Abdurrouf Abdurroshiyd саҳифаларида қуйидаги суратни кўриб бир ҳолат ёдимга тушди. Бизда бир характер шаклланган. Намоз ўқиётганимизда бизга ҳеч ким, ҳатто болалар ҳам халақит бериши мумкин эмас.
Агар ўз фарзандимиз жойнамозга яқинлашиб қолса ўшқириб берамиз, болага қарамагани учун аёлимизни жеркиб ташлаймиз ва дунёни остин-устун қиламиз. Менимча бу ибодатда йўлни жуда тор олишимиз, ўта инжиқлигимиз ва зўраки тақводорлигимиз сабабли бўлса керак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намоз ичида бўла туриб, набираларига кўрсатган илтифотларини ўзига ибрат қилган ва болаларни Аллоҳнинг ибодатига ошно этишни кўзлаган миллатларда эса ҳолат бошқачароқ.
Намоз пайти масжидларда болаларнинг сафлар орасида югуриб юриши, шовқин кўтариб ўйнаши ва эмизикли болаларнинг йиғисига парво қилмай, ибодатда давом этаётган кишиларнинг тутуми тўғридек, динимиз таълимотларига яқиндек ва келажак авлод тарбиясига фойдалироқдек туюлади.
Намозхон олдидан кесиб ўтишнинг ёмонлиги оқил ва балоғатга етган одамларга тегишли эканини назарда тутсак, ибодат асносида беғубор болажонларга сафларимизга аралашув имконини беришимиз лозим. Уларга бу борада илтифотли ва меҳрибон бўлсак кўп нарсалар ютамиз.
@MubashshirAhmad