MUDDASSIR.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


◦✧✿ ﷽ ✿✧◦
Бухоро вилоят Пешку туман "Чиқирчи" жомеъ масжиди имом хатиби Ваҳобиддин Бозоров тасарруфидаги«@MuddassirUz» номли Расмий Канали!
Каналимизни кўпроқ инсонга етиб боришига сабабчи бўлган инсонлардан
Аллоҳ рози бўлиб икки дунёсини обод қилсин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Жаннат сизлардан бирингизга унинг пойабзали боғичидан кўра яқиндир. Дўзах ҳам шундай».

Имом Бухорий ривояти

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


РАМАЗОН ОЙИНИНГ 4 КУНИ
Бухоро вақти билан


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг сешанба куни
04 март 2025 йил,
04 рамазон ойи 1446 йил.


Азиз қадри баланд қадрдоним
Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Тармоқларда бизни кузатинг
Telegram |Facebook |Instagram |Youtube |TikTok


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тақвим #Рамазон_2024

🗓 3 рамазон | 3 март, Душанба

❗️Рамазон-2025 тақвими Бухоро вақти билан

🟠 Ифторлик: 18:40

❗️ЭСЛАТМА:
Қуёш ботишига қараб, ифторлик 1-2 дақиқа фарқ қилиши мумкин!

🤲 Дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ


▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон
#муфтий_минбари

🌙 МУСУЛМОНЛИК ҲАҚЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


#Ҳадис

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, замоннинг ҳаммасини рўза тутиб ўтказса ҳам унинг қазосини адо эта олмас», - дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.


Шарҳ: Бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутмоқлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тақвим #Рамазон_2025

🗓 3 Рамазон | 3 март, Душанба

❗️Рамазон-2025 тақвими Бухоро вақти билан

⚪️ Саҳарлик: 05:40

🤲 Дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ


▫️Маъноси: "Рамазон рўзасини холис Аллоҳ учун саҳардан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим, Аллоҳу акбар!"

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


РАМАЗОН ОЙИНИНГ 3 КУНИ
Бухоро вақти билан


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,

бугун ҳафтанинг душанба куни
03 март 2025 йил,
03 рамазон ойи 1446 йил.


Азиз қадри баланд қадрдоним
Аллоҳнинг раҳмати бўлмиш

РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Тармоқларда бизни кузатинг
Telegram |Facebook |Instagram |Youtube |TikTok


#Таровеҳ_таровати_2025

Бухоро вилояти Пешку тумани "Чиқирчи" жоме масжидида таровеҳ шукуҳи

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉
http://taplink.cc/Muddassir


#Рамазон_ойи_2025

ТАРОВЕҲ НАМОЗИ
(ТАСБЕҲ)


Субҳона зилмулки валмалакут, субҳона зил ъизатти вал ъазамати вал қудрати вал кибирёи вал жабарут. Субҳанал маликил ҳайиллазӣ ла яному вало ямут Суббуҳун қуддусун раббуно ва рабул малоикати варруҳ. Ла илаҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан нор.

🎙Axmadulloh qori

Яқинларингизга ҳам Улашинг
♻️Қаналга уланиш↙️
➡️
t.me/MuddassirUz


Таровеҳ тасбеҳи

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكُوتِ سُبْحانَ ذِي الْعزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِيَاءِ وَالْجَبَرُوتِ سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَنَامُ وَلَا يَمُوتُ سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

Ўқилиши: Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазий лаа йанааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-рууҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъузу бика минан-наар
.

Маъноси: Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз.

  •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тақвим #Рамазон_2024

🗓 2 рамазон | 2 март, Якшанба

❗️Рамазон-2025 тақвими Бухоро вақти билан

🟠 Ифторлик: 18:39

❗️ЭСЛАТМА:
Қуёш ботишига қараб, ифторлик 1-2 дақиқа фарқ қилиши мумкин!

🤲 Дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ


▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«"Аёлларингиз ичида аҳли жаннатийлар кимлиги хабарини берайинми?"
. "Ҳа, ё Расулуллоҳ", дейишди. У зот: "Истараси иссиқ ёқимли, бола туғадиган, азият кўрса ёки азият бериб қўйса, эрининг қўлини ушлаб, “Аллоҳга қасамки, токи мендан рози бўлиб, кечирмасангиз, бирон нарса тотмайман” дейдиганларидир. У аёл жаннатийдир, у аёл жаннатийдир, у аёл жаннатийдир”, дедилар».

📚 Имом Насоий ривояти.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


Рўзадор одам исириқ, буғ ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳидласа рўзаси очиладими?
Опрос
  •   Рўзаси очилмайди
  •   Рўзадорлиги эсида туриб, қасддан ҳидлаб ичига ютса очилади
  •   Бунга ўхшаш нарсаларни ҳидлаш билан рўза очилмайди
100 голосов


Рамазон қандай ой ?
Опрос
  •   Раҳмат ойи
  •   Мағфират ойи
  •   Жаханнамдан озод қилинадиган ой
  •   Барча жавоблар тўғри
94 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#рамазон
#муфтий_минбари

🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


#Рамазонга_тайёрланамиз
🌙 РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (3-қисм)

❓Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Мен кўчага чиққанимда кўзойнак ўрнига кўзимга кўринишни тиниқ қиладиган линза қўяман. Линзани кўзни ичига қўйиб олиш рўзага путур етказмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Аллергия сабабли бурнимдан нафас олишимда муаммо бўлиб, томчи дори томизишга мажбур бўляпман. Барибир томоққа ачқимтир бўлиб озроқ ўтар экан. Рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Aёлим етти ойлик ҳомиладор. Шунинг учун рўза тутмаяпти. Бунга рухсат берилганми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир ярим ёшли эмизикли боласи бор аёл боласининг ҳаққини бериб икки ёшгача эмизиш керакми ёки рўза тутгани афзалми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутган киши овқатни тузини билиш мақсадида уни таъмини билиб, қайтиб туфлаб ташлаши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза тутганлигим ёдимдан кўтарилиб “қорним очиб кетди” деб айтиб юбордим. Гуноҳ бўлмайдими? Рўзага таъсири йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда тишимга оғриқ қолдирадиган дори қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам чарчаб, соғлигида жиддий ўзгариш бўлиб, рўзасини очиб юборса каффоратини тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Оғизда қолган овқат қолдиғини ютиб юборса рўза очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қўлимнинг бармоғи йиринглаб кетди. Бу рўзани бузмайдими? Рўзадор ҳолда қўлимдаги ярага дори суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг милким тез-тез қонаб туради. Сўлагимни ютмасликка ҳаракат қиламан. Лекин баъзида ютиб юбораман. Рўзам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Киши рўза ҳолида таомни жуда кўп хоҳлаб ўйласа кароҳияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Агар рўзадор инсон ифторлик вақти оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон ойида Рамазон қўшиғини айтиб уйга эҳсон сўраб келганларга бирор нарса беришимиз керакми ёки бермаган маъқулми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рамазон рўзасини сабабсиз тутмай кейин тутиб бериш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Бир саволга Рамазонда шайтон озор беришдан кишанланади, васваса қилишдан эмас деб жавоб берилибди. Шайтоннонг озор бериши қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Менинг бурун-ҳалқум йўлидаги сурункали яллиғланиш касаллигим бор. Доим балғам ажралиб туради. Агар уни тупуриб ташлолмай ютиб юборсам рўзам очилиб кетмайдими? Ҳар доим ҳам тупуриб ташлашнинг имкони йўқ.
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор ҳолатимда шамоллаган бўлсам бурнимга спрей дорисини сепсам ва томоғимга спирт суртсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўзадор одам иш фаолиятида таъмагирлик, порахурлик қилса тутган рўзаси бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Таҳорат олганда бурнимни муболаға қилмасдан ювсам ҳам ачишиш бўляпти. Рўзам очилиб кетмаслиги учун бурунни чайишни тарк қилсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бугун эрталаб ухлаб қолибман. Турганимда сув ичиб, рўзани ёпдим. Шу бугунги рўзани тутган ҳисобланаманми?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам рўза тутмаган одамларга овқат пишириб берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Онамнинг сахр касаллари бор. Рўза тутиб қон текширтирсалар рўза очилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзани азон пайтида очиш керакми ёки бироз ўтказиб очиладими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши таҳорат олаётган пайтида оғизни чайқаётиб, бехосдан сувни ютиб юборса рўзаси бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz


🌙 2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🔖 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

💥Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб  61 200 000  (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

💥Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

💥Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг |
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir


#Рамазон_ойи_маърузалари

РАМАЗОН ОЙИ ҲАҚИДА ҲАДИСЛАР


🎙 Ваҳобиддин Домла Бозоров

Яқинларингизга ҳам Улашинг
♻️Қаналга уланиш↙️
➡️
@MuddassirUz


#Рамазон

🤲 Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор”, деганлар . Агар бу дуо рўза пайтида айниқса, ифтордан салгина олдин қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.

🤲 Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси” .

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
✔️ Улашинг | ✨
@MuddassirUz

👉 http://taplink.cc/Muddassir

Показано 20 последних публикаций.