БОР БЎЛСИН АЁЛ!..
Алладан бошланар асли бу ҳаёт,
"Она" сўзин айтар илк бор одамзот.
Жонидан жон олар, меҳридан бунёд,
Керакмас истисно, керакмас савол -
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Ҳатто пайғамбарлар туғилмас эди,
Не буюк даҳолар тил билмас эди.
Дашту саҳроларда гул унмас эди,
Ғайратидан гиёҳ топгайдир камол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Дейман, қон-қонидан бўлганми пайдо,
Фарзанд учун тунлар бехобдир гоҳо.
Зурёди бир тараф - бир тараф дунё,
Болам деб бағрига йўлатмас шамол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Рўзғорини ўйлаб куяр ҳар сафар,
У бор, билмайсан ғам, чекинар хатар.
Тандирда иссиқ нон, қозонинг қайнар,
Усти-бошинг башанг, уй-жойинг хушҳол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Оила сўзини уққан ҳам ўшал,
Турмуш деб жонга-жон суққан ҳам ўшал.
Ҳазрат Алишерни туққан ҳам ўшал.
Борлиқда энг гўзал - энг соҳибжамол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Ҳақ расули айтмиш: "Бағрингни тилгин,
Мукаррам зотларнинг қадрини билгин.
Аввало онангга яхшилик қилгин -
Жаннат оёғининг остида поймол"
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Мен кимман: бир далли, битганим ашъор,
Сўрсалар жонимни бермоққа тайёр.
Ҳар вақт "она" десам, кўнглимда баҳор,
Юзимда ёнар гул, тилларимда бол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
...Дунёнинг шодлиги сиз учун она,
Боримизни берсак кам бўлар яна.
Кўнглимни таржима қиляпман мана:
Кўргани бахт бўлсин, топгани иқбол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Акрамжон АЗИЗОВ
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸
Алладан бошланар асли бу ҳаёт,
"Она" сўзин айтар илк бор одамзот.
Жонидан жон олар, меҳридан бунёд,
Керакмас истисно, керакмас савол -
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Ҳатто пайғамбарлар туғилмас эди,
Не буюк даҳолар тил билмас эди.
Дашту саҳроларда гул унмас эди,
Ғайратидан гиёҳ топгайдир камол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Дейман, қон-қонидан бўлганми пайдо,
Фарзанд учун тунлар бехобдир гоҳо.
Зурёди бир тараф - бир тараф дунё,
Болам деб бағрига йўлатмас шамол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Рўзғорини ўйлаб куяр ҳар сафар,
У бор, билмайсан ғам, чекинар хатар.
Тандирда иссиқ нон, қозонинг қайнар,
Усти-бошинг башанг, уй-жойинг хушҳол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Оила сўзини уққан ҳам ўшал,
Турмуш деб жонга-жон суққан ҳам ўшал.
Ҳазрат Алишерни туққан ҳам ўшал.
Борлиқда энг гўзал - энг соҳибжамол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Ҳақ расули айтмиш: "Бағрингни тилгин,
Мукаррам зотларнинг қадрини билгин.
Аввало онангга яхшилик қилгин -
Жаннат оёғининг остида поймол"
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Мен кимман: бир далли, битганим ашъор,
Сўрсалар жонимни бермоққа тайёр.
Ҳар вақт "она" десам, кўнглимда баҳор,
Юзимда ёнар гул, тилларимда бол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
...Дунёнинг шодлиги сиз учун она,
Боримизни берсак кам бўлар яна.
Кўнглимни таржима қиляпман мана:
Кўргани бахт бўлсин, топгани иқбол,
Бу ёруғ дунёда бор бўлсин аёл!..
Акрамжон АЗИЗОВ
Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali
@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸