Hadis va Hayot


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Бухоро вилоят Жондор туманининг "ҚУТАЙБА ИБН МУСЛИМ" жоме масжиди расмий телеграм канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#duo

Ўтганлар ҳаққига қилинадиган дуо

Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақууна бил иймаан ва лаа тажъал фий қулуубинаа ғиллал-лиллазийна ааману, Роббанаа иннака роуфур роҳийм.

"Эй Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга қалбимизда нафрат (пайдо) қилмагин. Эй Роббимиз, албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли Зотсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).

✍ Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун шанба
—18 январь 2025
—18 ражаб 1446.
🤲 Аллоҳим, неъматинг йўқолишидан, офиятингнинг

ўзгаришидан, ғазабингга сабаб бўлувчи барча ишлардан паноҳ беришингни сўраймиз!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Солиҳлар карвонига қўшилмоқ истагим. Аммо қадамлар оғир ва қийшиқ. Улар тезлаб одимламоқдалар, мен эса секин ва қийин.

Эй Роббим, лозим даражада солиҳ эмасман, менга ёрдам бер!
Йўлдан тойсам қайтар, адашсам тўғирла!
Зеро, Йўл ва Ҳидоят Сенингдир!
Адашиш ва қулаш менинг фитратим!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🤲 Тилингиз доим Аллоҳнинг зикри ила нам бўлиб турсин илоҳим...
🍀 Роббингиздан умид қилинг, доим зикрда бўлинг, истиғфор айтинг.👇

📿 Астағфируллоҳ
📿 Алҳамдулиллаҳ
📿 Аллоҳу Акбар
📿 СубҳанАллоҳ
📿 Лаа илааҳа иллАллоҳ
📿 Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад
📿 Соллаллоҳу алайка я Расулаллоҳ
📿 СубҳанАллоҳ Валҳамдулиллаҳ валаа илааҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.
📿 СубҳанАллоҳи ва биҳамдиҳи СубҳанАллоҳил ъазийм.
📿 Астағфируллоҳ ва Аътубу Илайҳ.
📿 Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм ва атубу илайҳ.
📿 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Репост из: Hadis va Hayot
☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌼Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🍀Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!!
👉
https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун Жума
—17 январь 2025
—17 ражаб 1446.


🤲 Аллоҳим, ўзинг улуғлик ва виқор соҳибисан, Сендан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Азим аршнинг соҳибисан, бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду санолар бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


🔴#Намозвақтлар
БУХОРО НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:

   17–  23Январь

БОМДОД:              07:00
ПЕШИН:                 13:10
АСР:                        16:10
ШО
М:                      17:55
ХУФТОН:                19:30

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ

Аллоҳ таолонинг зикри шундай ҳаловатли ва шундай осонки, инсон озгина эътибор ила уни ҳар доим адо қила олади. Бу ибодатнинг фазилат ва фойдалари беҳисобдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида Ўзини зикр қилишга буюрган. Аҳзоб сурасининг 41-оятида:
يَأَيُّهَا الَّذِينَ ءَامَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, дейди. Маълумки, Аллоҳ таолони зикр қилишдан У Зотга бирор фойда йўқ. Аллоҳ таоло бандаларнинг зикридан беҳожатдир. Лекин У Зотни зикр қилишнинг бандалар учун кўплаб фойдалари бор.
Масалан:
1. Кўп зикр қилиш ила банданинг Аллоҳ таолога қурбати зиёда бўлади.
2. Кўп зикр қилиш ила инсоннинг руҳи озуқа олади, ислоҳ бўлади ва қувватланади.
3. Инсонда ҳосил бўлган бу руҳий қувват ила инсон шайтонга қарши туриши ва гуноҳлардан тийилиши осон бўлади.
4. Аллоҳ таолонинг зикри ила номаи аъмолга яхшиликлар тинмай ёзилиб туради.
Бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳ таолонинг наздида энг афзал бўлган, қиёмат куни энг баланд даражага сабаб бўладиган ибодат қайси?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолони зикр қилиш”, дедилар. (“Жомеъул усул”)

Бир куни яна бир саҳоба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшиликларнинг тури жуда кўп. Мен уларнинг барчасини қилишга қурбим етмайди. Шунинг учун менга шундай бир иш айтинки, уни ёдимда сақлайин, лекин кўп нарса айтманг, чунки унутиб қўяман”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Тилингни Аллоҳ таолонинг зикри ила нам қил” (яъни Аллоҳ таолони кўп зикр қил), деб жавоб бердилар. (Имом Термизий ривояти)

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ зикри қилинадиган уй билан Аллоҳ зикри қилинмайдиган уйнинг мисоли тирик билан ўликнинг мисоли кабидир”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Яъни Аллоҳ таоло зикр қилинадиган уй тирик, зикр қилинмайдиган уй эса, ўликдир.

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#Муҳим
❗️ ГУНОҲКОРЛАР УЧУН БУ ДУНЁДА БЎЛАДИГАН ЗАРАРЛАР

– Илмдан маҳрум бўлиш;
– Ризқи тор бўлиши;
– Аллоҳ таолонинг зикридан узоқ бўлиши;
– Одамлардан узоқда бўлиши. Хоссатан, яхшилардан;
– Ишларида қийинчиликка тушиб қолиши;
– Қалби қорайиши, заифлашиши;
– Қалби қорайиб, заифлашгач, жисми ҳам касалланиши;
– Тоат ва тавба учун бўладиган тавфиқни Аллоҳ таоло тортиб олиб қўйиши;
– Гуноҳларни ёмон кўрмайдиган бўлиб қолиши;
– Аллоҳнинг ҳузурида хору зор бўлиши;
– Одамларга зарари тегиши (яъни гуноҳлар қаҳатчиликка, қурғоқчиликка сабаб бўлади. Бундан эса жонзотлар, одамлар ва ҳайвонларга зиён етади);
– Ақлнинг бузилиши;
– Пайғамбаримиз алайҳисаломнинг осийларга лаънати;
– Осийларнинг малоикалар дуосига кирмаслиги;
– Еру осмон баракасидан маҳрум бўлиши;
– Ундан ғайрат, ҳaёнинг кетиши;
– Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва ҳайбати осий қалбидан кетиши;
– Ғам-ташвишнинг кўплиги;
– Шайтон уни бошқариши;
– Қалб изтироби;
– Ўлим олдидан тавба насиб этмаслиги;
– Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.

Ашраф Али Таҳонавий
"Жаннат зийнати" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

▪️ Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

▪️Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

▪️Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

▪️Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

▪️ Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

▪️ Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

▪️ Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

▪️ Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

▪️ Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

▪️ Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


АНИҚ КЕЛАЖАК

Азиз ўқувчи! Роббимиз Аллоҳнинг кўрсатган йўлида собит турайлик. Дунёнинг ишлари, келажак ғамлари бизни алдаб, Аллоҳнинг йўлидан чалғитмасин.
Биздан талаб қилингани ҳаётимиздаги ҳар бир ишни У зотнинг ибодати даражасида бажаришдир. Қолганини Унинг Ўзига топширайлик.

Келиши мумкин бўлган яхшилик ёки ёмонлик бизни бугун қилишимиз керак бўлган вазифаларимиздан чалғитиб қўймасин. Келажак тадбирини Аллоҳга қўйиб беринг!

Масалан, фиръавн Мусо алайҳиссаломнинг йўлини тўсиш учун минглаб гўдакларни қириб ташлади, Уни ўз уйида катта қилди.

Аллоҳ нақадар буюк ва ҳакийм зот!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali




Ҳудуд: Жондор тумани (Бухоро вилояти)
Сана: 2025 йил 16-январь, пайшанба
Ҳижрий: 1446 йил 16-ражаб


Субҳ: (эҳтиётини инобатга олиб белгиланган) 06:24

Қуёш: 08:01

Ишроқ: 08:16*
Зуҳо: 10:23*




Аввобийн: Шом намозидан кейин*



Таҳажжуд: 02:10*


*Нафл намозлари – ҳадисларда келган афзал вақтлар инобатга олинган ҳолда белгиланган.


#ruhiy_sakinat_taskinlik

🌺 РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

✅ Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

✅ Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

✅ Кучингизни тўғри тақсимланг, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

✅ Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

✅ Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: "Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?". Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз, хотиржам баҳо беришга ундайди

✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


7 НАРСАГА ОДАТ ҚИЛИБ, 7 НАРСАДАН ҲАЗАР ҚИЛМОҚ

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!»
— дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
—16 январь 2025
—16 ражаб 1446.


🤲 Аллоҳим, ўзинг улуғлик ва виқор соҳибисан, Сендан бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Азим аршнинг соҳибисан, бошқа ҳеч бир илоҳ йўқдир. Сенга кўп, пок ва муборак ҳамду санолар бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ  إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali


Репост из: Muslim.uz
#xabar #haj #sharoit
🕋 Мино, Арафот ва Муздалифада ҳожиларга хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади

🗣“Ҳаж – 2025” мавсуми зиёратчилари тоат-ибодатларини қулай шароитларда бажаришларини таъминлаш мақсадида Саудия Арабистони сафарида бўлиб турган Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний мутасадди идоралар билан музокаралар ўтказишмоқда.

💬Хусусан, муборак масканлар – Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида муносиб шарт-шароитлар ҳозирлаш юзасидан мазкур ҳудудларда турар жой, транспорт, озиқ-овқат таъминоти билан шуғулланадиган “Тавофа” муассасаси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда ҳар бир ҳожи учун Мино водийсида етарли ўрин билан таъминлаш, Арафот ҳудудидаги чодирларни иссиқ ўтказмайдиган замонавий сендвич панеллар билан ўрашни охирига етказиш, уларда “Sofa bed” (ёстиқ ва тўшак), “Martaba” (тўшак), совуткич сингари қулайликлар қилиш, коммунал хизматларни яхшилаш, уч маҳал иссиқ овқат ва мунтазам чой-салқин ичимликлар билан таъминлашга урғу қаратилди. Шунингдек, Муздалифа ҳудудида етарли миқдордаги гилам-полослар ва сув билан таъминлаш қўшимча қилинди.

Айниқса, ҳожиларнинг муқаддас маконларда вақтларини ғанимат билиб, доимо тоату ибодатда бўлишлари учун таниқли уламоларнинг суҳбатлари, машҳур қориларнинг қироатларини барчага етказиш учун микрафон ва овоз кучайтиргичларни етарли даражада ташкил этишга эътибор қаратилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудовга мазкур хизмат кўрсатиш йўналишларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Бу дунёда қўшни ёмон бўлса, кўчиб қутиласиз. Хотин ёмон бўлса, қўйиб қутиласиз. Мошина ёмон бўлса, сотиб қутиласиз. Мол, қўй ёмон бўлса, сўйиб қутиласиз. Дўппи тор келса, туфли оёқни қисса, ечиб қутиласиз. Суҳбатдош ёмон бўлса, қочиб қутиласиз...
Фарзандингиз — дилбандингиз ёмон бўлса, қандай қутиласиз?!!

© Жалолиддин Иброҳим ҳафизаҳуллоҳ.

Дўстларингизга ҳам улашинг❗️
👉 https://t.me/HadisVaHayot_kanali

Показано 20 последних публикаций.