Репост из: Mehrob.uz
Исломни қабул қилиш
❓Савол: Бир ғайридин ҳамкасбим Исломни қабул қилмоқчи. У мусулмон бўлиши учун нима қилиши керак
📩 Жавоб: Ғайридин мусулмон бўлиши учун шаҳодат калимасини айтиши, яъни "Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳу" дейиши керак. Бунга тил билан иқрор бўлиб, уни қалби билан тасдиқлаши лозим. Иймоннинг шартлари еттита: улар Аллоҳ таолога, фаришталарга, нозил қилинган Китобларга, Пайғамбарларга, қиёмат кунига, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига, қиёмат кунида қайта тирилишига қатъий ишонишдир.
Ғайридин кимса Исломни қабул қилгач, унинг олдинги барча гуноҳлари кечирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ислом ўзидан олдинги (гуноҳ)ларни ўчиради"; деганлар.
Уламолар янги иймон келтирган одамнинг ғусл қилиб олишини мустаҳаб дейишган. Гайридин мусулмон бўлганидан сўнг Ислом динига оид зарурий илмларни ўрганиши, беш вақт намоз ўқиши, моли нисобга етса закот бериши, Рамазон рўзасини тутиши, агар йўлга қодир бўлса, ҳаж қилиши лозим бўлади.
@mehrob_uz