MUDDASSIR.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
Бухоро вилоят Пешку туман "Чиқирчи" жомеъ масжиди имом хатиби Ваҳобиддин Бозоров тасарруфидаги«@MuddassirUz» номли Расмий Канали!
Каналимизни кўпроқ инсонга етиб боришига сабабчи бўлган инсонлардан
Аллоҳ рози бўлиб икки дунёсини обод қилсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛАРГА УФ ДЕМА

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


Бароат кечаси

Бароат кечасида Аллоҳ таоло томонидан бир нидо қилувчи нидо қилиб: “Бирор мағфират сўровчи борми уни мағфират қилсам? Бирор сўровчи борми унга сўраганини берсам? Бирор ризқ сўрагувчи борми унга ризқ берсам? Бирор мусибатга гирифтор бўлган борми ундан мусибатни аритсам?” дейди.

Бундай нидо ҳадислардан маълум бўлишича, Аллоҳ таоло томонидан ҳар кечада бўлади. Лекин, бароат кечаси билан умумий кечаларда Аллоҳ таоло томонидан бўладиган нидонинг фарқи шуки, умумий кечаларда кечанинг учдан бирининг охирида бўлади. Бароат кечасида эса, қуёш ботишидан нидо бошланади.

Бизлар бу кечани ғанимат билиб, Аллоҳ таолодан гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрашимиз ва Аллоҳ таоло ҳузурига жоиз ҳожатларимизни тақдим қилишимиз ҳамда ҳалол ризқ сўраб, мусибат, ташвишларимизни аритишини дуо қилиб сўрашимиз лозим.
У кечада қандай улкан фазилат ва саодат бор, бизнинг Мавлоимиз Аллоҳ таоло: “Сўранглар! Сўраганларингизни беришга тайёрман” дейди.

Бароат кечасини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бедор ўтказиб, бошқаларни ҳам бедор ўтказишга ҳукм қилиб, бароат кечасини бедор ўтказиш фазилатлидир деганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бешта кечани ким тирилтир(бедор ўтказ)са, жаннат унга вожиб бўлади. (Улар:) тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечалари”.

Ушбу беш кечани ким тирилтирса, унга жаннат вожиб бўлади. Улар:
1. Саккизинчи зул ҳижжа кечаси;
2. Тўққизинчи зул ҳижжа кечаси;
3. Қурбон ҳайит кечаси;
4. Рамазон ҳайит кечаси;
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси.

Шунинг учун фақиҳлар бароат кечасини ибодат билан бедор ўтказишни мустаҳаб амаллардан санаганлар.

Муфтий Муҳаммад Шафеъ раҳматуллоҳи алайҳ: “Юқоридаги ҳадислардан бу кечанинг фазилатлари маълум бўлганидек, мусулмонларга бу кечада қуйидаги амалларни қилиш суннат эканлиги маълум бўлади:
1. Кечасини бедор ўтказиб, намоз ва зикр тиловатга машғул бўлиш;
2. Аллоҳ таолодан мағфират, оқибати хайр ва ўзининг дунёю охиратдаги мақсадларини ҳосил бўлишини дуо қилиб сўраши” Муфтий Муҳаммад Шафиъ. Фазоилу ва аҳком шаби бароат. – Б. 8.

Аҳли сунна вал жамоа улуғлари бу кечада бедор бўлиб ибодат қилиб чиқишни ўзларига одат қилганлар.

Бароат кечасини қандай бедор ўтказилади?

Ҳасан ибн Аммор ибн Али аш-Шурунбулоли ҳанафий (ваф. 1069) раҳматуллоҳи алайҳ:
“Кечасида қоим бўлишнинг маъноси кечанинг аксар қисмида ибодат билан, бир қавлда эса кечадан андак бир вақтда Қуръон, ҳадис ўқиш ёки уларни эшитиш ёки тасбиҳ ёки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш билан машғул бўлишдир” деб айтган. Мароқил фалоҳ. – Б. 326.

Бундан маълум бўладики, бу кеча учун бирор хос ибодат тайин қилинмаган. Кимнинг кучи қанча вақт Аллоҳ таолони ёд қилишга қодир бўлса, ўшанча вақт Қуръон ва ҳадис тиловати билан ёки уларни эшитиш билан ўтказиш лозим.

Манба: Фиқҳ.уз

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун ҳафтанинг муборак Жума куни
14 февраль, 2025 йил,   
15 Шаъбон ойи 1446 йил


Шаъбон ойининг 3-жумаси барчамизга муборак бўлсин!


ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok


⭕️ БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

📆 14-февралдан ➡️ 20-февралгача

НАФЛ РЎЗА КУНЛАРИ
Душанба Пайшанба
Саҳарлик: 06:02 Саҳарлик: 05:58
🌞 Қуёш:  07:32 🌞 Қуёш:  07:28
Ифторлик:18:25 Ифторлик:18:25

     ➖➖➖➖➖➖
Таҳажжуд намози:  02:10

#ЭСЛАТМА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
ҲАР ЖУМА КУНИ ЎЗГАРАДИ❗️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ

✔️ Улашинг |
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#baroat

Бароат кечасининг дуоси

“Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” ("Шуъабул‑иймон", "Ат-Тарғиб ват-тарҳиб").

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#baroat

Бароат кечасида қилинадиган зикр

“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”
.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БАХТНИ ФОЛБИНДАН ИЗЛАМАНГ!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#БУГУН_ИСТИҒФОР_АЙТДИНГИЗМИ

2⃣
رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ.

Ўқилиши: “Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат тавваабур роҳийм”.
Маъноси: “Парвардигорим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда шундай деб юз марта истиғфор айтганлар
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


ТОНГИ ДУО ВА ЗИКРЛАР


💾 4,2 Мб 🕒 13:53

Ⓜ️anba: @MuddassirUz
♻️Yaqinlarizga ham ulashing!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEXWAGwjKyuPTxe9Gg


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!

🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ


🗣#Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.


☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

❓ Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир ...... дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#Шаъбоннинг_рўзаси

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
«Бир куни мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: «Ё Расулаллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) биронта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар оламлар Ҳожасига кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар.
(Насоий ривояти).

🕊Аллоҳ сизларни яхшилик ила мукофотласин!🕊

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
✔️ Улашинг | ✨ @MuddassirUz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

 Бугун ҳафтанинг пайшанба куни
13 февраль, 2025 йил,   
14 Шаъбон ойи 1446 йил


«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»


🤲 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram |Facebook |Instagram |Youtube |TikTok


#Рамазонга_16_кун_қолди

" РАМАЗОН ОЙИКИ, УНДА ОДАМЛАРГА ҲИДОЯТ ҲАМДА ҲИДОЯТУ ФУРҚОНДАН ИБОРАТ ОЧИҚ БАЁНОТЛАР БЎЛИБ ҚУРЪОН ТУШИРИЛГАНДИР. СИЗДАН КИМ У ОЙДА ҲОЗИР БЎЛСА, РЎЗАСИНИ ТУТСИН..."
(Бақара сураси, 185-оят)


❗️ (Ой кўринишига қараб 1 кунга фарқ қилиши мумкин)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


Муҳаррам ойининг ўнинчи куни қандай номланади? 📔 «Ҳадис ва Ҳаёт» 9-жуз
Опрос
  •   Ашуро
  •   Бароат
  •   Ташриқ
  •   Энди билиб оламан
7 голосов


#БАРОАТ_КЕЧАСИ

“АЙЙАМУЛ БИЙЗ”НИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Кечалари тўлин ой бўладиган кунлар ҳақида биласизми?
«Оқ кунлар» – ҳар ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари ой тўлган, кечалари энг ойдин, кундуздек ёруғ бўлгани учун шу номни олган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур кунларда рўза тутишга тарғиб қилганлар.

Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечалари ой энг тўлин бўладиган кунларнинг: ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунларнинг рўзаларини тутишга буюрганлар”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур кунларда рўза тутишга катта иштиёқ кўрсатганлар. Ҳатто Имом Насоий ва Табаронийлар ривоят қилган ҳадисда: “У зот алайҳиссалом “бийз кунлари” муқимликда ҳам, сафарда ҳам оғизларини очмас эдилар”, дейилган.

12-февраль – 2025 = 13-шаъбон-1446
13-февраль – 2025 = 14-шаъбон-1446
14-февраль – 2025 = 15-шаъбон-1446


⏰ Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Бухоро вақти билан)
Чоршанба:  06:07 --- 18:20
Пайшанба: 06:06 --- 18:20
Жума:          06:05 --- 18:15


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўза тутмоқликни
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#табобат

Табиблар айтишади:
"Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


©️ Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#БУГУН_ИСТИҒФОР_АЙТДИНГИЗМИ?

1⃣

“Астағфируллоҳалъазийм ва атуубу илайҳ”.
(Маъноси: Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

“Астағфируллоҳаллазии лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ”.

(Маъноси: Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қоим Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


ТОНГИ ДУО ВА ЗИКРЛАР


💾 4,2 Мб 🕒 13:53

Ⓜ️anba: @MuddassirUz
♻️Yaqinlarizga ham ulashing!
👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEXWAGwjKyuPTxe9Gg


Аллоҳнинг зикри

Огоҳ бўлингки, Аллоҳнинг зикри билан қалблар ором топади, гуноҳлар тўкилади ва у билан ғайбларни билувчи Ягона Зот розилигига етишилади ҳамда унинг воситасида ғам-ғуссадан халос бўлинади.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

 Бугун ҳафтанинг чоршанба куни
12 февраль, 2025 йил,   
13 Шаъбон ойи 1446 йил


«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»


🤲 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

✅Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram |Facebook |Instagram |Youtube |TikTok

Показано 20 последних публикаций.