Musayev_Sunnatillo (yurist)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


#my_portfolio
Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


#my_portfolio

Фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилиши жараёнида эришилган ютуқларни шу ерда ёритиб бориш юзасидан келишиб олган эдик.

✍️ Яна бир фуқаронинг мурожаати ўрганиб чиқилиши жарайёнида унга ўз вақтида тўлаб берилмаган ойлик иш ҳаққилари тўлаб берилишига эришилди.

❗️Масъуллардан қонунларга риоя қилишларини, ишчи ҳодимларнинг ойлик маошларини ўз вақтида тўлашлари зарурлигини эсатамиз.


👉 @Musayev_s_s 👈


Қандай вазиятда ҳайдовчи ҳар қандай ҳолатда пиёдани ўтказиб юбориши лозим?

Одатда, ҳайдовчилар пиёдалар ўтиш жойининг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган фуқароларга йўл бермайди. Бироқ Йўл ҳаракати қоидаларининг 113-бандида, барча ҳолларда, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойларидан ташқарида ҳам ҳайдовчи оқ ҳасса билан ишора бераётган кўзи ожиз пиёда(лар)ни ўтказиб юбориши кераклиги белгиланган.

Чунки кўзи ожизларга пиёдалар ўтиш жойигача етиб боришнинг ўзи қийинчилик туғдиради.

Демак, оқ ҳассали йўловчи кўринганда, йўлнинг қаеридан ўтишидан қатъий назар, автомашина ҳайдовчилари уларга йўл бериш керак.

👉 @Musayev_s_s 👈


🏅 "Йил Давлат мактабгача таълим ташкилоти — 2024" танлови ғолиблари эълон қилинди!

Азиз Бекобод аҳолиси!

Сизларнинг овозларингиз билан "Йил Давлат мактабгача таълим ташкилоти — 2024" танловининг ғолиблари аниқланди! 🎉

🥇 1-ўрин: 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти
🥈 2-ўрин: 2-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти
🥉 3-ўрин: 17-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти

Барча ғолиб мактабгача таълим ташкилотларига табриклар! 👏 Улар туманимиздаги ёшлар учун олиб борган ўқитиш ва тарбиялаш фаолияти билан эътироф этилмоқда. 🌟

✍️ Ҳар бир овоз ва иштирокчига катта раҳмат! Биз биргаликда келажакка устувор ва юқори натижаларга эришамиз! 💪


📢 Батафсил маълумот ва ғолиблар ҳақидаги янгиликлар учун расмий саҳифамизга аъзо бўлинг: https://t.me/Musayev_S_S


🏆 "Йил Мактаби — 2024" танлови ғолиблари аниқланди!

Азиз ёшлар ва фаол ўқитувчилар! "Йил Мактаби — 2024" танлови якунига етди ва бизга қувончли янгиликларни тақдим этмоқда! 🎉

🥇 1-ўрин: 19-мактаб
🥈 2-ўрин: 51-мактаб
🥉 3-ўрин: 38-мактаб

✍️ Барча ғолиб мактабларимизга жуда муҳим бўлган таълим жараёнида кўрсатган фаоллиги ва кучли натижалари учун миннатдорчилик билдирамиз. 🙌

🔹 Сизларнинг меҳнатингиз ва саъй-ҳаракатларингиз туман миқёсида эътироф этилди! 👏 Бундан кейин ҳам муваффақиятлар сизларнинг йўлдошингиз бўлишини тилаймиз! 🌟

🔹 Барча қатнашган мактабларга ҳам раҳмат айтамиз ва келгуси йилларда янада юқори марраларни забт этишга чақирамиз! 💪

📢 Сўнгги янгиликлар ва ғолиб мактаблар ҳақида маълумотлар учун бизнинг расмий саҳифамизга аъзо бўлинг: https://t.me/Musayev_S_S


"Бекобод туман ва шаҳар ҳокимлари фаолиятини баҳолаш" сўровномаси ғолиби эълон қилинди!

Ҳурматли Бекобод аҳолиси!

Сизларнинг қимматли фикрларингиз ва таклифларингиз асосида "Бекобод туман ва шаҳар ҳокимлари фаолиятини баҳолаш" сўровномасининг ғолиби аниқланди! 🚀

🥇 Ғолиб: Бекобод туман ҳокими Шуҳрат Дўсбеков

Барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз ва келгуси лойиҳаларда янада кўп фаолият кўрсатишга чақирамиз! 🌟

📢 Батафсил маълумот ва ғолиб ҳақидаги янгиликлар учун расмий саҳифамизга аъзо бўлинг: https://t.me/Musayev_S_S


🏅 "2024 йилнинг энг яхши сектори" танлови ғолиблари эълон қилинди!

Ҳурматли Бекобод тумани аҳолиси!

Биз "2024 йилнинг энг яхши сектори" танловининг якуний натижаларини эълон қилишдан мамнунмиз! 🎉 Танлов давомида жамоаларимиз кўрсатган юқори самарадорлик ва адолатли ҳамкорлик натижалари ҳақида қувончли хабарлар олдик. 🚀

🥇 1-ўрин: Бекобод туман ҳокимлиги
🥈 2-ўрин: Бекобод туман ички ишлар бўлими
🥉 3-ўрин: Бекобод туман Давлат солиқ инспексияси

Барча ғолибларга самимий табрикларимизни йўллаймиз ва уларнинг фаолиятини юксак баҳолаймиз! 👏

Сизларнинг овозларингиз билан биз энг муносиб ва фаол секторларни аниқладик. Ҳар бир ташкилот ўзининг жамоавий меҳнати ва қўшган ҳиссаси учун махсус сертификатлар билан тақдирланади. 📜

✍️ Бекобод туманининг келажаги учун биргаликда ишлаймиз ва янада юқори натижаларга эришамиз! 🌟

📢 Батафсил маълумот ва сўнгги янгиликлар учун расмий саҳифамизга аъзо бўлинг: https://t.me/Musayev_S_S


❗️"Эски долларни олмаймиз" деб айтаётганлар диққатига!
Эски намунадаги долларларни хамма олади, хатто АҚШда хам янгиси билан бир хил кучда, хатто 70 йил олдингиси хам

Агар эски доллар олишдан бош тортишса ушбу (71 200-00-44) рақамларга телефон қилиб арз қилинг

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

☝️Агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин

❗️Максимал тарқатинг, эски долларлар КУЧИДА

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бундан 40 йил аввал олинган спектаклда айтилган гаплар бугунги кун воқеаларига ўхшайди-а?

➖“Бир ўқитувчи махаллий бир амалдорнинг ўғлига паст баҳо қўйган экан, унга қарши ишлар бошланиб кетибди. Кўрилмаган чора қолмабди унга. Хатто хотинини ҳам қўлга олишибди. Хотини эри устидан шикоят ёзиб берибди... Хотини болалар боғчасида тарбиячи экан, ўша заҳоти мудирликка кўтирилибди...”

Қаранг, вақт ўтяпти, давр ўтяпти, лекин иллатлар ўша-ўша.

👉 @Musayev_s_s 👈


Россия Президенти имзолаган хужжатга кўра, Россия Федерациясида ноқонуний бўлган чет элликларга, ўз хукукий ҳолатини тартибга солиш ва назорат реестрига (реестр контролируемых лиц) киритилмаслик имконияти берилади.

Қуйдаги талабларга мос келган ва бажарган ноқонуний холатда юрган чет эл фуқаролари хужжатларини тўғирлаш учун мурожаат қилишлари мумкин:

1) Бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш;
2) Биометрик маълумотларни тақдим этиш;
3) Тиббий кўрикдан ўтиш;
4) Тил сертификатига эга булиш ёки имтихондан утиш;
5) Қарзларни тўлаш;
6) Патент еки РВП/ ВНЖ берилмаслиг учу асос буладиган холатлар сизда булмаслиги

Патент асосан «аннулирование» бўлишини сабаблари:

🔹Жиноят учун судланганлик ёки епилмаган судимость борлиги;
🔹Россия Федерациясида йилига икки ёки ундан ортиқ маротаба миграция конунчилигини бузиш;
🔹патент олишдан олдин 5 йил ичида Россия Федерациясидан суд карори асосида «выдворение» булиш;
🔹Россияга киришга тақиқ (запрет) борлиги.
🔹Россия давлат хавфсизлигига хавф тўғдириш.

📑Патент беримаслиг еки аннулирование бўлиш сабабларни тўлиқ рўйхати "Россия Федерацияси хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги” (115 ФЗ) 22 моддасида қўрсатиб ўтилган.

❗️Агар сизда қуйдаги холатлардан бири бўлса сиз фармон бўйича хужжатларингизни тўғирлаолмайсиз.

📑Фармон 1 январ 2025 йилдан кучга киради ва 30 апрелга кадар хукукий холатни тугирлашга имконият беради.

⛔️Агар сизда 6 бўлимда кўрсатилган холат булса фармон буйича сиз хужжатларингизни тўғирлаолмайсиз!


👉 @Musayev_s_s 👈


🚨Кеча тунда хизмат олиб бораётган ППХ ходими ердан долларга тўла ҳамённи топиб олиб эгасига қайтарди.

Ибрат олса бўладиган ҳолат.

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#my_portfolio

Камбағал оилалар учун қонунчиликдаги имтиёзлар

Ушбу видеода камбағал оилаларга давлат томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар ва қонуний ёрдамлар ҳақида сўз боради. Агар сиз ёки сиз таниш бўлган оилалар бу каби имтиёзлардан хабардор бўлишни истасангиз, видеони кўриб чиқинг.

Саволларингиз бўлса ёки қўшимча маълумот керак бўлса, биз билан боғланишингиз мумкин:

📲 @Yurist_Musayevbot

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️Сиртқи таълимда 3 курсда ўқийдигонлар ишга киришлари мумкунми?

Oliy talimdagilarni 3 kursdan ishlashga ruxsat berildi kunduzgi yo sirtqini farqi bormi shunda nizomda negadir shunaqa joyini oʻqimagandim yoʻnalishim maktabgacha taʼlim bogʻchaga ish soʻrab borsam adliya ruhsat bermayapti dedi sirtqilarga shu qanchalik toʻgri javob uchun oldindan rahmat
Bir emas ikkita bogʻchada shu gapni eshitdim adliya ruhsat bermayapti hozir deyapti qanday huquqiy asos bor ularga koʻrsatishga maslahat bering


⚖️ Юридик асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги низомининг 8-бандида қуйдагилар байён қилинган:

🔰 Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

✍️ Туман шаҳарларда буджет ташкилотларига Адлия бўлимининг юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари хизмат кўрсатади улар Сизнинг аризангизни менинг фикримча Сиз лавозимга кирмоқчи бўлаётган иш бўйича мутахасилигингиз тўғри келмаганлиги сабаб ёки юқорида низомда кўрсатилгани каби Сизнинг дарсда бўлиш вақтингизда иш кунлари режалаштирилганлиги сабаб рад қилишаётган бўлиши мумкун.

⚔️ Адлия бўлими ҳодимларига мурожаат қилинг улар Сизга батафсил тушунтириб беришади.

👉 @Musayev_s_s 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Доклад қилишни талаб қилган Шаҳар ҳокимига жойини кўрсатиб қўядиган (мустақил) АМИБ терговчилар замони қачон келаркан?

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲОДИМЛАРИГА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА МОДДИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ ?

Қандай ҳолларда таълим муассасаси ҳодимларига моддий ёрдам берилади ?


Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2019 йил кунги 823-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан,

➖ умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши: (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди)

1) ➖ вафот этганда;

2)
оғир касалликка чалинганда;

3)
➖ ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

✍️ Ушбу низомдаги "оғир касалликка чалинганда" деган жумлани олиб ташлаш керак. Сабаб ушбу нормани ишлатаётганлар яни ушбу нормага асосан кимгадир моддий ёрдам учун пул ажратаётган педегоглар яъни мактаб директорлари ва масуллари саналади.

🔹 Улар қайси касалик оғир қайси касалик енгил эканлигини билишмайди ва билишга мажбур ҳам эмас сабаби улар ушбу соҳани вакиллари эмас балки педагоглар ҳисобланади.

❗️ Бироқ, Ушбу Низомда қуйдагичиа норма байён қилинган:

Умумтаълим муассасаси педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишнинг тўғри, холис ва адолатли амалга оширилиши учун жавобгарлик Ишчи гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилади.


Ишчи гуруҳи раҳбари — умумтаълим муассасаси директори;

🔹 Қайси касалик оғир турга киришини билмаганлиги сабабли амалиётда кўплаб директорлар ҲМҚО ҳодимлари томонидан жавобгарликка тортилмоқда.

💡Ушбу норма мазмунини ўзгартириб барча педагоглар календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача ҳодимнинг ёзма аризасига биноан моддий ёрдам ажратилиши мумкунлиги кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @Musayev_s_s 👈


Январь ойи - ҳужжатларда энг кўп хатога йўл қўйиладиган ой.

Эртага иш куни. Январь ойининг айниқса, биринчи ўн кунлиги хат ва ҳужжатларда энг кўп техник хатолик бўладиган давр.

Ҳужжатларни, айниқса, алоқа хатлари, буйруқлар, фармойиш ва қарорларни тузишда уларнинг санасига эътиборли бўлинг.

❗️"2024 йил" эмас, "2025 йил" деб ёзайлик-а.

👉 @Musayev_s_s 👈


Ўсиш бор.

Авваллари фуқароларнинг Президент Админстрациясини судга беришларини тасаввур қила олармидингиз?

Қийин эди-а?

Мана, эртага фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида бир фуқаронинг Президент Админстрациясига нисбатан ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризаси кўрилади.

Одамларда судга бўлган ишонч аста-секинлик билан бўлса ҳам ортмоқда.

👉 @Musayev_s_s 👈


❗️Мактабларда ички тартиб деб, ўқитувчиларни навбатчиликка қўйиш тўғрими?

Ассалому алайкум! Мактаб укитувчиларига навбатчилик мажбуриятини юклашнинг узи нотугри эканлигини ва бунга маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексга асос жарима солинишини 4626 саволда жавоб тарикасида ёзган эдингиз. Бу борада мактабимиз директори уринбосарига укитувчиларни навбатчиликка куйиш ноконуний эканлигини айтганимда, у "ички тартибдан келиб чикиб навбатчиликка куямиз" деди. Мен тушунмадим. "Ички тартиб" дегани нима узи? Юридик жихатдан  ички тартиб юкоридан келадиган тартибдан кучлими ёки устунми? Шу жойда ким хак. Укитувчими ёки директор уринбосарими? Шу масалани аник, батафсил, конуний жихатдан асослаб берсангиз.


Ички тартиб бу ички тартиб қоидалари деб аталган локал норматив ҳужжат бўлиб, ҳар бир ташкилотда мавжуд бўлади.

Қаранг! Меҳнат кодексининг 296-моддасига кўра Ички меҳнат тартиби қоидалари меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ишга қабул қилиш ва ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби, меҳнат шартномаси тарафларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, иш режими, дам олиш вақти, ходимларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзлар ва жазо чоралари, шунингдек ушбу иш берувчида меҳнат муносабатларини тартибга солишга оид бошқа масалаларни тартибга солувчи ички ҳужжатдир.

‼️Бироқ сиздаги ҳолатда навбатчилик ўташ ички тартиб қоидаларига киритилган бўлса ҳам у Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра ҳақиқий саналмайди. Мазкур вазиятда туман прокуратурасига шикоят қилиш мумкин.

👉 @Musayev_s_s 👈


❄️ Барча юртдошларимизни кириб келаётган 2025 йил билан самимий табриклаймиз.

📌 Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва хотиржамлик тилаймиз.

👉 @Musayev_s_s 👈


📆2024 йилнинг сўнгги тонги муборак бўлсин🎁🎉

Кириб келаётган 2025 йилда:

- 12 ой яхши кайфият
- 53 ҳафта осойишталик
- 365 кун омад
- 8760 соат бахт
- 31 536 000 секунд соғлик ва қувонч ҳамроҳингиз бўлсин

Энг яқинларга улашинг👇

👉 @Musayev_s_s 👈


⚡️Расман: "Йил Давлат мактабгача таълим ташкилоти — 2024" танловига старт берилди

Бекобод туман миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли Давлат мактабгача таълим ташкилотини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил Давлат мактабгача таълим ташкилоти — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Туман миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш жорий йил 2025 йилнинг 5 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади этади.

Қани марҳамат, БОҒЧАНГИЗ Туман бўйича "Йил Давлат мактабгача таълим ташкилоти" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Показано 20 последних публикаций.