Серқуёш, ҳур ўлкам...
Ана шу сўзлар билан бошланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганлигига 32 йил тўлди.
1992 йил 10 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Олий Кенгаши ўн биринчи сессиясида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганда бунинг учун қандай машаққатлар чекилгани фақатгина саноқли одамларгагина маълум эди. Ҳали Ўзбекистон мустақилликка эришмай туриб Давлат мадҳиясини яратиш белгилаб олинганини ҳам уларгина яхши эсларди.
1990 йилнинг 24 мартида Ўзбекистон Олий Советининг биринчи сессияси ўз ишини бошлади. Сессияда иттифоқдош республикалар орасида Ўзбекистонда биринчи бўлиб Президентлик лавозимини жорий этиш ҳақида қарор қабул қилинди. Сессия Ислом Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлади. Олий Совет қарори билан Маданият, фан, халқ таълими ва маданий меросни асраш қўмитасига Ўзбекистон Республикаси янги мадҳиясининг матни ва мусиқасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди.
Бу ҳаракат ҳали СССР деган қудратли, "қиличидан қон томган" давлат барқарор бўлиб турган пайтда жуда катта жасорат эди.
Батафсил:
https://birinchi-prezident.uz/?p=1397