‘tgan 9 oyi davomida huquqni muhofaza qiluvchi boshqa organlar bilan hamkorlikda 53 ta holatda 46,8 kg giyohvandlik vositalari hamda 3 mlrd 690 mln soʻmlik, 490 ming 704 ming dona sifati kafolatlanmagan dori vositalarining noqonuniy aylanmasiga chek qoʻyildi.
Bundan tashqari, tovar-moddiy boyliklarning noqonuniy aylanmasiga qarshi kurashish yoʻnalishida 2 431 ta holatda 47 mlrd soʻmga teng tovarlar ushlab qolindi.
Bu haqida Toshkent viloyati Bojxona boshqarmasi Matbuot xizmati bosh inspektori Nargiza Zuxurova ma’lum qildi.

https://t.me/AOKBToshvil


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Bugun BMTning O‘zbekistondagi doimiy rezident-koordinatori Sabine Mahl bilan uchrashuv o‘tkazdik.

Mamlakatimiz va BMT o‘rtasidagi hamkorlikni mustahkamlash masalalarini muhokama qildik, muloqot davomida Orolbo‘yi mintaqasini rivojlantirishga alohida e’tibor qaratdik.


Сегодня у нас состоялась встреча с резидентом-координатором ООН в Узбекистане Сабиной Махль.

В ходе встречи мы подробно обсудили вопросы укрепления сотрудничества между Узбекистаном и ООН, уделив особое внимание развитию региона Приаралья.


Репост из: Markaziy saylov komissiyasi
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайловда қандай овоз берилади?

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#AntiFake_uz_огоҳлантиради

💻Сўнгги кунларда Телеграм мессенжерида онлайн фирибгарликнинг янги усуллари кенг тарқалмоқда. Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш учун "Салом, бу сенмисан суратда?" каби сохта хабарлар ва вирусли файллар юбормоқда.

⚡️Бириктирилган иловани юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолади ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.

‼️Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

FacebookInstagramTwitterTelegram


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади


“Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази (Марказ) ташкил этилади.

✔️ Қобилиятли ҳамда фанларни чуқур ўрганишга қизиқадиган ёшларни аниқлаш ва селекция қилиш, улардаги иқтидорни янада ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолият йўналишларидан бири этиб белгиланди.

🗓 2025 йилдан Марказ томонидан:

🔹5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

🔹ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;

🔹ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

🔹фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

🔹ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

🔹иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Respublika ixtisoslashtirilgan ona va bola salomatligi ilmiy-amaliy tibbiyot markazi

Toshkent, 2024



Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр здоровья матери и ребёнка

Ташкент, 2024


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Яқинда боғдорчилик бўйича янги тизим жорий қилинди.

Оҳангарон ва Бўстонлиқда 1 минг гектардан адир ва тоғ олди ерларида малина ва голубика плантациясини, Паркентда 2 минг гектар ва Оҳангаронда 1 минг гектарда узум ва гилос боғларини ташкил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Бунда, 5 минг аҳолини, айниқса камбағал оилалардан бўлганларни даромадли қилиш мумкин.

Мутасаддиларга бир йилда 2,2 минг гектар боғ ва токзорни янгилаш, Ангренда анор шарбатини ишлаб чиқаришни бошлаш, Оҳангарон туманида олхўрини қайта ишлаш қувватини яратиш топширилди.

Умуман, вилоятни боғдорчилик бўйича намунали ҳудудга айлантириб, экспортни 300 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тошкент вилоятида қишлоқ ерлари Андижондан 1,5 карра кўп. Лекин, етиштириладиган маҳсулот ҳажми бир хил. Вилоятда 1 гектардан ўртача даромад Андижондан 2 карра, Наманган ва Фарғонадан 1,5 баравар, Бухородан 1,3 бараварга кам.

Сўнгги уч йилда вилоятдаги 21 минг гектар ер деҳқончилик учун 51 минг нафар аҳолига берилди. Лекин, йил бошидан бор-йўғи 72 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт бўлди. Бу – ўтган йилгидан кам.

Вилоятдаги самарасиз 2 минг 200 гектар боғ ва токзор ҳисобига йилига 10 миллион доллар экспорт йўқотилаяпти.

Сув тежовчи технология бўйича Тошкент вилояти энг охирги ўринларда.

Бу борада вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Кеча Зангиота туманида Сингапур билан ҳамкорликда ташкил қилинган эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи "TRT" корхонаcи фаолияти билан танишилди.

Корхонада енгил ва юк ташувчи автомобилларни юриш, трансмиссия ва бошқарув тизимлари учун 1 мингдан ортиқ турдаги эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади.

Корхонани ўзида техник текширув ва синовларни ўтказиш учун лаборатория ҳам ташкил қилинган, халқаро сифат менежменти сертификати ҳам мавжуд.

Бундай корхоналарни “Ўзавтосаноат”, Навоий ва Олмалиқ комбинатлари билан кооперациясини кучайтириб, импортни қисқартириш бўйича тизимли ишлаш кераклиги қайд этилди.

Ёки, Янгийўл туманидаги “Месал” корхонаси ҳам ҳозирги кунда энг кўп импорт бўлаётган сув тозалаш ускуналарини ишлаб чиқараяпти.

Иқтисодий комплекс мутасаддиларига бир ойда машинасозлик соҳасидаги ва технологик ускуналар импортини тўлиқ таҳлил қилиб, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳамда йирик корхоналар билан кооперациясини кучайтириш бўйича уч йиллик дастур тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Олмалиқ комбинати йилига 9 триллион сўмлик маҳсулот харид қилмоқда. Бу – комбинат атрофида жойлашган 5 та шаҳар ва туман учун катта имконият.

Шу муносабат билан “Саноат учбурчаги”га кирувчи туман ва шаҳарларда камида 5 тадан корхонани жалб қилиб, кейинги йил комбинат импортини 25 миллион долларга камайтириш имконияти кўрсатиб ўтилди.

Умуман, “Саноат учбурчаги” ҳудудида 1 минг 100 та корхона ишлаяпти. Янги лойиҳалар ҳисобига 2-3 йилда улар 1,5 мингга етади.

Мутасаддиларга кейинги йил бу корхоналар учун Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон туманида 50 миллион долларлик 3 та йирик логистика марказини ташкил қилиш топширилди.

Вилоят, туман ва шаҳарлар ҳокимларига “Саноат учбурчаги” дастури доирасида бир йилда 1,3 миллиард долларлик 230 та лойиҳани ишга тушириш, буни ҳисобига 13 мингта юқори даромадли иш ўрни яратиб, уларга камбағал оилалардан камида 5 минг кишини ишга жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўтган йил Ангренда 110 минг тонна қувватли каолин заводи ишга тушгани учун керамика, чинни, санфаянс чиқариш ҳам ривожланаяпти.

“Саноат учбурчаги”га кирувчи туманларда керамогранит, керамик плита ва чинни идиш чиқариш бўйича яна 120 миллион долларлик 7 та лойиҳани жойлаштириш мумкин.

Пискент туманида маҳаллалардаги 500 та хонадонда чиннига бадиий безак беришни йўлга қўйиш мумкин бўлса, Ангрен шаҳрида картон заводи қувватини 1,5 карра ошириб, керамика буюмлари учун қадоқ етказиб беришни ташкил қилса бўлади.

Пискентдан ўтадиган А-373 йўли бўйидаги 488 гектарда Янги Пискент саноат шаҳри қурилмоқда. Бу ерда икки йилда 44 та лойиҳани ишга тушириш мумкин.

40 миллион доллар ҳисобига рудадаги металларни бир-биридан ажратиш учун зарур бўлган ксантогенат ишлаб чиқаришни 2 карра ошириш орқали Олмалиқ комбинатининг бундай маҳсулотга эҳтиёжи тўлиқ қопланади, 20 миллион долларлик экспорт бўлади.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент ва Оҳангарон туманларининг вилоят саноатидаги улуши 50 фоизни ташкил қилади.

Бу 5 та шаҳар-туман бир-бири билан ёнма-ён жойлашган бўлиб, хом ашё захирасига жуда бой.

Бу ерларда ишлаб чиқаришни кооперация ва кластер асосида ташкил этиш учун мутлақо янги тизим“Саноат учбурчаги” дастурини тайёрлашга қарор қилинди.

Масалан, Олмалиқ комбинатида йилига 600 минг тонна темир таркибига қўшимча компонент – “огарок” ишлаб чиқарилаяпти. Оҳангарон тумани ва шаҳри, Пискентдаги 3 та цемент заводи ишлаб чиқаришда ушбу компонентдан фойдаланаяпти.

Туманлар кооперация қилса, транспорт харажати 20-30 фоизга, таннарх эса 5-10 фоизга камайиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Уч йилда тижорат объектлари пойтахтда 5,7 миллион квадратга кўпайган бўлса, Тошкент вилоятида 1,6 миллионга ошди.

Вилоятда ҳар йили 1 миллион квадрат тижорат жойи ташкил қилиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Йил якунигача 115 та кўп қаватли уй, 39 километр сув ва 29 километр газ тармоғи қурилишини якунлаш вазифаси қўйилди.

Зангиота туманидаги Ибрат ва Улуғбек маҳаллаларига хизмат қилган 2 та оқова сув иншооти эскиргани, Боғзор ва Нуробод маҳаллаларидаги кўп қаватли уйларда иситиш ва оқова тизими муаммоли экани кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга бу 4 та маҳаллада сув, оқова ва иситиш тизимини яхшилаш лойиҳаларини тайёрлаш топширилди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Йиғилишда Тошкент тумани вилоят аҳолисига уй-жой қуриш учун асосий база бўлиши кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, Тошкент тумани орқали Қозоғистондан кунига 44 минг одам, жумладан 2-2,5 минг хорижий туристлар ўтиб қайтади.

Мутасаддиларга “Шифобахш сувлар” ҳудудидан яна 5 та санаторий қуриш учун жой топиб, аукционга чиқариш, Шифобахш сувлар кўчасини кенгайтириб, атрофида йирик савдо, спорт ва кўнгилочар марказлар, кўп қаватли уйлар қуриш бўйича мастер режа ишлаб чиқиш топширилди.

Пойтахтдаги корхоналарга вилоятдаги қурилиши тўхтаган объектларга кўчиб ўтишни таклиф қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Анча вақтдан бери сотилмаган 70 та объект пойтахтдаги тадбиркорларга бўлиб-бўлиб тўлашга берилади. Шарти – ишчиларнинг 50 фоизи камбағал оиладан бўлиши керак.

Facebook|Instagram|X

Показано 18 последних публикаций.