Кечадан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тинчлик сулҳи кучга кирди
Сулҳнинг дастлабки шартлари келишилган муддатдан бир неча соат ўтиб бажарилди
Унга кўра, ҲАМАС гаровга олинган 3 нафар исроиллик аёлни қўйиб юборди. Исроил эса қамоқхоналарда сақланаётган 90 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинганини эълон қилди.
Келишувга биноан, тинчлик сулҳи қуйидаги 3 босқичда амалга оширилади:
1– босқич 6 ҳафта давом этади ва унда ҲАМАС 33 нафар гаровга олинган исроилликни (аёллар, болалар ва 50 ёшдан ошган эркакларни) қўйиб юборади. Исроил эса қамоқларда сақланаётган юзлаб фаластинликларни озод қилади.
2 – босқичда барча гаровга олинганлар, хусусан ҳарбий асирлар ҳам қўйиб юборилади ва ўт очиш тўхтатилади. Исроил Ғазодан барча қўшинларини олиб чиқиб кетади.
ҲАМАС жами 98 нафар гаровдаги исроилликни, Исроил эса 2 мингга яқин фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориши кутилмоқда.
3– босқичда эса ҳалок бўлганларнинг жасадларини қайтариш ҳамда Миср, Қатар ва БМТ назоратида Ғазони қайта тиклаш назарда тутилган.
@Nurnews_uz