NurNEWS.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


"Nurobod'' газетаси ДК таҳририяти.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


#таъзия

Нуробод тумани кенг жамоатчилиги, Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгаши депутати, Нуробод туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, туманимизнинг азиз фарзанди, таълим тизимида самарали хизмат кўрсатаётган фидоий инсон

Қиличов Баҳриддин Отаёровичнинг

вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига ва барча яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Жанозаси эртага 12 март куни соат 11.00 да Тим қишлоғи, Бунёдкор маҳалласида бўлиб ўтади.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Таксистлар учун яхши янгилик. Солиқ қўмитаси маълум қилишича, ўзини ўзи банд қилган таксистларнинг 2024 йилда даромади 100 миллион сўмдан ошган бўлса ҳам, 2025 йилда ҳисоб-китоб яна “нол”дан бошланади. 2025 йил давомида 100 миллион сўмгача бўлган даромад солиққа тортилмайди.

Бундан ташқари, такси ҳайдовчилари учун қулай тизим ишлаб чиқилмоқда. Унга кўра, даромади 100 миллион сўмдан ошганда (лекин 1 миллиард сўмгача) улар учун солиқни солиқ агентлари (такси агрегатори) тўлов манбаида автоматик ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқилган.

Мазкур таклиф қабул қилиниб, қонунчиликка киритилганида ушбу тартиб асосида солиққа тортиш тизими жорий этилади.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭕️ Ҳурматли ҳайдовчилар! Газни босишдан олдин, ўпкангизни босинг! Тезликни оширишдан аввал, иссиқ чойни сочиққа ўраб, келишингизни кутаётган онангизни, оилангизни ўйланг! "Дадам нимадир олиб келади" дея кўзлари мўлтираб йўл қараган болангизни ва бошқаларнинг гўдакларини эсланг ўша пайт. Муҳими қаергадир тез бориш эмас, тирик боришку аҳир, тўғрими?

‼️ Шундан кейин ҳам тез ҳайдайсизми?

Kanalga qo‘shiling:👇
👉 @Nurnews_uz


#тезкор

⚡️⚡️⚡️

Тошкентдан Москвага учган самолёт ҳаво ҳужуми сабабли Санкт-Петербургга қўнди

Uzbekistan Airways’нинг HY-611 рейси Внуково аэропорти тезкорлик билан ёпилгани сабабли Санкт-Петербургга қўнди.

Boeing 767 самолёти экипажи ҳаво ҳужуми туфайли қўлланилган «ковёр» (гилам) режасига асосан Внуково аэропортига кириш мумкин эмаслигини билиб, захира аэродромга йўналишни ўзгартиришга қарор қилди.

Самолёт муваффақиятли қўнди, барча йўловчилар хавфсиз жойда.

Kanalga qo‘shiling:👇
👉 @Nurnews_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яқин инсонларингизни борида қадрланг!

Kanalga qo‘shiling:👇
👉 @Nurnews_uz


Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов:

“Ҳозир бутун дунёда инвестицияларнинг кўчиши кузатилмоқда. Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонда иқтисодиёт ривожланяпти. Очиқ ва прагматик сиёсат олиб бориляпти. Мамлакатга кўплаб сармоядорлар кириб келмоқда. Албатта, бу ривожланаётган давлат учун нормал жараён.

Қолаверса, мамлакатимизга нафақат Хитой, балки бошқа давлатлардан, масалан, Германия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Саудия Арабистони, Малайзия кабилардан ҳам кўплаб инвесторлар ҳамда тадбиркорлар келиб, фаолият юритмоқда.
Шу жумладан, ўзбекистонлик тадбиркорлар ёки мигрантлар турли давлатларда, хусусан, Хитойда ҳам фаолият юритмоқда. Ҳозир дунёнинг исталган мамлакатида ўзбек маҳаллаларидан тортиб, ўзбек тилида ёзилган номлари магазин ва миллий ошхоналаригача топиш мумкин.

Хитой масаласига келсак, аҳоли сони бўйича дунёда етакчи, ҳатто Ғарбий Европа, Шимолий Америкада катта диаспоралар бор. Лекин ҳеч ким уларнинг хавфи борлиги тўғрисида гапирмайди. Шундай экан бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Бу ҳуддики марказлашган ҳолда учинчи томоннинг манфаати билан бошқарилаётган манипуляцион компанияга ўхшайди. Шунинг учун юртдошларимиздан провокаторларнинг турли манипуляцияларига ишонмасликни сўраймиз.

Хитой Ўзбекистоннинг тарихий ва яқин ҳамкори ҳамда стратегик шеригидир. У бизнинг ҳудудий яхлитлигимиз ва суверенитетимизни ҳурмат қилади ҳамда қатъий қўллаб-қувватлайди. Ҳатто бу бўйича алоҳида шартнома ҳам имзоланган. Яъни, бундан ваҳима кўтаришга асос йўқ.

Яна бир мисол: Ўзбекистонда таҳсил олаётган талабалар орасида ҳиндистонликлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади. Бугунги кунда, агар адашмасам, олти минг нафардан зиёд ҳиндистонлик айнан Ўзбекистон ОТМларида таҳсил олмоқда. Лекин бу дегани Ўзбекистонни ҳиндлар эгаллаб олади, дегани эмас-ку!

Қайтараман, Ўзбекистон аввалгидек ёпиқ давлат эмас. Одамлардан бироз тоқатли бўлишни, турли хил ёлғон ёки провокацион ахборотларга учмасликни сўраймиз”.

Манба


⚡️⚡️⚡️

📈  “Tashabbusli budjet”ning 2025-yilgi 1-mavsumi doirasida ovoz berish bosqichi boshlandi

Ovoz berish jarayonlari 20-mart soat 23:59 ga qadar davom etadi.

Eslatib o‘tamiz, Siz o‘zingizga qulay bo‘lgan usullardan biri orqali, jumladan:

1️⃣ “Ochiq budjet” portalining veb-sahifasi;
2️⃣ portalning mobil ilovasi (Android va iOS);
3️⃣ Telegramdagi rasmiy bot yordamida ovoz berishingiz mumkin.

📣  Barcha tashabbuskorlarga omad tilaymiz!

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


21-қисм. Жинларнинг иймон келтириши. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


20-қисм. Тоифда қилинган дуо. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


19-қисм. Саҳифа воқеаси. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉 Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


18-қисм. Юксак мукофот. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Ота-онангиз сизга бера олмаган нарсалар ҳақида ҳеч қачон шикоят қилманг.
Улар сизга борларини берган бўлиши мумкин.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


17-қисм. Умар ибн Хаттоб. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


16-қисм. Ҳамза (р.а.). «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


15-қисм. Жажжи Фотима (р.а.) жасорати. «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


Муқаддас аёл!

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,
Хилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди.
Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Аввал: “Кел-ей. Қучоғимга тўл, балқ”, дедилар,
Унамадинг, аёл ўзи терс “халқ” дедилар.
Ичолмагач юз ўгириб, шўр, талх дедилар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,
Жуфтим бўл,- деб чопганини ҳар тоқ яширар,
Жаннатим,- деб қувонмасдан қумлоқ яширар,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,
Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,
Асов ўтдай эркакларнинг борар ери Сен,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,
Маст даврада бир сарин ел, бир тор келсанг-да,
Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,
Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,
Гуноҳкорлар мингу битта Сенга тегар тош,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!
Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,
Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,
Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,
Сен барибир муқаддассан,
Муқаддас аёл!

Ҳалима Худойбердиева.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


#Иқтибос

Бир ҳақиқатни барчамиз яхши тушуниб олишимиз зарур. Аёлларнинг ташвиш ва машаққати ҳам, зиммасидаги масъулияти ҳам эркакларга нисбатан анча юқори.

Уй-рўзғор ишлари ва фарзанд тарбиясидан ортиб, таълим олаётган, меҳнат қилаётган ва тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизлар замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонлари, десак, тўғри бўлади.


Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг оғирини енгил қилиш, улар учун барча соҳаларда зарур шароитларни яратиб бериш доимо давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолади.


✍️ Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


🌷 8-mart — "Xalqaro xotin-qizlar kuni" munosabati bilan Nurobod tumani hokimi Maxsud Buranovning bayram tabrigi

@Nurnews_uz


14-қисм. Абу Бакр Сиддиқ (р.а.). «Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ» туркумидан.

Муаллиф: Нуриддин ҳожи Холиқназаров

👉Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz


“Саховат” интернат уйида байрам тадбирлари бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Саховат” интернат уйида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ҳозирда мазкур масканда 150 нафарга яқин кексалар парваришланмоқда. Уларга ҳукуматимиз томонидан барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Божхона ходимлари кекса онахонларга меҳр-мурувват кўрсатиб, уларнинг ҳолидан хабар олишди.

Кексаларни кўнгилларини кўтариш мақсадида байрам дастурхони ёзилди. Ташкил этилган байрам кечасида божхоначилар барча хотин-қизларни қизғин муборакбод этишди ҳамда байрам совғаларини тарқатишди.

Байрамда куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва лапарлар айтилди. Қариялар билан суҳбатлашилди.

Kanalga qoʻshiling:
@Nurnews_uz

Показано 20 последних публикаций.