📝Ибратли Ривоят
Уч нафар ёш йигит узоқ шаҳарга сафар қилишибди. Уларнинг яшаш жойлари етмиш беш қаватли меҳмонада эди. Афсуски, улар ўша бинонинг етмиш бешинчи қаватидан бошқа қаватида бўш хона топишолмади. Ноилож бунга рози бўлишди. Меҳмонхона хизматчиси уларни бу жойнинг қоидалари билан таништирар экан, бундай деди: “Бу меҳмонхонанинг лифт эшиклари кечки соат ўнда автоматик равишда қулфланадиган қилиб дастурланган. Шунинг учун мана шу вақтдан кечикмаслигингиз лозим. Агар улар қулфланиб қолса, очишнинг умуман иложи йўқ. Уларни бошқарувчи компютер эса биздан жуда узоқда жойлашган. Бу сизларга тушунарлими?”. Улар тушунганликларига ишора қилиб, бараварига бош чайқадилар.
Биринчи куни сайр қилиш учун чиқиб, белгиланган вақт, яъни соат ўндан олдин меҳмонхонага етиб келдилар. Аммо кейинги куни ўндан беш дақиқа ўтганда кириб келишди. Бор кучлари билан югуришларига қарамай, лифтга етганларида унинг эшиклари қулфланиб бўлган эди. Хизматчига қаттиқ илтимос қилдилар, ҳатто йиғлаб юборишларига озгина қолди. Лекин барчаси бефойдалигини билиб, зиналар орқали етмиш бешинчи қаватга пиёда кўтарилишга қарор қилишди.
Улардан бири: “Келинглар, бир киши бирор ҳикоя ёки бирор воқеа айтиб беради. У унинг вақти йигирма бешинчи қаватга кўтарилгунимизча давом этади. Сўнгра кейинги киши, сўнг кейинги киши… Шундай қилиб зерикмасдан етмиш бешинчи қаватга етиб оламиз. Нима дейсизлар?!” – деди. Қолган икки дўсти эса бундай яхши таклифга рози бўлишди. Таклиф киритган йигит биринчи бўлиб бошлади. Уларга ичакузди ҳангомалар ва турли латифалар айтиб, кўнгилларини хушнуд айлади. Ҳатто кулгуларидан меҳмонхона деворлари ҳам кўчиб кетай деди. Улар йигирма бешинчи қаватга қандай етганларини ҳам билмай қолдилар.
Кейин иккинчилари гап бошлади: “Аммо мен сизларга бироз жиддийроқ ҳикоялар айтиб бераман” – деди у. Шу аснода улар яна йигирма беш қаватни ортда қолдирдилар.
Навбат учинчи йигитга келди. У бўлса дўстларига энг маҳзун воқеаларни, ғам-андуҳга тўла ҳикояларни, ҳатто ҳукмдорларнинг ҳаётларини ҳам барбод қилиб юборадиган қиссаларни айтиб берди. Ниҳоят улар хона эшигига етдилар. Бу юриш уларни шу қадар ҳолдан тойдирган эдики, ҳеч қандай ёстиғу тўшакларсиз ҳам ухлашга тайёр эдилар. Шунда учинчи йигит шундай деди: “Сизларга сўнгги ҳикоямни айтиб бераман. У ҳаётимдаги энг ғамгин қиссадир. Биласизларми, биз хона калитини биринчи қаватда хизматчининг олдида унутиб қолдирибмиз!”. Улар буни эшитибоқ ҳушларини йўқотдилар.
Ибрат: Биз ҳаётимизнинг биринчи йигирма беш йилини ўйин-кулгу, хурсандчиликлар билан ўтказамиз. Ваҳоланки, бу йиллар ҳаётимизнинг энг гўзал йилларидир. Унда тоат билан, гўзал амаллар билан машғул бўлмаймиз.
Сўнг ҳаётнинг иккинчи йигирма беш йиллиги бошланади. Унда инсонлар оила қуришади, фарзандлар билан, иш билан машғул бўлишади. Турли ташвишлар ила ўралашиб эллик ёшга ҳам етиб қолишади.
Бундан кейинги йигирма беш йил эса афсус-надоматлар билан, бой берилган умрнинг сарҳисоби билан ўтиб кетади. Шундай экан, биз умримизни бекорчи нарсаларга сарфламайлик. Зеро, ўлим эшигига қачон йўлиқишимизни билмаймиз. Балки, ўша эшикка атиги бир зина қолгандир. Аллоҳ билгувчи!!!
Интернетдан олинди.
https://t.me/IJOD07/