Islom Karimov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti Islom Karimovning yorqin xotirasiga bag‘ishlanadi.
Saytlarimizni ham kuzatib boring:
👉http://birinchi-prezident.uz
👉http://mustaqillik-asoschisi.uz/

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистонга шу вақтгача Британиянинг қайси вазирлари келиб кетган?

Икки мамлакат муносабатлари тарихи ёдга олинди: шу кунгача Британиянинг қайси вазирлари Ўзбекистонга келган? Қироллик оиласидан-чи — қайси маликаю шаҳзодалар Ўзбекистон меҳмони бўлган?

Батафсил: https://www.gazeta.uz/uz/2024/04/23/great-britain/

@IslomKarimov | Facebook | Instagram


#Тарихий_карточка

Самолётсозлик заводи билан танишув

“20 апрель куни Хитой бош вазири Ли Пэн жаноблари республикамиз президенти Ислом Каримов ҳамроҳлигида Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига ташриф буюрди... Корхона ҳовлисидаги ҳали бўёғи қуриб улгурмаган Ил-76ТД ва Ил-114 самолётлари Ли Пэн жанобларида ҳам, делегация аъзолари ва хитойлик журналистларда ҳам катта қизиқиш уйғотди”

“Халқ сўзи” газетасининг 1994 йил 21 апрель сонидан

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Архив

Президент Ислом Каримов 2001 йил апрел ойида Германияга расмий ташрифи чоғида Дрезден шаҳридаги “The Green Vault” музейи раҳбарига Темурийлар тарихи ҳақида маълумот бермоқда

@IslomKarimov


#Тарихий_карточка

"Иттифоқ таркибидан чиққан кўпгина мустақил давлатлар оғир кунларни бошдан кечиряпти. Бу ҳол, ўз навбатида, айрим кучларга эски тузумни – собиқ Иттифоқни тиклаш билан боғлиқ даъватларни илгари суришига асос бўлаётгани ачинарлидир. Ўзбекистон ҳукумати ва халқи бундай шов-шувларга учмайди. Кишиларимиздан меҳр-оқибатли, сабр-тоқатли бўлишларини, айни пайтда, сезгирликни йўқотмасликларини сўраган бўлардим", - президент Ислом Каримов.

"Тошкент оқшоми" газетасининг 1994 йил 15 апрель сонидан

@IslomKarimov


Ислом Каримов Абу-Даби шаҳридаги Бирлашган Араб Амирликлари биринчи Президенти шайх Зоид бин ­Султон Ол Наҳаён масжиди ва мақбарасида.

@IslomKarimov


​​Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов Ислом Каримовни хотирлаб:

«Мустақиллик ўзидан ўзи келгани йўқ. Муҳтарам Президентимиз ақл-заковати, шуури, қолаверса, қаттиққўллиги, ўз халқини ҳаддан ташқари яхши кўриши оқибатида мустақилликни қўлга киритди».

“Учрашганимда ҳам, саҳнага чиққанимда ҳам, икки кўзи гўёки менда тургандек туюларди менга”.

“Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали тирикка ўхшайди менинг назаримда. Ислом Абдуғаниевич Регистондан ташқарига чиқиб келаётгандек. Баданларим жимирлаб кетди кўриб. Ўша ерда икки соат турган бўлсак, икки кўзим Ислом Абдуғаниевичда бўлди. Гўё ўша ерда ҳам менга қараб турганга ўхшарди”.


#Биласизми

Рамазон ҳайити дам олиш куни

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига кўра, “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилган.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Энг муҳим, энг катта бахт менинг фикримча, жамиятга, халққа, элга, ота-онага хизмат қилиш ва ўзини номини доимо пок сақлаш"

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наврўз айёми 🌸
2015 йил

@IslomKarimov


#Табрик

“Табиат уйғониб, гул-чечаклар очилиб, атроф яшил либосга бурканиб бораётган шу кунларда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш Наврўзи олам юртимизга кириб келиши билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаш, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва самимий тилакларимни изҳор этиш – мен учун катта бахтдир.
Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!”

Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрами
муносабати билан Ўзбекистон халқига табриги матнидан.
2016 йил 21 март.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷Наврўз шодиёналари.
1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони.

🎥 3-видео. Изоҳсиз...

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷Наврўз шодиёналари. 1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони.

🎥 2-видео. Ўша даврларда ҳам исириқ машҳур.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌷Наврўз шодиёналари. 1993 йил, март. Тошкент, Халқлар дўстлиги майдони. Мустақилликка эришилгандан бир ярим йил ўтиб.

🎥 1-видео. Ислом Каримов барча билан кўришиб чиқмоқда.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бугун Мираброр Усмонов хотираси чуқур эҳтиром билан ёдга олинди

Бунёдкор стадиони олдида Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов айнан Мираброр Усмонов билан бирга болаларга ишонч бағишлайдиган гапларни айтиб, уларга мақсад сари олға интилиш кераклигини уқтирганлари акс этган видео.

2019 йилнинг 15 март санасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол федерациясининг собиқ президенти Мираброр Усмонов вафот этган эди. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!


@IslomKarimov


Оқсарой узра қор ёғди: оппоқ-оппоқ, паға-паға...

Тошкент. 14.03.2024 йил.

@IslomKarimov


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Юрак ва қалблардаги энг эзгу ниятларни шу майдон билан боғлаб, унга Эзгулик номини бердик”

@IslomKarimov


Ҳурматли каналимиз мухлислари! Сиз мазкур саҳифамизни қайси ҳудуддан кузатиб боряпсиз?
Опрос
  •   Самарқанд
  •   Қашқадарё
  •   Сурхондарё
  •   Бухоро
  •   Навоий
  •   Хоразм
  •   Қорақалпоғистон
925 голосов


Ҳурматли каналимиз мухлислари! Сиз мазкур саҳифамизни қайси ҳудуддан кузатиб боряпсиз?
Опрос
  •   Тошкент шаҳри
  •   Андижон
  •   Фарғона
  •   Наманган
  •   Тошкент вилояти
  •   Сирдарё
  •   Жиззах
488 голосов


​​“Сизни телеэкранда кўрганман”

"Биринчи Президентимиз бошқа соҳалар қатори фермерчиликка ҳам асос солдилар. Ер ўз эгасини топди. Халқимиз мулкдор бўлди. Бу инсон Фарғонага келганида деҳқонлар, тадбиркорлар, фермерлар билан учрашардилар. Ўзларининг қимматли маслаҳатларини бериб, кучимизга куч, ғайратимизга-ғайрат бахш этардилар. Мен ҳам улар билан бир неча бор суҳбатлашиш бахтига муяссар бўлганман.

Фарғонага ташрифи чоғида: “Сизни телеэкранда кўрганман, танидим, сиз ўша фермер опамисиз”, деб мен билан кўришганлар. “Сизнинг меҳнатсеварлигингиз, жасоратингизга қойил қолдим”, дея эътироф этиб, мени қаттиқ бағрига босган эди.

Ҳар сафар вилоятимизга ташриф буюришганида албатта мен билан суҳбатлашар, халқимизнинг кайфияти, орзу умидларини сўрар эди. Самимий муносабати, меҳнаткаш инсонларни қадрлаб, уларни янада рағбатлантиришидан қувониб кетардим".

Лолахон Муродова,
Олтиариқ тумани “Нурли обод” фермер хўжалиги раиси
.

Шу кунларда юртимизда Лолахон Муродова таваллудининг 66 йиллигига бағишланган хотира тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!

@IslomKarimov

Показано 20 последних публикаций.