Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


⌨ Чат @HIKOYANE
Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!
💵 Реклама👉 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Bomdod uchun BUDILNIK
      
Bomdod uchun BUDILNIK


Олимлар аниқлашича, кекса ёшлилар қариликларига қарамасдан ишлашда давом этишлари лозим бўлиб, ишдан тўхтаб олишлари хатодир. Маълум ёшдан кейин ишдан тўхтаб қолганлар қариликдаги касалликларга чалинишлар кенг миқёсда тарқалган.
Субҳоналлоҳ! Исломда ишни тўхтатиб нафақага чиқиш, деган нарса йўқ. Балки, мусулмон одам ҳаётининг охирги лаҳзасигача ишда бардавом бўлади. Масалан Аллоҳ таоло:
"То Сизга аниқ-нарса (яъни, ўлим соати) келгунича Парвардигорингизга ибодат қилинг!" (Ҳижр сураси, 99 оят), деб айтган.
Демак, ўлим тўшагида бўлса ҳам ибодат давомийдир.
Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамд бўлсин!

@HikoyaNew


"Шайтоннинг НАМОЗдан тўсиш усуллари..!" (албатта ўқинг жуда керакли)

1️⃣. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан:
--- “Ҳали вақт бор~ку, ҳозир БАНДСАН, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман...!

2️⃣. Намозини кечиктиролмасам, ОДАМ ~ШАЙТОНлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман...!

3️⃣. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб:
---“Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан ЮЗИ*дан , пешонасини СИЛАБ қўяман... Кейин эса:
---“Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман...!

4️⃣. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаман~да, худди хўроз дон чўқиганидек, тез~тез ўқишини БУЮРАМАН...!

5️⃣. Буни ҳам қилдиролмасам, ЖАМОАТ билан намоз ўқиётганида келиб, бошини ИМОМдан ОЛДИН* саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман...
Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни -> "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради...!

6️⃣. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа -> МЕНга айтган бўлади...!

7️⃣. КАМБАҒАЛУ~ БЕЧОРАлаларга бориб, намозни ТАШЛАШЛАРИНИ* буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманг!” дейман...!

8️⃣. КАСАЛларнинг ёнига бораман~да уларга:
---“Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллоҳга қилишга чақираман ва баъзиларига КУФР* сўзларни айттиришга ҳам эришаман...!

ИБЛИС:
--- «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) ШУКР* қилган ҳолларида ТОПМАЙСАН» !
(Аъроф~16, 17)
Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг:

РОББИМИЗ:
--- «Шубҳасиз, шайтоннинг макри ЗАИФ бўлувчидир» дейди!
(Нисо~ 76)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг

@HikoyaNew


SAVOL:

Muhammad ﷺ Sollallohu Alayhi  Vasallamning Paygʻambarliklariga guvohlik bergan hayvon qaysi ❓


ЎЛИМ КЕЛМАСИДАН АВВАЛ НАМОЗ ЎҚИБ ОЛИНГ


Бир ҳаётий воқеада бундай дейилади:
"Бир жойда авто ҳалокат содир бўлган эди. Қарасам тез ёрдам машинаси ва атрофида кўп одамлар тўпланиб турибди. Бир енгил машинадан тахминан 25-26 ёшлардаги ўсмир йигитни чиқариб олишди. У қора қонга беланиб ётар, танаси эзилиб кетган, оёғи эса баданидан бўлак ҳолатда эди. Чинқирар, қичқирар, титраб-қақшарди.
Бир пайт у ўз акасига қаради ва деди:
- Ўлишни истамайман... Муҳаммад (ака)! Муҳаммад, мен намоз ўқимасдим-ку, Валлоҳи, ўлишни истамайман. Қўрқаяпман... Ўлгим келмаяпти! Ногирон бўлиб қолсам ҳам майли, шол бўлиб, бир умр юролмайдиган бўлиб қолсам ҳам майли, розиман. Ҳали намоз ўқийман. Ногиронликка, шолликка, ҳаммасига розиман. Лекин ўлишни истамайман!”
Одамлар анчагина тўпланиб қолган, мен ҳам ўша оломоннинг орасида турардим. Қараб, кўриб турар ва ниҳоятда қўрқаётган эдим. Ҳақиқатан ҳам осон эмасди, даҳшатли манзара!..
Ҳалиги боладан ҳамон қон оқиб ётар, ҳеч тўхтамаётганди. Тоинки қони тугаб, оқмай қолгунча...
Унинг ранги-рўйи тобора кўкариб, гезариб борарди. Ёнидаги акаси эса илтимос қилиб, ёлворар:
- Укажон, шаҳодат калимасини айтгин, айтақолгин, илтимос, калима келтиргин”, - дея тинмай ялиниш билан овора эди...
Йигит фақатгина қичқирар, чинқирар, ўзини йўқотиб қўйган, таърифлаб бўлмас бир аҳволда эди. Калима келтириш у ёқда турсин, ҳатто бирор тушунарли сўз айтишга ҳам имкони йўқ эди...
Бир маҳал: руҳи парвоз қилди шекилли, сокин – жим бўлиб қолди. Ҳаракат ҳам қилмасди. Ҳа, у вафот этганди.
Шифокорлар танасини махсус кароватга жойлаб, юзини ёпиб қўйишди. Сўнг, ён-атрофидаги одамлар таъзия изҳор қилишиб:
- Қўлимиздан ҳеч нарса келмади. Кўп қон йўқотгани ва анчагина синиқлари бўлганлиги туфайли қутқаришнинг иложиси бўлмади, - дея ғамгин ҳолда ҳамдардлик билдиришди.
Ўшанда мен биринчи маротаба одамнинг ўлаётганини ўз кўзларим билан кўргандим. У ҳаттоки калимаи шаҳодатни ҳам айтолмаганди.
Ўлим кутилмаганда келади. Фарз-у вожибларимизни қазога қолдирмаслигимиз, асло бепарво бўлмаслигимиз лозим. Гапнинг очиғи ҳам шу: қачон ўлишимизни ҳеч қайсимиз билмаймиз.
Ўша куни мен асло мижжа қоқмадим, умуман ухлай олмадим. Ҳудди ёш болалардай бўзлаб, ҳўнграб йиғлаб чиқдим холос...
Аслида билар эдиму, лекин мана бу сўзлар асло қулоғимдан кетмасди:
- “Валлоҳи, (Аллоҳга қасам), намоз ўқийман. Ўлмайин, албатта ўқийман. Ваъда бераман! Фақат, ўлгим келмаяпти...”
Ҳа, бу ўринда каминанинг фикрларига ҳожат йўқ. Аммо, сиз азизлардан биттагина нарсани илтимос қиламан-ки:
“Ҳар куни гўёки охирги кунингизни яшаётгандай ихлосли, тақводор бандалардан бўлишни ўзингизга мақсад тутинг. Ана шунда ибодатларингиз ҳам на қазога қолади, ва на хушуъсиз адо этилади, ИншаАллоҳ...”.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
  Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

  Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.

  “Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.

  “Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.

  “Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин... Амин...

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Хайрли тонглар, мазмунли кунлар, файзли оқшомлар ҳамрохингиз бўлсин!

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олтиндан сўрдилар: “Ёмон ёндинг-а,
Сени ёққанларга нафратинг бордир?”
Олтин жавоб берди: “Тушса ёдима,
Ўзгача муҳаббат кўнглимга ёрдир:

Биласизку мени, сал олдин дамлар
Тупроққа қоришиқ яллолигимни,
Ёндирмаса эди бугун одамлар,
Ўзим ҳам билмасдим тиллолигимни.

...Бугун меҳмон бўлдим улуғ заргарга,
Одамлар пойимда кўз ёш тўкурлар.
Ташаккурлар мени ёндирганларга,
Ёнган кунларимга беҳад шукурлар!!"

Эй кўнглим, йиғлама, чекаверма ғам,
Қуёш кулиб қолар қаро дамларга.
Олтинга айлансанг бир куни сен ҳам,
Ташаккурлар дейсан ёндирганларга!

Х. Ҳамидов

@HikoyaNew




НОШУКУРНИНГ ОҚИБАТИ!

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, «қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади» деди...

- Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:

- Уйингиз борми?!
-Ҳа бор.
-Кимники?!
-Ўзимники.
-Ижара эмасми?! Ой охирида пул тўла деб ҳечким келмаяптими?!
-Йўқ.
-Машина кимники?!
-Ўзимники.
-Оила борми?!
-Ҳа бор, биласизку тақсир.
-Фарзандлар~чи, улар ҳам ўзингизникими?!
-Ҳа(шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
берган зот олиб қўйишга қодир эмасми?!

- Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку…

- Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор...

- Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?

- Э-э-э…»-деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди...

- Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди....
- Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига:
- «Сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?!» дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди.
- «Машина нима бўлди?!» дедим.
- Аллақачон сотилиб кетибди…
- Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли «ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ» деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим. Аҳвол жуда ачинарли. «Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг» дедим...

- «Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти» деди…
- Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди…

Аллоҳ таъоло бандаларига айтади: «Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан ва агар (берган неъматларимга) куфрон келтирсангиз, қаттиқ азобим бор» деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим…

Аллоҳ таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто, жон деган омонатини ҳам…

@HikoyaNew

9k 0 123 11 60

Мендан,
-“Бу дунёнинг Жаннати қаерда?”
деб сўрасалар,

-“Бир инсонни манфаатсиз, ҳеч нарсадан умид қилмай, юрагидаги яралари билан,
дардлари билан,

жароҳатдан инграётган нолалари билан,

қалбининг илма-тешиклари билан,
андуҳлари билан,

дунёнинг сўнгига қадар севган инсоннинг қалбидир бу дунёнинг Жаннати”...
-дейман.

Чунки бундай инсонлар Жаннатга ўхшайдилар,
қалбларига кирасану ўтмишдаги бутун аламларни унутасан.

Ҳуддики Жаннатдаги илк одимда бутун ғамларингни унутгандек.
Шундай қалбнинг ичида бўлсанг,асло қўлдан чиқарма Жаннатингни...
#kochirilgan

@HikoyaNew


​​“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси

Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.

Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади. Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч бахш этади. Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас. Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.

Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг. Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди. Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:

“Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).

Араб тилида “و”  “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар. Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.

«Оят ва шифо» китобидан.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бuсмuллаҳ
Эй Раҳмон Эгам!
Бизни, сени севишимизга, сенга нисбатан ҳақиқий қуллик лаззатини топишимизга, мушкилотлардан қочишимизга, аҳкомларни маҳкам тутишимизга, сени Сен рози бўладиган даражада танишимизга мадад бер!

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эй Роббим! Сенга дуо қилиб сўраймиз:
Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!

Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин. Ота онаси хаётларига ота-оналарни умрларини зиёда қилгин!


Муборак жуманинг барча хойриётлари барчамизга бўлсин. Каҳф сурасини ўқишни унутманг.

@HikoyaNew


КАМТАРЛАРНИ АЛЛОҲ АЗИЗ ҚИЛАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Садақа молдан (бирон нарсани) камайтирмайди. Аллоҳ авф сабабидан бандада фақат улуғликни зиёда қилади. Агар бир банда Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг (даражасини) кўтаради”.
Имом Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ерда “садақа” деганда, закот, фитр садақаси, қурбонлик қилиш ва бошқа ихтиёрий садақалар назарда тутилмоқда. Банда молидан бир қисмини ажратиб, уни Аллоҳ йўлида сарфласа, зоҳиран унинг моли қисман камайгандек кўринса-да, аммо бу мол Аллоҳнинг наздида кўпайиб боради. Чунки садақа қилиш билан молга барака киради, турли балоларга учраши олди олинади. Бу нарсага фақат мўмин банда имон келтиради, шу эътиқод асосида солиҳ амаллар қилади. Аммо, фақат моддий даромадни кўзлайдиган ақли калта банда эса “садақа билан мол камаймаслиги”га шубҳа билан қарайди. Лекин, мўмин банда Аллоҳнинг Расули қасам ичиб, таъкид билан айтган сўзларни тасдиқлаши ва ўз тасарруфларини мана шу ҳадисга мувофиқ йўлга қуйиши лозим.

Кимга бирон зулм етганида, Аллоҳ розилиги учун авф қилса, Аллоҳ бунинг эвазига авф этган кишининг дунёю охиратдаги мартабасини баланд қилади. Бу эса бир бандага бошқа банда томонидан зулм, азият, шикаст, зарар, талофат ёки уриш, сўкиш, ҳақорат каби нарсалар етганида, ўч олишга имкони бўла туриб, Аллоҳнинг розилиги учун авф қилиб юборишнинг нақадар улуғ фазилат эканига далолат қилади. Фақат бунинг бир шарти бор: авф қилаётган банда фақат Аллоҳ розилиги учун кечираётганини маълум қилиб қўйиши керак. Акс ҳолда, бу кечириш зулм қилган одамни янада руҳлантириб, салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

@HikoyaNew


КИТОБ ВА СУННАТНИ МАҲКАМ ТУТИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Умматимнинг барчаси жаннатга киради, фақат бош тортган бундан мустаснодир», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Расули, ким ҳам бош тортарди?» дейишди. У зот: «Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, у бош тортган бўлади», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).

Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, унда «Умматимнинг барчаси» дейилди. Ундан мурод уммати ижобатми ёки уммати даъватми, дейилса, Абдулҳақ Деҳлавий раҳимаҳуллоҳ уни уммати ижобат деган эканлар. Шунда маъно ижобат умматининг барчаси жаннатга дохил бўлади мазмунида бўлади. Ким ижобат умматидан бўлмаса жаннатга кирмайди. Кейин саҳобийлар бош тортадиган кимса ҳақида сўрадилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бош тортувчини баён қилишдан аввал итоат қилгувчиларни баён қилдилар ва ким у зотга итоатда бўлса, жаннатга киришини айтдилар. Бу ерда саҳоба розияллоҳу анҳумга ҳам, аввало, итоат қилгувчидан сўрашлик борасида танбеҳ бордир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилгувчилар китоб ва суннатни маҳкам тутгувчилардир. Кимда ким китоб ва суннатни ушламай, бидъатга эргашган бўлса, улар бош тортган саналадилар. Агар у бандалар эргашган бидъат куфрга олиб борса, абадий дўзахда бўлади. Аммо куфрга олиб бормаса, аввалда жаннатга кириш насиб қилмайди, балки дўзахдан сўнг киради.

Мана шу эътибордан бош тортишлик икки турга бўлинади. Биринчиси, эътиқодий бош тортиш. У абадий дўзахий бўлади. Иккинчиси, амалий бош тортиш. У банда эътиқодида барча дин заруриятларини қабул қилади, лекин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини жорий қилишда сусткашликка йўл қўяди. Буларнинг ҳам дўзахга киришлик хатари бўлади. Шунда ҳадиснинг маъноси шундай бўладики, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатда бўлган умматлар, аввалдан жаннатга дохил бўладилар. Бош тортган умматлар эса, аввалдан жаннатга киролмайдилар.

“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи”дан.


Halovatuz

@HikoyaNew


#Дуо
МОЛ-ДАВЛАТ ЗИЁДА БЎЛИШИ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Мол-давлатнинг зиёда бўлиши учун тонгда уйғонганда қуйидаги дуони доимо ўқиб юриш керак.

بِسْمِ اللهِ عَلَي نَفْسِي بِسْمِ اللهِ عَلَي أَهْلِي وَمَالِي. اللَّهُمَّ أَرْضِنِي بِمَا قَضَيْتَ لِي وَعَافِنِي فِيْمَا أَبْقَيْتَ حَتَّي لَا أُحِبَّ تَعْجِيْلَ مَا أَخَّرْتَ وَلَا تَأْخِيْرَ مَا عَجَّلْتَ.      

Ўқилиши: “Бисмиллааҳи ъалаа нафсий. Бисмиллааҳи ъалаа аҳлий ва маалий. Аллоҳумма арзиний бимаа қозойта лий ва ъаафинии фиймаа абқойта ҳаттаа лаа уҳибба таъжийла маа аххорта ва таъхиро маа ъажжалта”.

Маъноси: “Нафсим узра Аллоҳнинг номи билан. Аҳлим ва молим узра Аллоҳнинг номи билан. Ё Аллоҳим! Менга тақдир қилган нарсанг билан мени рози қил. Ҳали бермаган нарсангда менга офият бер. Токи, Сен кейинга сурган нарсани тезлатишингни ва тезлатган нарсани кейинга суришингни ҳохлайман ”.

@HikoyaNew


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бuсмuллаҳ
Эй Раҳмон Эгам!
Бизни, сени севишимизга, сенга нисбатан ҳақиқий қуллик лаззатини топишимизга, мункиротлардан қочишимизга, авомирларни маҳкам тутишимизга, сени сен рози бўладиган даражада танишимизга мадад бер!

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Эй Роббим! Сенга дуо қилиб сўраймиз:

Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!
Гуноҳларимизни мағфират этгин!
Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!


@HikoyaNew


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

ЭРТАГА ПАЙШАНБА

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади. Ин шаа Аллоҳ.

@HikoyaNew


Сиз ҳеч кимни ачинарли кўриниш билан ажаблантирмайсиз. Аммо чидамлилик кўпинча таҳсинга лойиқдир.

(С.Коллинз “Голодные игры“)

@HikoyaNew




#Дуо
УЛОВ МИНИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Дуонинг арабча матни:
الحَمْدُ لِلَّهِ عَلَي كُلِّ حَالٍ. سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ
.

Дуонинг маъноси: “Ҳар бир ҳолимизга Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бизларга бу (улов)ни бўйсундириб қўйган зотга тасбеҳ айтамиз. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Албатта, бизлар (барчамиз) Раббимиз (ҳузури)га қайтувчидирмиз”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон уловга минмоқчи бўлсалар оёқларини узангига қўйишлари билан: “Бисмиллаҳ”, дер эдилар. Эгарга ўрнашиб олганларидан кейин: “Алҳамдулиллааҳи ъалаа кулли ҳаал. Субҳааналлазий саххоро ланаа ҳаазаа, вамаа куннаа лаҳу муқринийн. Ва иннаа илаа Раббинаа ламунқалибун”, – дер эдилар.
Уловга замонавий транспорт воситалари ҳам киради. Масалан, машина минадиган одам ҳам ушбу дуони ўқиши керак.

@HikoyaNew

Показано 20 последних публикаций.