#ТАФАККУР
ТОРТИШИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ
Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мухолифлар билан баҳс-мунозара қилганда қизишиб тортишишдан қайтарган. Аксинча, уларнинг ишини Аллоҳга ҳавола қилиб, мухолифлар ўртасини ҳал қилувчи кун Қиёмат куни эканини уларга билдириб қўйишни буюрган: “Агар улар сиз билан тортишсалар, сиз: “Аллоҳ нима қилаётганингизни жуда яхши билувчидир. Аллоҳ қиёмат куни сиз келиша олмаган нарсалар бўйича ўртангизда ҳукм қилур”, деб айтинг”.
(Ҳаж сураси, 68-69 оятлари).
Шунинг учун биз ҳам тортишишдан сақланишимиз лозим. Чунки айрим ҳолларда ноўрин, қизишиб тортишиш сабабли фитна ва адоват қўзғалиши ёки кимнингдир билиб-билмай ҳақни инкор қилиб, гуноҳкор бўлишига сабаб бўлиб қолишимиз ҳам мумкин. Ҳатто Аллоҳ таоло бизни мушриклар билан мунозара қилганда ҳам уларнинг бут-санамларини сўкмасликка буюрган: "Аллоҳдан ўзгага ибодат қиладиганлар (бутлари)ни сўкмангиз. Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар”.
(Анъом сураси, 108-оят).
"Ҳикматлар чашмаси"дан
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz