Halovat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ
Н..В..Р..К.
Rasmiy👇
@Halovatuz
Фикр мулоҳазалар учун админ:
👉🏻 @Halovatuzadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Эрига итоатсиз аёлнинг дуоси қабул бўлмайди

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар: «Уч тоифа одамнинг намози мақбул бўлмайди ва бирорта яхшилиги осмонга кўтарилмайди.

1) Қочоқ қулнинг то хўжайинларига қайтиб, қўлини уларнинг қўлларига қўймагунча;
2) Эрини ғазаблантирган, норизо қилган аёлнинг то эри ундан рози бўлмагунча;
3) Ва мастнинг то ўзига келмагунча.

Ибн Ҳиббон, Ибн Ҳузайма ривояти.

Ривоят қилинадики, аёл қиёмат куни биринчи бўлиб, намоз ва эридан сўралади. Аллоҳ барча аёлларни эрига итоат қилишга насиб қилсин.

Аёлларга юбориб қўямиз хулоса чиқаришсин.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


#Хайрли_тонг

🌤 Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Чоршанба тонги муборак бўлсин!!

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамиша соғ - саломат бўлинг.

Яқинларингизга хам улашинг

👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАРБИЯ

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Толибжон Шарипов,
Чортоқ тумани “Зайд ибн Ҳориса” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТИНЧЛИК

ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИК - ОЛИЙ НЕЪМАТ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Орифхон Абдулматов,
Уйчи туман “Худайберди эшон” жоме масжиди имоми ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЎЗИНИ_ЎЛДИРИШ

ЎЗИНИ ЎЛДИРИШ ШАҲИДЛИК ЭМАС БАЛКИ УЛКАН ГУНОҲДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муҳаммад Аюб Фахриддинов,
Давлатобод тумани “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжиди имом-ноиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


​​#ТАФАККУР

Аллоҳ яратган қонуният

– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...

Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.
(“Аъроф” сураси, 185-оят).

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


​​#ТАФАККУР 😢

Нафақа дафтарчасини вароқлаб, унда,

«ОРЗУЛАРИМ» ни топдим:

👉 ИШГА КИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга эришдим. Ишли бўлдим. Энди ғамим уйланиш бўлди...

👉 УЙЛАНИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Уйландим. Лекин, фарзандсиз ҳаёт, ҳаётми?

👉 ФАРЗАНДЛИ БЎЛИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Ниятимга етдим. Менга Аллоҳ фарзандлар берди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, кўп қаватли уйнинг деворлари жонимга тегди.

👉 БОҒЛАРИ БОР ҲОВЛИНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ.
Анча тер тўкканимдан сўнг, ниятимга етдим. Ҳовлим ҳам, боғим ҳам бор бўлди. Лекин... болаларим улғайиб бораётганди...

👉 УЛАРНИ УЙЛАНТИРИШНИ ОРЗУ ҚИЛДИМ... Уйлантирдим... Турмуш қуришди... Лекин..
Мен ишдан зериккан, жуда чарчаган эдим..

👉 ОРЗУЙИМ НАФАҚАГА ЧИҚИШ БЎЛДИ...
Чиқдим ҳам. Ёлғиз, якка бўлиб қолдим.. Худди ўқув юртини битирганимдагидек. Лекин олийгоҳни тугатганимда ҳаётга боқаётган эдим...
Энди ундан юз ўригмоқдаман.

Шундай бўлса ҳам, орзуларим якун топмади...

Қуръонни ёдлашни ОРЗУ қилдим...
Зеҳним менга панд берди...

Аллоҳ учун рўза тутишни ОРЗУ қилдим...
Лекин... соғлигим кўтармади...

Кечалари туриб намоз ўқишни ОРЗУ қилдим... Лекин оёқларимнинг мени кўтаришга мадори қолмаганди...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги сўзларини айтганларида нақадар ҳақ эканликларига яна бир бор иқрор бўлдим...

Беш нарсанинг қадрини олдиндан билинг:

– Қариликдан олдин ёшлик қадрини;
– Касал бўлмасдан олдин соғлиқ қадрини;
– Камбағал бўлмасдан олдин бойлик қадрини;
– Машғул бўлмасдан олдин бўш вақтнинг қадрини;
– Ўлимдан олдин тириклик қадрини».

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


#ТАФАККУР

ҚАРИ АРСЛОННИНГ СЎНГГИ СЎЗИ (Ибратли ривоят)

Бир замонлар барча ҳайвонларни зир титратган ўрмон қироли арслон қариди. Авваллари ундан қўрққан ҳайвонлар кунларнинг бирида арслоннинг бошига тўпландилар. От мажолсиз арслонга яқинлашиб, уни бир неча марта тепди. Бўри эса арслоннинг бир неча жойидан тишлаб, қонга бўяди. Сўнгра ҳўкиз арслоннинг заифлигидан фойдаланиб, уни шохлаб ташлади ва у ердан бу ерга отиб ўйнади. Бечора арслон жуда ғамгин ва дардманд эди. Бир замонлар унинголдида дир-дир титраган бу хоинлар, ҳозир уни тепиб, таҳқирлар эди. У паришон бир ҳолда, ўлимини кутиб, овоз ҳам чиқармасди. Бир пайт бир эшак уни тепмокчи бўлиб келаётганини кўрди. Буни кўрган ўрмонлар қироли ич-ичидан ёнди. Сўнг бақирди: «Етар, бас! Эшакнинг тепиши менга ўлимдан баттар. Буни кўргандан кўра минг марта ўлсам розиман», деди.

ҲИКМАТ
Эй инсон! Бу қиссада золимлар учун жуда катта сабоқ бордир. Золим майдонга чиқса, авжланиб зулм қилади. Аммо бир куни ҳаёт чархи айланиб, қувват ва қудрати кетгач, у ҳам қиссада бўлгани каби оқибат топади. Жаҳон тарихи бу каби аччиқ қисматларга тўладир.
Эй инсон! Бу қиссадан хулоса чиқариб, ўзингни тарбияла. Йўқса, жуда ёмон оқибатга дучор бўласан.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz




Она!
Она қаранг йиллар ўтмоқда,
Юзларингиз гўзал, ажойиб.
Қўлларингиз суртай кўзимга,
Сизга фарзанд бўлдимми лойиқ?

Она!
Юринг бирга бозор борамиз,
Олиб берай гулли кўйлаклар.
Этагида жимжимадор ним,
Пушти, гўзал, оқ, капалаклар.

Она!
Дийдорингиз соғиндим  бугун,
Кўзларимдан ёшлар  тўхтамас.
Олам бир ён, ўзингиз бир ён,
Ҳеч бир инсон сизга   ўхшамас.

Она!
Ҳеч қиймати йуқки дунёда,
Дийдорингиз дилимга малҳам.
Ўзиз емай, бизга едирган,
Ҳар луқмани кўргансиз  баҳам.

Она!
Айланамиз кенг кўчаларни,
Кабобхўрлик қиламиз бугун.
Қолсин майли дунёнинг иши,
Дийдорингиз ҳар недан устун.

Она!
Меҳрибоним, жаннатим, Сизсиз,
Бойлигимсиз оламларга  тенг.
Сиз бахтимсиз, Дунёйим сиз  сиз,
Хокисорим қалби, бағри кенг.

Она!
Айтмаганман бир сўзни дилдан,
Балки ғўрман, буни биламан.
Қалбим бугун ҳайқириб айтар,
Сизни жуда яхши кўраман
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


​​#ТАФАККУР

ТОРТИШИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мухолифлар билан баҳс-мунозара қилганда қизишиб тортишишдан қайтарган. Аксинча, уларнинг ишини Аллоҳга ҳавола қилиб, мухолифлар ўртасини ҳал қилувчи кун Қиёмат куни эканини уларга билдириб қўйишни буюрган: “Агар улар сиз билан тортишсалар, сиз: “Аллоҳ нима қилаётганингизни жуда яхши билувчидир.  Аллоҳ қиёмат куни сиз келиша олмаган нарсалар бўйича ўртангизда ҳукм қилур”, деб айтинг”.
(Ҳаж сураси, 68-69 оятлари).

Шунинг учун биз ҳам тортишишдан сақланишимиз лозим. Чунки айрим ҳолларда ноўрин, қизишиб тортишиш сабабли фитна ва адоват қўзғалиши ёки кимнингдир билиб-билмай ҳақни инкор қилиб, гуноҳкор бўлишига сабаб бўлиб қолишимиз ҳам мумкин. Ҳатто Аллоҳ таоло бизни мушриклар билан мунозара қилганда ҳам уларнинг бут-санамларини сўкмасликка буюрган: "Аллоҳдан ўзгага ибодат қиладиганлар (бутлари)ни сўкмангиз. Акс ҳолда, улар ҳаддан ошиб, билмасдан Аллоҳни сўкиб юборадилар”.
(Анъом сураси, 108-оят).

"Ҳикматлар чашмаси"дан
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


Муҳаббатнинг закоти нима?

Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:

Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;

Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


НАМОЗДАН СЎНГ ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

''Аллоҳумма, антас-салом ва минкас-салом, табарокта йа залжалоли вал-икром''.
Маъноси: Аллоҳим! Сен Саломсан, саломатлик Сендандир. Сен Табарруксан, эй жалол ва икром эгаси!
(Ушбу дуо фарз намозларидан сўнг ўқилади).

''Субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм''.
Маъноси: Аллоҳни поклаб зикр этаман, мақтовлар Аллоҳга хосдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Куч-қудрат фақат улуғлик ва азамат соҳиби Аллоҳга хосдир.
Намоз тугагач, ушбу дуо, ортидан ''оятул курси'' ўқилади, 33 мартадан ''Субҳаналлоҳ'', ''Алҳамдулиллаҳ'', ''Аллоҳу акбар''ни айтиб, сўнгра ''Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодир'' дуосини ўқиб, фотиҳага қўл очилади.
''Роббана, аатинаа фид-дуня ҳасанатав ва фил ахироти ҳасанатав вақинаа ъазабан-наар''.
Маъноси: ''Роббимиз! Бизларга дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшилик бер ва дўзах азобидан асра!''

''Роббана, тақоббал миннаа иннака антас-самиъул ъалим, ватуб ъалайна иннака антат-таввабур-роҳийм''.
Маъноси: Роббимиз! Биздан қабул эт, албатта Сен эшитувчи ва билгувчисан! Ва тавбаларимизни қабул эт, албатта Сен тавбаларни кўплаб қабул этувчи раҳмли Зотсан!

''Аллоҳумма, аъинна ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик''.
Маъноси: Аллоҳим! Сени зикр этиш, Сенга шукр айтиш ва Сенга гўзал ибодат қилишда менга ёрдам айла!

Намоз ўқиб бўлинганидан сўнг Аллоҳдан ибодатларингизни саҳву-хатоларини кечириб қабул айлашини, гуноҳларингизни мағфират этишини, яна бошқа ухровий-дунёвий ниятларингизни сўраб, дуолар қиласиз.

''Мўминнинг меърожи'' китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ, қалбимизни кенг, қадримизни баланд, сўзимизни олий, ҳаётда муваффақиятли, охиратда саодатли, ўғил - қизларимизни салоҳиятли, қарзларимизга нажот, ризқимизга кенглик, кунимизга барака, бандаларига суюмли қилиб, бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб, дунёда муборак, охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!
Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин


Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


​ЎЛГАНДАН СЎНГ ҚАЙТА ТИРИЛИШГА ИЙМОН

Ўлим, ундан кейинги қабр синови ва ундаги азоб ёки роҳатга ишониш ҳам қиёмат кунига иймон келтиришнинг бир қисмидир. Ўлим ҳақ, каттаю кичик, бою камбағал, кучлию кучсиз ажали етиб бир куни ўлади. Мусулмон инсон ўлганидан кейин қабрда икки фариштанинг сўроқ қилишига, сўнг натижага қараб қабр азоби ёки ундаги ҳузур бўлишига сидқидилдан ишонади. Бу дунё билан охират дунёси орасидаги, яъни ўлгандан сўнг то қиёмат қоим бўлгунча даврдаги ҳаётни «барзах ҳаёти» дейилади. Аллоҳ таолонинг амри билан Исрофил алайҳиссалом иккинчи бор сур тортганларидан сўнг барча жонзотлар, жумладан инсонлар тирилади. Уларнинг асл жасадларига руҳлари қайтарилади ва улар қабрларидан чиқиб Маҳшаргоҳга тўпланади ҳамда ҳисобга тортилади.

Ўлим – инсоннинг дунё ҳаётидаги фаолиятига нуқта қўювчи ва охират ҳаётининг бошланишини билдирувчи бир маррадир. Инсон ўлиши билан унинг охират ҳаёти бошланади. Мўминлар ўлимдан кейин тирилиб маҳшаргоҳда тўпланишларига, қилган яхши ва ёмон амаллардан ҳисоб беришларига иймон келтиришлари вожибдир. Амаллар Ҳақ тарозусида – Мезонда тортилиб, яхши амалли, иймонлилар абадий ором-фароғат маскани – жаннатга киради, иймонсизлар ва айрим гуноҳкорлар дўзахга ташланади.

Ўлишдан кейин тирилишнинг муҳим ҳикмати бор. Модомики, дунёга келган эканмиз, бу ерда бир қанча исломий, инсоний вазифаларимизни ўташимиз, Аллоҳ буюрганларини бажаришимиз керак бўлади. Бунга осийлик қилганлар эса Аллоҳнинг ғазаби ва жазосига дучор бўлади. Охиратдаги бахтли-саодатли ва осойишта ҳаёт иймонимизга бу дунёдаги қилган амалларимизга, савобли, хайрли ишларимизга боғлиқ.

Қуръони Каримда «Сизларни ундан яратдик, унга қайтарурмиз ва яна бир бор ундан чиқариб олурмиз», дейилган (Тоҳа сураси, 55-оят). Буни инкор қилиш ­Қуръонни инкор этишдир, бу эса аниқ куфрдир. Ўлимдан сўнг қайта тирилишга ишониш иймон шартларидан биридир. Мўминнинг ақли билан кофирнинг ақли шу нуқтада фарқланади. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб таносух (инсон вафот топгандан кейин унинг руҳи янги туғиладиган чақалоққа кириши, баъзи бир миллатлардаги инсон етти бор ҳаёт кечириши) ақидаси кенг тарғиб қилинмоқда. Бу ақида иймонга зид бўлиб, бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Чунки инсон вафот топгач, ҳадисда келган хабарларга кўра, солиҳ бандаларнинг руҳлари маълум бир жойга, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса бошқа бир жойга қўйилади. Солиҳларнинг руҳлари жасадлари каби роҳат-фароғатда бўлади, кофир ва фосиқларнинг руҳлари эса жасадлари каби азобга дучор бўлади. Баъзи бир жинлар билан дўст бўлган кишиларни «боболарим, момоларимнинг арвоҳлари мени қўллаб-қувватлаб туради», дейишлари сафсатадан ўзга нарса эмас. Уларга ҳамроҳ бўлаётганлар жинлардир.

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


КЎЗ ЁШ ВА ЙИҒЛАШ

وَ تَضۡحَکُوۡنَ وَ لَا تَبۡکُوۡنَ
Ва куласизлар-у, йиғламайсизларми? (Нажм 60 оят)
Ҳадиси қудсийда: "Сенинг Аллоҳдан қўрқиб бир томчи кўз ёш тўкишинг, албатта, минг динор садақа қилишингдан ҳам менга севимлидир" (Рухул баён 3/476)
Жаноби пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи ва саллам тишларининг оқи зўрға кўринар даражада табассум қилганлар. Қахқаха отиб асло кулмаганлар. "Агар сизлар мен билганимни билганларигизда, оз кулар ва кўп йиғлар эдингизлар"
(Доримий «Сунан» 2619)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг дуолари

﴿رَبَّنَا ظَلَمْنَا أَنْفُسَنَا وَإِنْ لَمْ تَغْفِرْ لَنَا وَتَرْحَمْنَا لَنَكُونَنَّ مِنَ الْخَاسِرِينَ﴾
Ўқилиши: “Роббанаа золамнаа анфусанаа ва иллам тағфир ланаа ва тарҳамнаа ланакуунанна минал хоосирийн”.

Маъноси: “Роббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз” (Аъроф сураси, 23-оят).


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон! Кунингиз хайр барокатларга тўла бўлсин!

Аллоҳим хонадонингизга барокатларини, раҳматларини, мағфиратларини, икромларини, тугамайдиган ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!
  
Фарзандларимизни умриларига, ризқларига, касбу корларига Аллоҳ барокатлар берсин!

Орқамизда қолиб, хайрлари ила, эҳсонлари ва тиловатлари ила бизни эслагувчи, жаннатда нурдан тож кийдиргувчи зурриёдлар бўлишсин!
 
Роббим ота- оналаримизни, биродар ва яқинларимизни, жамиики мусулмонларни икки дунё саодати билан сийласин!

Роббим ҳар ишда бизлар орзу қилганимизданда яхшироғини, кутганимизданда афзалроғини, сўраганларимизданда хайрлироғини насиб айласин!



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга  ҳам  улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


КЎРНАМАК

Фалончига яхшилик қилган эдим, билмади, нонкўр. Пистончига яхшилик қилган эдим, тузлуғимга тупурди, кўрнамак... Булар доимо одамлар орасида янграйдиган гап.

Бир даврлар бўлди. Атрофимдагилар - сотиб кетди. Алдаб кетди. Бизнесимни ўғирлади. Синганимда кечиб ҳам кетди. Яхшиликларимга кўз юмди. Кўрнамак,  нонкўрлар, дедим. Алам қилди. Дилим оғриди. Ҳазм қила олмадим...

Вақтлар ўтди, мен ягона эмаслигимни билдим. Ким билан гаплашмай ҳаммаси куйган юраклар... Атрофдаги нонкўрлардан, кўрнамаклардан куйганлар беҳисоб экан.

Шунда тушуниб етдим, муаммо одамларда эмас, ўзимда экан. Одатда яхшилик қилаётганимизда кимдир билсин, билиб қўйсин деймиз. Қайтишини кутамиз. Қилган яхшилигимиз (моддий ёки маънавий) катталигига қараб, миннатдорчиликни ҳам шунга яраша каттасини кутамиз. Биз кутгандай муносабат бўлмаганидан кейин хафа бўламиз. Атрофимизни кўрнамакликда айблаймиз. Ваҳоланки, инсон унутувчи. Биз шуни унутамиз. Эслаб юрсин, қайтарсин, билсин, қуллуқ қилсин, деймиз.

Инсонни икки нарса ҳор қилар экан:

МИННАТ – қилган яхшилигини юзига солиш.
ТАЪМА –  одамлардан нимадир кутиш.

Шу икки нарса инсонни аслида кимлигини кўрсатиб беради. Чунки бу иллатлар қалб билан боғлиқ. Одамлар кўз ўнгида қанчалик яхши бўлиб кўринманг миннат қилдингизми, шунча қилганларингиз Аллоҳ учун эмас, аслида нафс учун ёки бошқа бир сабаб учун бўлганлигини кўрсатиб беради.

Абдулла Орипов бир интервьюсида "Машрабни осган элдан нима ҳам кутар эдим", деб ёзғирган эди. Эл ҳеч кимга вафо қилмаган. Инсон нимадир амал қилаётганида одамларга таянса, албатта панд ейди. Чунки қонуният шундай. Намозда ҳар куни ваъда берамиз: Сенгагина ибодат қиламиз ва сендангина ёрдам сўраймиз. Ёрдам ҳам, суяниш ҳам, таянч ҳам ўзидан.

Имом Шофеий "кимга яхшилик қилган бўлсам, ўша одамдан менга фақатгина ёмонлик қайтди. Аммо қилган яхшиликларим, мен кутмаган одамлардан зиёдаси билан қайтди", деган эканлар. Бу гап менга қаттиқ тасир қилди. Биз ниятни тўғрилаб олсак, унутувчи, хато қилувчи одамлардан гина қилиб юрмаймиз. Шунчаки, унутамиз. Чунки яхшиликни кўрнамаклар кўриб қўйиши, миннатдор бўлиши учун эмас, холис Аллоҳ учун қиламиз. Қилган амалларимизни миннат қилиб ҳабада ҳам қилмаймиз.

Кўрнамак, нонкўр, деб юрган одамларни кўрсам, айб ўзида экан, - дейдиган бўлиб қолганман. Қилинган яхшиликни эслаб юргандан, унутиб юборсангиз, борди-ю ўша одамдан яхшилик қайтса хурсанд бўласиз. Тилла топиб олган одамдай.  Борди-ю, яхшилигингиз қайтмаса, энг камида хафа бўлмайсиз. Дилингиз оғримайди. Одамларни ёмон кўриб қолмайсиз.

Қарз бериб ололмай юрганлар "инсонига қарз бермайман", дейди. Ваҳоланки, алдамчи, каззоб одамлар дунё яралибдики бор. Сизга учрамайди, деган гарантия ҳам йўқ. Шунчаки, бераётганингизда ниятни тўғриланг. Шунда яхшиликларда бардавом бўласиз. Қалбингиз қотиб қолмайди. Қалбни Нафрат эгалламайди.

Одамларга суяниб қолмангки, бошингизда ташвиш тушганида "Машрабни осган эл...", деманг. Зеро, суннат шундай. Йиллаб даъват қилиб, одамларни ўзига эргаштира олмаган пайғамбарларни кўрар эканмиз қиёматда. Амалларни тафтиш қилсак, қанчадан қанча амалларимиз риё, миннат, тама каби нарсалар билан йўқ бўлиб кетаётганини кўрамиз.

Кўрнамак ва нонкўрлик бўлса, бу ҳам ўзимиз. Биз Роб таолонинг берган неъматларига кўрнамакмиз. Ризқимизга нонкўрмиз. Шунчаки, унутувчимиз, холос.

Саид Ислом

#Мулоҳаза_учун

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz


#ТАФАККУР
БИР БОР БЎЛСАДА ШУКР ҚИЛГАНМИЗМИ?!

"Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларига Ўзи хоҳлаганича неъмат беради.
Агар улар ушбу неъматларга шукр қилмасалар, уни азобга айлантириб қўяди".
(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ).

Фарзандлари кўп, бадавлат инсон қаттиқ касал бўлди. Унинг пешоби тутилиб қолган, кучли оғриқдан жуда ҳам ёмон аҳволда эди.

Фарзандлар бундан хабар топишгач, тезлик билан энг моҳир докторни топиб олиб келишди ва унга даво учун барча шароитларни муҳайё қилишди.

Доктор ҳам ўз ишининг моҳир устаси бўлгани сабабли тезлик билан даволашга киришди. Тез муддатда ота соғайиб, азоблари ортда қолди.

Докторни муносиб хизмат ҳақи билан рози қилган фарзандлар отаси олдига қайтиб киришди ва уни хўнг хўнг йиғлаётган ҳолда кўришди.

- Отажон, не бўлди, яна оғриябдими?
- Отажон, ҳозир докторни қайтариб олиб келаман.
- Отажоним, мана бу оғриқ қолдирадиган дорини ичиб туринг, тез ёрдам чақираман, ҳозир.

Шунда ота уларга қара:
- Шошманглар болаларим. Отангиз Худога шукр соғ.
Мени бошқа нарса йиғлатди.

Ёшим саксонга кирди. Бир мартагина пешобимни танимдан чиқара олмай, ўлиб қолишимга оз қолди. Қанчалар азобга мубтало бўлдим.

Саксон йилдан бери шу пешобим чиқара олишимни биронта миннатсиз менга неъмат қилиб берган Зот - Аллоҳдан уялиб йиғлаябман. Нақадар ношукур банда эканман-а?!!

Бизчи? Бошқа сон саноқсиз неъматларга эмас, оддий кўринган, лекин, бебаҳо неъмат бўлмиш, ўзимиз жиркансак-да, бу нарса ҳаётимизни қоимлиги сабаби бўлмиш пешоб - сийдик чиқара олишимиз ҳам бебаҳо неъматлиши, чиқара олмасак бадан шишиб ўлим хавфига дучор бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилиб,  бир бор бўлса ҳам шукр қилганмизми?!

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz

Показано 20 последних публикаций.