Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#такрор
Туркияда бир пайтлар шунақа ишлар ҳам бўлган.
Туркияда 1997 йилнинг 28 феврали постмодерн тўнтариш сифатида хотирланади. Ҳарбийлар шу куни Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида қабул қилинган қарор орқали ҳукуматни билвосита алмаштиришга эришган эди.
Қарийб тўққиз соат давом этган йиғилишда секюляризм турк демократиясининг тамали экани таъкидланди. Тариқатларга қарашли мактаблар ва Қуръон курслари текширилиши, тариқатлар ёпилиши, кийиниш ҳақидаги қонунларга риоя этилиши талаб қилинди.
Ўша пайтда бош вазир лавозимида бўлган Нажмиддин Эрбакан Миллий хавфсизлик кенгаши қарорини имзолашни истамади ва пировардида истеъфо беришга мажбур бўлди. У бошчилик қилган Рафоҳ партияси ёпилди. Туркияда янги ҳукумат тузилди.
Постмодерн тўнтариш натижасида рўмолли муслималарга қарши қаттиқ кураш бошланди. Рўмоллилар дарсларга киритилмади, минглаб муслималар ҳибсга олинди. Истанбул университети ректори Камол Алемдарўғли ва унинг ўринбосари Нур Сертер "кўндириш хонаси"ни ташкил этиб, бу хонада рўмолли қизлар рўмолини ечишга мажбурланди. Минглаб талаба қизлар рўмоли учунгина ўқишдан ҳайдалди.
Манба
@MubashshirAhmad