MEXRIBONIM_OTAM_ONAM


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Телеграм тармоғидаги ота_оналаримиз учун яратилган ягона канал
Барча ота-онасини яхши курадиган инсонларни канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


❤️‍🔥💎ЭРИНГИЗ УЙГА ТАЛПИНИБ КЕЛИШНИ ХОХЛАЙСИЗМИ? 💋ЭРИНГИЗ ОЛДИНГИЗДАН БИРЗУМГА ҲАМ КЕТОЛМАЙ ҚОЛАДИ РОМ ҚИВОЛАСИЗ💋ХУДДИ ЁШ КЕЛИНЧАКДАЙ❣️


ЖАННАТДА КЎРИШАЙЛИК

Ёришиб қалб фазоси,
Раҳматга эришайлик.
Илоҳим, Ҳақ ризоси -
Жаннатда кўришайлик.

Ўн бешда ой тўлгандек,
Кўкламда сой тўлгандек,
Бу дунёда бўлгандек,
Жаннатда кўришайлик.

Мисли йўқ бахт конида,
Ҳайрат хиёбонида,
Ҳавзи Кавсар ёнида,
Жаннатда кўришайлик.

Солиҳларга энтикиб,
Севинч ёшларин тўкиб,
Жойнамозга тиз чўкиб,
Жаннатда кўришайлик.

Ҳеч ўхшаши йўқ бўстон,
Мўминга мукофот, шон,
Шубҳасиз мавжуд макон,
Жаннатда кўришайлик.

Дўст, ёр, волида, падар,
Бўлиб бир тан, жон қадар,
Сиз билан ҳам биродар,
Жаннатда кўришайлик.

Кўзлаб фароғат фаслин,
Излаб набийлар аслин,
Истаб Яратган васлин,
Жаннатда кўришайлик.

Ҳамид Насруллоев

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Bunaqasi hali bo'lmagan😱😱

Siz hali ham oza olmasamchi deb ikkilanib O'TIRIBSIZMI

Men sizga 200 foiz javob beraman siz 🟠kunda 🟠 kg ozasiz

Qanday deysizmi, tezda kanalimga ulanib oling, hamma ma'lumot o'sha joyda👇👇


https://t.me/+WU3aoaCogEM3NDUy

https://t.me/+WU3aoaCogEM3NDUy

https://t.me/+WU3aoaCogEM3NDUy

Kanaldan o'chirmasindan tez ulanib oling 🟠🟠🟠


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барига қўл силтаб қўй

Одамлар гапи қизиқ,
Тўғри юрсанг ҳам бузиқ.
Қўйиб берсанг уларга,
Чизиб беради чизиқ.

Аввали роса куйдим,
Гап сўзлардан тўйдим.
Охири бор, эй- деб,
Қўлимни силтаб қўйдим.

Ортиқча ғам не керак,
Ҳаста бўлмасин юрак.
Ташвишлар ўзи камми,
Улгурмай бошим халак.

Гап сўзлари болалаб,
Охир тугар чамалаб.
Бир кун тўярлар ахир,
Оқ номимни қоралаб.

Хуллас дўстлар бекорга,
Жон куйдирманг беорга,
Бор гунохни аритиб
Кириб кетсинлар гўрга.

Тинч яшашни истасанг,
Барига қўл силтаб қўй.
Кўзларига кўрин ой,
Ичларига солиб вой.

Рози қиламан десанг,
Ўлгунча ейсан калтак.
Бирдай ёқиб бўлмайди,
Жоннинг ўзинга керак.

Барига қўл силтаб қўй...

Юсупова Зулфия.

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


😥 MУНИСА TОШКЕНТГА БОЛАСИ БИЛАН ЎЗИ ҚАЙТДИ 😱

АРСЕНИЙ НИМА САБАБДАН АРГЕНТИНАДА ҚОЛДИ🤔

НАҲОТКИ УЛАР АЖРАШИШГАН БЎЛСА😱😱

😱 НИМА БЎЛГАНИНИ БИЛИШНИ ХОХЛАСАНГИЗ ТЕЗ ЎТИБ ЎҚИНГ👇👇👇
https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi


• Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, ҳамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни ҳадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
• Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз, иншааллоҳ!
• Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло ҳақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.
• Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
• Улар бизни катта қиламан деб, Аллоҳ берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
• Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...


Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Репост из: 11.00 help 1k
BEK BARAKANING ENG ARZON GRUPPASI💃
😱 99 MINGDAN RUGZAK XITOY SUMKALARI ❤️❤️ HAMMASI NALICHI. ONLINE SAVDO
MAKTAB SUMKALARI OPTOM NARXLARDA TEZ KIRVOLING 👇👇👇

https://t.me/Madelsumka88
https://t.me/Madelsumka88

https://t.me/+P4nbcUEcBgZjYTUy
https://t.me/+P4nbcUEcBgZjYTUy

ISHONCHLI REKLAMACHIGA MUROJAAT: @Milaniichka 16💃


Ҳамма ўзга инсонни айблар,
Ҳеч ким ўзим айбдор демас.
Мени кимдир ранжитса агар,
Ўздан кўрдим, ўзгадан эмас.

Кимдир ўзин яхши кўрсатар,
Яна кимдир гўё жон-таним.
Кеча дўстман деган инсонлар,
Қарабсизки, бугун душманим.

Кимдир синар сабр-бардошим,
Йиғласам-да кулиб тураман.
Чарчаб кетди ҳасратдан бошим,
Қайга уриб, қайга қочаман...

Йўлларимда йиқилсам ҳеч ким,
Қўл узатиб парво қилмади.
Кимларнингдир ишқида куйдим,
Ёки билди... ёки билмади...

Шундаймиди дунё билмадим,
Ё биз шундай қилиб қўйдикми?
Билолмадим ким билар, балким,
Туйғулардан кечиб бўлдикми?!

Яйролмайди бахтларда таним,
Гуноҳларим савобимдан кўп.
Душман дўстми, дўстми душманим,
Кўзларимга солмоқдалар чўп.

Aтрофимда ёр-дўстлар бисёр,
Гўё йўқдек теграмда ғаним.
Менга жонин беришга тайёр,
Бир зот йўқки, тутгани қалбим...

©Шаҳноза Жураева

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Осмон, бу аёлнинг елкаларин ўп,
Оппоқ булутларинг бос юзларига,
Сенинг юлдузингдан унинг дарди кўп,
"Ой"қўшиб айтади у қизларига.

Қуёш, лабларида қурит дунёни,
Гувала хужрадек юрагига кир.
Сўнг тиним истаган сағир ғавғони,
Ким ошар савдога қўяди тақдир!

Шамол, бу аёлни ифорин олиб,
Фаранг атирфуриш димоғин тўлдир.
Кейин энг бадавлат савдогар бўлиб,
Ҳамма атирларнинг савдосин ўлдир!

Олов, шу аёлга йўқми саволинг,
Касов қўлларига ошиқсан бунча.
Тутунга айланиб кетар ҳаёлинг,
Ўзингни кул қилиб тугатгунингча!

Уммон, бу аёлга ҳайратингни айт,
Бориб кўр бўронлар ўйган кўксини.
Қароқчи кемалар хужум қилган пайт,
Сенга айланади йиғлаб, ўксиниб!

Ҳаёт, яна келиб эртагинг ўқи.
Унинг умидларин чирмовуғдек ўр.
Агар ҳаддинг сиғса кўзига боқиб,
Мен сени севаман дея айтиб кўр...

Малика Тавфиқ

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Қошингизга пиёз қўйиб юринг. Сабабини билсангиз ақлдан озишингиз аниқ‼️

Рамазон олди ширин овқат қилиб фарзандлари йўқ қўшни онахонни кўргани киргандим. Онахон жуда хурсанд бўлиб қўлимга бир дона пиёз тутиб қошингга қўй дедилар. Ғалати одат экан-а десам, бу одат эмас сир деб сабабини айтиб бердилар. Жавобидан шокка тушиб қолдим. Қизлар энди гўзаллик салонларига ва косметологга боришни ҳожати йўқ! Чунки энди 3 минг сўмлик пиёзни қандай ишлатиш секретини биласиз.

Онахонни айтишича бир дона пиёзга 2 томчи...

Батафсил...👇




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😱ШОК  ЮЛДУЗ УСМОНОВАНИ ЙИҚИТИШДИ....
ЮЛДУЗНИ КОНЦЕРТ ВАҚТИДА САХНАДАН ЙИҚИТИШДИ😳

🎥ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ ШОККА ТУШАСИЗ😭

❓ДАХШАТ БЎЛДИ ЮЛДУЗ ТИРИК ҚОЛДИМИ? БУ ИШНИ КИМ ҚИЛДИ?😳БАТАФСИЛ МАЛУМОТ👇

ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ҲОЗИРОҚ КЎРИНГ ЎЧИРИЛИШИ МУМКУН🔴 👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/G5hAioLj0tgxNjJi


Қизалоғинг бор бўлса гар..


Ой мўралар доим сенинг осмонингдан,
Суқланади юлдузлар хам сирли боқиб.
Жаннат иси келар билсанг қизларингдан.
Отажон деб кутиб олар қучоқ очиб.


Қараб турсанг юзларига фариштадир,
Хар бир қилган ишларида сариштадир.
Мехрибондир отасига ширин калом,
Кўксида қўл ибо билан берар салом.


Кўзларида сеҳри бордек туйилади,
Кўрсанг кўзинг гўзаликдан қамашади,
Ўргилойин дейсан кўзлар қувонганда.
Жажи бўлиб атлас кийса ярашади.

Улғайганда кириб ўн етти ёшга,
Совчи келар тугун қўйиб азиз бошга,
Бергинг келмас ой юзлигинг бировларга.
Қаро кўзинг тўлиб кетар аччиқ ёшга.

Қиз узатиш мерос бизга ўтмишлардан,
Дуо олар хар оқил қиз отасидан,
Узатганда қучоғидан ой қизини,
Ота шўрлик йиғлаб қолар орқасидан.

Ой мўралар энди бошқа хонадонга,
Бахт дугона бўлиб келар остонага.
Келинчак қиз салом берар хой одамлар.
Қайноталик насиб қилсин хар отага.
Қайноналик насиб қилсин хар онага.

✍Шояд Бек

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸




#sheriyat
#Ona

Boshim qoʻysam yostiqlar ham mendan bezdi,
Qulogʻimga motam chaldi hatto xona.
Hayot sira ayamadi doim ezdi,
Meni sizdek sevolmadi hech kim Ona.🫀


Erkaligim koʻtarmadi odam zoti,
Dardim tinglab boʻlishmadi yo hamxona.
Bejiz emas ekan uning bir kam oti,
Meni sizdek asramadi hech kim Ona.🫀


Yigʻlaganda koʻzyoshimni oʻzim artdim,
Tashvishlarni goh boʻynimga oʻzim ortdim.
Sabr qilib oʻz holimga handon otdim,
Meni sizdek sevolmadi hech kim Ona🫀

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Онамнинг жонини оғритма Роббим... 🥺


Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


ОТА-ОНАНИНГ ФАРЗАНДИДА ЎН ҲАҚҚИ БОР:

1. Ота-она оч қолса, тўйдиради.

2. Либосга муҳтож эса, кийинтиради.

3. Иш буюрса, бажаради.

4. Чақирса, “лаббай” деб дарҳол ёнларига боради.

5. Бир нарса буюрса, бажаради. Буюрган нарсалари гуноҳ бўлса, юмшоқлик билан тушунтиради ва чиройли тарк этади.
Кўнглини олади.

6. Ота-онага юмшоқ гапиради.

7. Исмларини айтиб чақирмайди.

8. Уларнинг ортида юради.

9. Ўзи учун хоҳлаб, раво кўрган нарсани ота-она учун ҳам хоҳлаб раво кўради, ўзи учун истамаган раво кўрмаган нарсани улар учун ҳам раво кўрмайди, истамайди.

10. Ўзи учун дуо қилганда, улар учун ҳам Яратгандан кечирим сўрайди-мағфират тилайди.

Вафотларидан сўнг ота-онани рози этмоқ уч нарса билан мумкин бўлур:


1. Фарзанд Яратганнинг буюрганига амал қилиб қайтарганларидан қайтса таъқиқларидан тийилса, солиҳ бўлса.... (марҳум ота-она рози бўлур). Чунки, ота-она фарзандлари солиҳ бўлганидан севинганчалик бошқа нарсадан севинмайди.

2. Уларнинг қариндошларини, дўстларини зиёрат қилиш билан...

3. Ота-она учун Яратгандан кечирим мағфират, авф тилаш билан улар учун (улар номига ёки улар номидан) садақа бермоқ ва яхшилик (эҳсон қилмоқ билан...

"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Умринг ўтиб кетябди!

Кимдир асо тутади қариб,
Манзил томон бизни элтябди.
Кимдир бой, ким эса ғариб,
Умринг ўтиб кетябди!

Армонлардан тортасан махзун,
Қиш фаслининг тунлари узун,
Беролдингми умрингга мазмун,
Умринг ўтиб кетябди!

Ташлаб кетар бевафо соч ҳам,
Бир кунини кўрмр тўқ, оч ҳам,
Қадрдонлар сафи тортиб кам,
Умринг ўтиб кетябди!

Кўпайябди оқ соч қирови,
Умр карвон манзил етябди,
Сўниб дилда ёшлик олрви,
Умринг ўтиб кетябди!

Кўнгил тўла қувонч оҳ, додга,
Тейрантоқ боқ дўстим ҳаётга,
Ўтган фурсат қайтмайди ортга,
Умринг ўтиб кетябди!

✍Бахтиёржон
Хасанов

18.01.2025 й

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Гуноҳнинг бошланиши.

Саккиз нафар ўғли бўлган ота бош фарзанди бўлган биттагина қизига ювошгина уста йигитни куёвликка лойиқ кўрди.
-Энди сизам ўғлимсиз бемалол эшик очиб кириб келаверинг- деди...
Бир йил ўтиб тўнғич ўғлига уйлаш тараддуди билан уй сола бошлади. Куёв келиб уй тархини чизди. Ишдан сўнг ош... Қайнота куёвга кичкина пиёлада вино узатди. Куёв ҳам гарчи олдин ичмаган бўлсада, қайнотасига "йўқ" деёлмади...
Шундай қилиб қайнота саккиз ўғлига жуда кўп уйлар қурди, куёв ҳам ошдан сўнг қуйиб бериладиган "ўша зорманда" ни симириб чакана ишлар қилди...
Уйлар, пешайвонлар, хожатхона, ҳаммомлар...
Универсал уста эди, баъзан қайнота уйида оддий розетка бузилса ҳам куёвни чақирар, оҳирида:
-Ҳозир анавини томоғи таққиллаб турибди, яримтани опчиқ!- деб кичик ўғлига буюрар эди.
Уста йигит энди ашаддий ичувчига айланди. Одамларнинг уйига борса, иштиёқсиз қўл қовуштириб ўтирар, яримта бино бўлгач эса илҳоми келиб "қасирлатиб" иш қиларди...
-Яхши устаю, анавиндан қуйиб бермасанг балониям қилмайдидаа...
- Э қўлига берадиган пулингдан айриб қолдааа ўшани нарҳини!
Одамлар у тўғрисида шунақа суҳбатлар қуришарди...
Бориб бориб, устани эплаб бўлмай қолди. Опасининг "бир зори"га саккиз ука бориб поччани болалари олдида сувга пишиб уриб келишди.
Устанинг мурғак гўдаклари-ўғиллари дарахтга боғлаб қўйилган отасига ҳўмрайганча, тоғалари қучоғида чой ичишиб ўтиришарди...
Шунақа манзараларни кўриб, "ота" ни "анави" га ўзгартиришиб, улар ҳам йигит бўлиб улғайишди.
Кўчадан қийшайиб кирибоқ остонада хайқирадиган устани энди ўғиллар сувга пишишар ва дарахтга боғлаб қўйиб чой ичишга ўтиришар эди...
Бир куни ёмон воқеа содир бўлди. Оталарининг ичкилик остидаги хурмача қилиқларидан безиган ўғиллар уни одатдагидек сувга пишишди, дарахтга боғлашди. Энди шу жойда ўзига келиб қолар деб ўгирилиб кетишаётган эди отадан садо чиқди:
"Кўррррнамакларррр, онанннннгниии палонннн қилииий санннларнииии оққққ қққилдиммм ҳамммангниии итттларрр"
Учинчи ўғил қайтиб важоҳатда бориб отанинг жағига қаттиқ мушт солди.
"Шилиқ" этиб бош қуйи тушди. Сочидан чангаллаб кўтарган эди жағ йиртилган, тил тишланганча қонаб ётибди. Томир уриши йўқ!
"Оббо... Нима бўлди бунга энди?!" Шошилиб арқонни ечиб, кўкрагига қулоқ тутишди. Умрларида бошлари босилмаган бу кўкрак жим-жит эди...
Уч ўғил бошини чангаллаб ўтирар, она эса у ёқдан бу ёққа зир югурарди...
"Энди нима қиламиз, маҳалла кўй нима дийди?!" "Ўғлим сани милиса опкетадию", " Вой нима қиламан эндии?! "
Озгина муддатдан сўнг катта ўғил тилга кирди "Ичиб келиб, ўзини осиб қўйибди" қиламиз...
"Мана бу йиртилганларничи?!" иккинчи ўғил иккиланиброқ ўртага савол ташлади.
"Нима бўпти, олдинлариям кўчада у бу ким уриб йиртиб ташлардию, кўчадан калтак еб келган деймиз"
Учинчи ўғил қўлидаги мушт солгандаги зарбдан шишган, қаварган жойларни кўрсатди:
-Буларчи?!
-Тур... Сан бу ерда эмасдинг, тоғангникига чоп, кийиниб жўна!
Икки ўғил ўлган отани шафтоли дарахтига бўйнидан осдилар, изларни артиб, тозалаб милицияга телефон қилдилар.
Ғувиллаб милиция келди, жасадни кўздан кечирди, оғзидан буруқсаб келаётган исни таҳлил қилди, уй эгаларидан кўрсатма олди.
-Ухлаётган эдим, келганини билмабман ҳам, хожатга чиқсам осиғлиқ турибди, ичганда нима қилаётганини билмасди... Раҳматли.
-Онам қичқирганидан сўнг югуриб чиқдим. Қарасам бу аҳвол, шошиб ечиб олсам "тиқ" этмаяпти.
-Илтимос. Ичак чавоқларини кавлашмасин, ичи тамом бўлган бу одамни.
Милиция ва тез ёрдам хулосасини ёзиб кетди. Жасадни экспертизага беришмади, ҳамма бу одамни "ичи тамом" бўлганига ишонди!
Орадан бир йил ўтиб устанинг беваси ҳам оламдан ўтди, оқпадар ўғилларнинг бири Россияга жўнади, баланд объектдан қулаб яримжон бўлиб қолди, катта ўғилга оқ доғлар тошиб кетди, ўртанча ўғил уч оиланинг ягона боқувчисига айланди.
Бежизга бу Шайтон суғорган ичимлик ҳаром қилинмаган, у нафақат бир кишини эмас бутун бир авлодни ҳам ўз исканжасида тутиб, оҳир оқибат хароб этади.
Яна эътибор қилиб қарасак, ҳар қандай гуноҳлар ҳам оддий бир харакатдан бошланади.
Умму Зайнаб Умму

Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸


Қизалоғинг бор бўлса гар..


Ой мўралар доим сенинг осмонингдан,
Суқланади юлдузлар хам сирли боқиб.
Жаннат иси келар билсанг қизларингдан.
Отажон деб кутиб олар қучоқ очиб.


Қараб турсанг юзларига фариштадир,
Хар бир қилган ишларида сариштадир.
Мехрибондир отасига ширин калом,
Кўксида қўл ибо билан берар салом.


Кўзларида сеҳри бордек туйилади,
Кўрсанг кўзинг гўзаликдан қамашади,
Ўргилойин дейсан кўзлар қувонганда.
Жажи бўлиб атлас кийса ярашади.

Улғайганда кириб ўн етти ёшга,
Совчи келар тугун қўйиб азиз бошга,
Бергинг келмас ой юзлигинг бировларга.
Қаро кўзинг тўлиб кетар аччиқ ёшга.

Қиз узатиш мерос бизга ўтмишлардан,
Дуо олар хар оқил қиз отасидан,
Узатганда қучоғидан ой қизини,
Ота шўрлик йиғлаб қолар орқасидан.

Ой мўралар энди бошқа хонадонга,
Бахт дугона бўлиб келар остонага.
Келинчак қиз салом берар хой одамлар.
Қайноталик насиб қилсин хар отага.
Қайноналик насиб қилсин хар онага.

✍Шояд Бек


Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali

@MEXRIBONIM_OTAM_ONAM 🌸

Показано 20 последних публикаций.