Репост из: Uzpharmcontrol
💬 24-савол:
Ҳозирга қадар юртимизда дорихоналарнинг қанчасига GPP сертификати берилган, уларнинг нечтаси 2025 йил 1 январга қадар GPP сертификатини олиши лозим эди? Шунингдек, сертификат олишга улгурмаган ёки ололмаган дорихоналар тақдири нима бўлади?
Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бош мутахассиси Бекзод Бахтиёров жавоб берди.
💳 Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20 сон фармонига мувофиқ:
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 12544 та дорихона (шулардан 8416 таси асосий дорихона, 4128 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги кунга қадар улардан қанчаси GPP сертификатини олганлиги бўйича аниқ маълумот олиш учун Зарур амалиётлар марказига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
Шунингдек, сертификат олишга улгурмаган ёки ололмаган дорихоналар тақдири ҳақидаги сўровингиз бўйича шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги ягона Низомнинг 29-иловаси (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти) га кўра:
Эслатиб ўтамиз, ушбу талабларга риоя этмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият учун берилган лицензиянинг бекор қилинишига сабаб бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар бошқа дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги белгиланган.
Маълумот учун, 2024 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра юртимизда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 12544 та дорихона (шулардан 8416 таси асосий дорихона, 4128 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирги кунга қадар улардан қанчаси GPP сертификатини олганлиги бўйича аниқ маълумот олиш учун Зарур амалиётлар марказига мурожаат қилишингизни тавсия қиламиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги “Фармацевтика саноатида Зарур амалиётлар (GxP) талабларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 486-сон қарори билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таркибида Зарур амалиётлар маркази ташкил этилган. Фармацевтика тармоғида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда зарур амалиётлар (GxP) халқаро стандартларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шунингдек, сертификат олишга улгурмаган ёки ололмаган дорихоналар тақдири ҳақидаги сўровингиз бўйича шуни маълум қиламизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган "Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги ягона Низомнинг 29-иловаси (Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти) га кўра:
Дорихоналар томонидан дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига мажбурий риоя этиш - лицензия талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу талабларга риоя этмаслик қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият учун берилган лицензиянинг бекор қилинишига сабаб бўлади.
Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot