#Янги қисса
ЎГАЙ ОТАМ-ЎЗ ОТАМ...
(Онлайн қиссанинг давоми)
22 қисм.
Тошкентга кетишимга бир ҳафтача вақт қолган пайтда Мансур амаки Насиба опага пул бериб,менга зарур кийимларни олиб беришини тайинлабди.Эртаси куни иккимиз Бухородаги энг катта савдо маркази -Карвон бозорига бордик.
Бозорни айланиб,менга кийимлар,оёғимга пойафзал сотиб олдик.Кайфиятим кўтарилиб кетди.Кейин Насиба опа билан ўша бозордаги ошхоналардан бирига кириб тушлик қилдик.
Уйга келганимиздан кейин мен уларга кечки овқат тайёрлашга ёрдам бердим.Насиба опа мен билан юмшоқ муомалада бўлаётганди.Ўша куни кечга яқин Нафисаларникига бордим.Дугонам мени кўриб хурсанд бўлиб кетди.Онаси ҳам мени бағрига босиб кўришди.Кейин иккимиз Нафисанинг хонасига кирдик.
–Мен шу ўзимиздаги тиббиёт коллежига кирдим,-деди Нафиса.-Ҳа,айтганча сендан доим бир нарсани сўрайман дейман-у,эсимдан чиқиб қолади.
–Бемалол сўрайвер.
–Сен нимага Тошкентда ўқимоқчисан?Ахир шунча узоқ шаҳарда яшаб нима қиласан?У ерда қандай қилиб бегоналар орасида яшайсан?
–Нима бўлибди?Тошкентда ўқиб,шифокор бўлишни доимо орзу қилганман,-деб жавоб бердим.
–Ўзимизни Бухородаям тиббиёт институти бор-ку.Шу ерда ўқисанг бўлмасмиди?
–Мен Насиба опадан узоқроқда бўлишни,уларнинг оиласига халақит беришни истамаганим учун шундай қилдим,-дедим.
–Сен балосан,Самира.Мен уйдан бошқа жойда яшашни тасаввур ҳам қилолмайман.
–Мени энди Тошкентда уйим бор,-дедим Нафисага мақтангим келиб.-Мансур амаки олиб бердилар.Ўқишим бошланиши билан ўша уйдан қатнаб ўқийман.
–Вау!Зўр-ку.Лекин шу Мансур амаки жудаям яхши инсон-а?Ҳаммаям улар қаби бўлса қанийди..
–Ҳа,Мансур ака яхши инсон.
Ўша куни Нафисаларникида ётиб қолдим.Эрталаб нонушта қилиб уйга қайтсам,Насиба опа мени кутганини айтса,ҳайрон қолдим.
–Нимага мени кутасиз?Ахир мен сизга айтдим-ку,Нафисаларникида қолишимни!
–Амакинг ҳам ишдалар.Бир ўзим ўтиргим келмади.Шу сабаб сени кутдим,-деди Насиба опа.
Шундай қилиб,ўқишим бошлангунча Насиба опа билан муносабатим анча яхшиланди.Тошкентга қайтадиган куним Насиба опа Мансур амаки билан бирга мени поезд вокзалидан кузатиш учун бирга борди.Аммо ўша ерда яна бир ёқимсиз воқеа юз бергани ҳаммамизга таъсир қилди.
Тасодифни қарангки,Мурод ҳам ўша куни Тошкентга кетаётган экан.Когон темир йўл вокзалига кириб борганимизда уни кўриб қолдим.Мурод ёлғиз эмас,ёнида ўзига ўхшаб кетадиган,тахминан 40-42 ёшлардаги эркак ҳам бор эди.Бизни кўриб қолган ҳалиги эркак Муродга нимадир деди.Мурод хўмрайиб биз томонга қаради ва мени кўриб бироз чеҳраси юмшагандай бўлди.
Насиба опа эса ранги оқариб,уларга қараб турарди.Бирданига Мурод жойидан турди ва биз томонга юриб кела бошлади.Мансур амаки ва бизнинг ўртамизда турган Насиба опанинг қўллари титраётганини сездим.Тавба.Нимага бу аёл ўз ўғлидан бунча қўрқади?
Мурод қаршимизга келиб тўхтади.Кейин эса Насиба опанинг рўпарасига келди.
–Она,сиз ўшанда нимага бундай қилгандингиз?
Насиба опа нимадир деб ғўлдиради.Мен унинг сўзларини тушунишга ҳаракат қилиб кўрдим.Менимча,у «Мени кечир,»-деяётганди.
–Сизни Худо кечирсин!
Мурод шундай деб ёнимиздан узоқлашди.Мансур амаки эса Насиба опанинг қўлини сиқиб қўйди.Бироздан кейин поездга чиқиш вақтимиз эълон қилинди.Мен Мансур амаки ва Насиба опа билан хайрлашиб,поездга чиқдим.Чиптам икки кишилик купега олинган экан.Сумкамни қўйиб,ташқарига,узун коридорни эслатувчи жойга чиқдим.Ташқаридаги манзараларни кузатиб,кетавердим.Чунки ёз тугаб,куз бошланаётган кунлар бўлса-да,ҳаво ҳали анчагина иссиқ эди.Поезд ҳали Навоийга етмасдан Мурод мени излаб келиб қолди…
(Давоми бор,эртага)
Моҳигул Назарова.
https://t.me/IJOD07