Репост из: Асланов билан футбол
Бу фикр бироз ғалати туюлади - «Реал» таркибида муаммо бор.
Гўёки, Европада «Реал» каби комплектлашган жамоа йўқдек тасаввур бор, аммо аслида жамоага марказий яримҳимоячи жуда зарур. Модрич каби ўткир эмас, Камавинга каби портловчи эмас, Чуамени каби чекланган эмас, бошқача, ўйин темпини бошқарадиган, оддий ишларни оддий шаклда бажарадиган футболчи, масалан, кимни мисол келтириш мумкин, Тони Кроос деган футболчи бўларди, шунақа.
Себальос кўпроқ ўйнай бошлаганининг сабаби ҳам шунда, у ўша услубда катта ҳажмни бера олади, аммо савия «Реал»нинг доимий мияси бўлишга тортмайди. Кейин Кроосда керак бўлганда Модричга айланиш хусусияти ҳам бор эди, Себальосда йўқ. Яна бир фарқ: Кроосда ўтган мавсумда ҳар 60 дақиқада бир зарба, бу йилги Себальосда 384 дақиқа бир зарба.
Илгари «Реал»нинг ўн беш дақиқа ўйнаши натижа учун кифоя, деган гаплар бўларди, тўғри, аммо ўша ўн беш дақиқа учун 75 дақиқа Кроос ва Модрич ўйинни назорат қилар, замин яратарди.
Ҳозир, «Реал» ҳаммасини назорат қилишга (кечаги 1 тайм) уринганда, фақат назорат бўлади, хавфли вазиятлар камайиб кетади, рискни оширганда эса вазиятлар икки томонлама пайдо бўлишни бошлаяпти. Ҳужумчиларнинг прессингда у қадар эмаслиги билиниб қолмоқда.
«Реал» таркибида муаммо ҳимоячилар жароҳати эмас. Ўтган йил ҳам йўқ эди улар. Жамоага баланс керак. Беллинҳэм ўз иши билан шуғулланиши, Мбаппе рейдлари учун куч тўплаши, ҳимоя хато қилмаслиги, Модрич пенсияга чиқиши учун топ марказий яримҳимоячи шарт. Агар пулдан муаммо бўлса, Винисиусни сотиш мумкин.
@aslanov_futbol