Islom Karimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi.
Saytimizni ham kuzatib boring:
👉http://birinchi-prezident.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Татьяна Каримова отаси Акбар Азизов ва Ислом Каримов акс этган сурат олдида

Ислом Каримов номидаги Ёдгорлик мажмуаси кўргазма зали.
2021 йил
. Тошкент.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов Биринчи Президентимиз мақбарасини зиёрат қилдилар.

@IslomKarimov


#Тарихий_сурат

Президентдан дастхат. Инсон учун бундан ортиқ бахт борми дунёда?!

@IslomKarimov


Жараён. Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуасининг бу галги меҳмонлари қонун посбонлари, яъни ички ишлар ходимлари бўлишди.

Улар мажмуа таркибидаги кутубхона, шунингдек, “Бутун оламни жо қилган юрак” кўргазмасини томоша қилишди.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
10 апрель — Абдулла Қодирий таваллуд топган кун.

1990 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан А.Қодирий номидаги Республика Давлат мукофоти таъсис этилди.

1991 йилда эса Ўзбекистон адабиётини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси, ўзбек миллий романи мактабини яратгани («Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён», «Обид кетмон» романлари) учун Абдулла Қодирийга (раҳматли) Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти
берилган.

@IslomKarimov


“Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ. Бу ҳақиқат кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” — Ислом Каримов
——————-
Президент Ислом Каримов Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведевга Амир Темур давлатининг харитасини кўрсатмоқда

Самарқанд. 2009 йил, январ.

@IslomKarimov


Икки буюк Президентлар учрашуви

1996 йили Парижда, ЮНЕСКО бош қароргоҳида Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги шарафига илмий анжуман ва кўргазма ўтказилди.

Ислом Абдуғаниевич Президент Жак Ширакни кўргазма бўйлаб шахсан ўзлари айлантирдилар, ҳар бир экспонат ҳақида батафсил сўзлаб бердилар. У киши ўша тарихий давр ҳақида 40 дақиқадан ортиқ сўзладилар. Ўзбекистон Президенти тарих борасида бу қадар катта билим соҳиби эканидан Ширак ҳайратда қолди.

@IslomKarimov


9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

Амир Темур – халқимиз тарихи солномасидаги нажоткор қаҳрамонлардан бири. Мустақилликка эришганимиздан сўнг Биринчи Президентимиз Ислом Каримов маънавий тикланиш ва янгиланиш ислоҳотларини улуғ аждодларимизнинг муборак номи, бой мероси, хотираси ва тарихий сиймосини тиклаш асосига қурди. Бунинг самарасида халқимиз ҳар йили Соҳибқирон таваллуд топган кунни улуғ аждодимиз хотирасига эҳтиром сифатида кенг байрам қилмоқда.

@IslomKarimov


Настарин гуллари

Татьяна Каримованинг хотираларидан:
"Ислом Абдуғаниевич гулдаста совға қилишни жуда хуш кўрар эди. Дала ҳовлимизда сайр қилар эканмиз, албатта гул териб менга инъом этар эди. Бу хотиралар кўнглимдан чуқур жой олган..."

2003 йил, апрель.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаммаси бизга боғлиқ

@IslomKarimov


Рўза Ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида

“Рўза Ҳайит (“Ийд ал Фитр”ни бу йил 4 апрель куни ва кейинги йилларда эса Рўза Ҳайитнинг биринчи куни дам олиш куни деб эълон қилинсин”

“Халқ сўзи” газетасининг 1992 йил 28 март сонидан.

@IslomKarimov


#Архив

Суриялик меҳмонлар

Сурия Араб Республикаси делегацияси 23 март куни Ўзбекистон пойтахтига келди. И.А.Каримов билан делегацияга бошчилик қилган мамлакат ташқи ишлар вазири Фаруқ ал-Шаръа ўртасида дўстона ва самимий суҳбат бўлиб ўтди.

"Халқ сўзи" газетасининг 1992 йил 25 март сонидан.

@IslomKarimov


Ислом Каримов кутубхонасига саёҳат

2018 йил август ойида Оқсарой ҳудудида Ислом Каримов номидаги кутубхона иш бошлаган эди. Мазкур маърифат маскани Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори асосида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

2022 йил 29 август куни кутубхонанинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган.

👉🏼https://youtu.be/mXCzufYCGbA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наврўз
2014 йил.

@IslomKarimov


Бугун, Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандда бўлди. Давлатимиз раҳбари ташриф давомида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди, бунёдкорлик ишлари ва турли лойиҳалар билан танишди.

Шунингдек, президент Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Илк Наврўз тантаналари 🌸

1991 йил. Тошкент.

@IslomKarimov


Наврўз байрамингиз муборак бўлсин 🌸🌺🌷

@IslomKarimov


#Тарихий_кун

“Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси ҳудудида ҳар йили 21 мартни дам олиш куни ва умумхалқ “Наврўз” байрами куни деб эълон қиламан.”

“Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Наврўз” халқ байрамини ўтказиш якунлари тўғриси”даги Фармони
Тошкент. 1990 йил 3 май.

@IslomKarimov


#Архив_суратда:

Президент Ислом Каримов, Қашқадарё вилояти ҳокими Озод Пармонов, Касби тумани ҳокими Номоз Сариқов, Касби тумани Ҳамза Хўжақулов номли савхоз директори Эргаш Турсунқуловлар бир-бирлари билан мулоқот қилмоқда.

1997 йил, сентябрь.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой билан алоқаларни мустаҳкамлашда қандай манфаатлар кўзланган?

📹 Президент Ислом Каримов билан Хитой давлатига ташрифи якунлари бўйича суҳбат. (1999 йил, ноябрь).

@IslomKarimov

Показано 20 последних публикаций.