#ТАФАККУР
БИР БОР БЎЛСАДА ШУКР ҚИЛГАНМИЗМИ?!
"Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бандаларига Ўзи хоҳлаганича неъмат беради.
Агар улар ушбу неъматларга шукр қилмасалар, уни азобга айлантириб қўяди".
(Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ).
Фарзандлари кўп, бадавлат инсон қаттиқ касал бўлди. Унинг пешоби тутилиб қолган, кучли оғриқдан жуда ҳам ёмон аҳволда эди.
Фарзандлар бундан хабар топишгач, тезлик билан энг моҳир докторни топиб олиб келишди ва унга даво учун барча шароитларни муҳайё қилишди.
Доктор ҳам ўз ишининг моҳир устаси бўлгани сабабли тезлик билан даволашга киришди. Тез муддатда ота соғайиб, азоблари ортда қолди.
Докторни муносиб хизмат ҳақи билан рози қилган фарзандлар отаси олдига қайтиб киришди ва уни хўнг хўнг йиғлаётган ҳолда кўришди.
- Отажон, не бўлди, яна оғриябдими?
- Отажон, ҳозир докторни қайтариб олиб келаман.
- Отажоним, мана бу оғриқ қолдирадиган дорини ичиб туринг, тез ёрдам чақираман, ҳозир.
Шунда ота уларга қара:
- Шошманглар болаларим. Отангиз Худога шукр соғ.
Мени бошқа нарса йиғлатди.
Ёшим саксонга кирди. Бир мартагина пешобимни танимдан чиқара олмай, ўлиб қолишимга оз қолди. Қанчалар азобга мубтало бўлдим.
Саксон йилдан бери шу пешобим чиқара олишимни биронта миннатсиз менга неъмат қилиб берган Зот - Аллоҳдан уялиб йиғлаябман. Нақадар ношукур банда эканман-а?!!
Бизчи? Бошқа сон саноқсиз неъматларга эмас, оддий кўринган, лекин, бебаҳо неъмат бўлмиш, ўзимиз жиркансак-да, бу нарса ҳаётимизни қоимлиги сабаби бўлмиш пешоб - сийдик чиқара олишимиз ҳам бебаҳо неъматлиши, чиқара олмасак бадан шишиб ўлим хавфига дучор бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилиб, бир бор бўлса ҳам шукр қилганмизми?!
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
Каналга уланиш учун
👇👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz