Ўзбекистон 2030 йилгача Европага 10–15 млрд кW·h электр энергияси экспорт қилиши мумкин
- деди энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов.
2030 йилга бориб Ўзбекистон 10–15 миллиард кW·h электр энергиясини хорижга экспорт қила олади. Бу ҳақда 6 ноябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Европа иқтисодиёти кунлари мавзусида "Spot" нашрига берган интервьюсида энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов маълум қилди.
– деди Энергетика вазирлиги раҳбари ўринбосари.
Гап электр энергиясини Европага «кабель коридори» — «яшил йўлак» орқали етказиб бериш ҳақида бормоқда. Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган ортиқча «яшил» электр энергиясини Озарбойжон орқали Европага экспорт қилишни режалаштирмоқда. Июльда Остона шаҳрида Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «Марказий Осиё — Озарбойжон — Европа» «яшил энергетика» йўлагини яратиш лойиҳаси бўйича протокол имзолаганди. Баҳорда Тошкентда бўлиб ўтган инвестициявий форумда энергетика тизимларини интеграциялаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
"Spot" нинг Европага экспорт қилинадиган электр энергияси нархи ҳақидаги саволига Мамадаминов нархни бозор белгилаши, лекин ҳар киловатт учун камида 4–5 сент бўлишини айтди.
Кеча, 12 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда бўлиб ўтаётган БМТнинг иқлим конференциясидаги нутқида Ўзбекистоннинг Европага “яшил” энергия экспорт қилишини кўзда тутувчи кўп томонлама битим яқин кунларда имзоланишини маълум қилганди.
Ўзимизгачи...👀 хисоби бормикан.
👉 @Energetika
Европага «яшил энергетика йўлаги»нинг қиймати 2 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда
- деди энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов.
2030 йилга бориб Ўзбекистон 10–15 миллиард кW·h электр энергиясини хорижга экспорт қила олади. Бу ҳақда 6 ноябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Европа иқтисодиёти кунлари мавзусида "Spot" нашрига берган интервьюсида энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов маълум қилди.
«2030 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 120–125 млрд кW·h атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бизда кўплаб генератсия обектлари мавжуд – тахминан 135 млрд кW·h. Инфратузилма тайёр бўлиши билан электр энергиясини Европага экспорт қилиш мумкин»