Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бу хабарни кўриб, менинг кўнглимдан айрим мулоҳазалар ўтди:
1. Саудия Арабистонининг ҳаж квоталарини белгилашдаги мезони 1000:1 нисбатда бўлади. Яъни, музокараларда биз 38 000 тагача кишини ҳажга юборишга ҳақлимиз.
2. Квотани камайтириш талаби биз томонимиздан ҳаж мавсумини тартибли ва талофатсиз ўтказиш сабабидан бўлса, бу тутум сал мантиқсизроқ. Чунки ўзга юртларга иш излаб ёки бошқа мақсадлар билан кетаётганларга бундай "ғамхўрлик" асло кўрсатилмайди. Назаримда дунёда энг тартибсиз ва талофатли кезиб юрган миллат биз ўзбеклар бўлсак керак. Қолаверса, ҳаж - машаққатли ибодат. Ҳар бир ҳожи қийинчиликларга тайёр туриши лозим. Чунки Аллоҳ ҳажни фарз қилаётган вақтда: "Ким йўлга қодир бўлса", деган шартни қўйган ("Оли-Имрон сураси, 97-оят).
3. Ҳаж жуда гўзал ибодат. У зиммадаги фарзни адо қилиш билан бирга, ҳожининг ахлоқини яхшилайди, дуо қабул бўладиган жой ва вақтда юртга барака ва эзгуликлар тиланади. Бундай яхшиликларни амалга оширишда унга тўсиқ қўймасдан, ҳукумат ва халқ ҳамкорлик қилиши керак. "Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз". ("Моида" сураси, 2-оят).
4. Ҳажга тўсиқ қўйиш катта гуноҳлардан саналади. Қадимда одамларни ҳаж ибодатидан фақат қарматийлар (хаворижларнинг бир тури), вабо ва қароқчилар тўсган. Шулар қаторида бўлиб қолмаслик керак.
@MubashshirAhmad