Energetika


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.
Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қуёш панелларини тозалаш учун робот

Solar Clean компанияси қуёш панелларини чанг, кир ва сув доғларидан тозалаш учун махсус робот ишлаб чиқди. Ушбу қурилма икки томонида автоматик равишда ҳаракатланувчи чўткаларга эга бўлиб, улар панел юзасини тозалайди.

Робот мустақил ишлай олади ва одам аралашувини минимал даражага туширади. Уни якка тартибдаги уйлардаги қуёш панелларидан тортиб, йирик фотоэлектр станцияларгача қўллаш мумкин. Бир робот 48 соат ичида 1 МВт қувватга эга PV-модулларни тозалашга қодир.

👉 @Energetika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Навоий азот” АЖда содир бўлган ёнғин бартараф этилди. Чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ва 11 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги

👉 @Energetika


"Ўзтрансгаз" ва "Ўзэнергоинспекция" ҳам Янги Тошкентга кўчирилган.


Барча вазирлик ва идоралар бинолари сотилади

Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади. Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.


Метан газнинг нархи ошади

1 апрелдан метан шохобчаларига етказиладиган газ нархи 39 % га қимматлайди. Шунга мутаносиб тарзда метан газнинг чакана нархи ҳам ошади.


Чирчиқ давлат педагогика университети негизида Чирчиқ давлат университети, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали негизида эса Олмалиқ давлат техника институти ташкил этилади - президент қарори лойиҳаси


Исроил Энергетика вазири Ғазо секторига электр таъминотини зудлик билан тўхтатишни буюрди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой ҳозирда атмосферага ривожланган давлатларнинг барчасини қўшиб ҳисоблаганда ҳам улардан кўпроқ CO2 чиқармоқда.

👉 @Energetika


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.


❗️ Фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг ўринбосарлари қурилишга рухсат бериш, бинони топширишда ёнғин хавфсизлиги бўйича бюрократия ва қонун бузилиш кўпайиб кетгани учун ишдан олинган.


15 миллион сўмлик маошли бўш иш ўринлари ҳақида фуқаролар нега маълумот ололмаётганига изоҳ берилди

Фуқароларнинг Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари хусусида маълумот олиш мақсадида call-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмаётгани хусусида ОАВда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, таклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.

Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар  бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун альтернатив таклиф сифатида телеграм-бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади.

Бандлик вазирлиги

👉 @Energetika


Бази мамлакатлар борки дунёдаги энг катта шамол ресурсларига эга, аммо шамол энергетикаси ривожланган давлатлар қаторига кирмайди. Шу билан бирга, кўпгина давлатлар бу имкониятдан самарали фойдаланмоқда.

Global Wind Atlas га кўра, шамол потенциали юқори бўлган давлатларни аниқлаш қийин эмас (харитада қанча қизил бўлса, шамол шунча кучли).

WindEurope маълумотларига кўра, 2019 йилда:

Дания (Гренландия билан бирга) электр энергиясининг 48%ини шамол станцияларида ишлаб чиқарган.

➖ Ирландия – 33%.

➖ Португалия – 27%.

➖ Германия – 26%.

➖ Буюк Британия – 22%.


Бу мамлакатлар кучли шамоллардан фойдаланиб, шамол энергетикасини жадал ривожлантирмоқда.

👉 @Energetika


Энергетика вазирлигига ҳукумат билан келишган ҳолда ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиш ваколати берилди.

Энергетика вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ базавий меъёрларнинг амал қилиш муддатларига киритилган ўзгартиришлар тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир нарса ўқиб қолдим...

Хитойда электрик-робот яратилибди.

Эндиликда электрик касби янада хавфсизроқ бўлди деб ёзади Хитой нашри: Хитой олимлари трансформатор ускуналарини мустақил равишда текшириш ва таъмирлаш қобилиятига эга робот яратди.

Ушбу робот юқори аниқликка эга камералар, турли сенсорлар ва сунъий интеллект билан жиҳозланган. У реал вақт режимида электр ускуналаридаги носозликларни аниқлаб, уларни бартараф эта олади.

Research and Markets таҳлилларига кўра, 2023 йилда 76,1 миллиард долларни ташкил этган жаҳон робототехника бозори 2030 йилга келиб 217,6 миллиард долларгача ўсади. Бу ўсишга энергетика соҳасида янги робототехник технологияларнинг жорий этилиши ҳам сабаб бўлади.

👉 @Energetika


Аниқланган нефть захиралари (миллиард баррель):

🇻🇪 Венесуэла — 303,8
🇸🇦 Саудия Арабистони — 258,6
🇮🇷 Эрон — 208,6
🇨🇦 Канада — 170,3
🇮🇶 Ироқ — 145,0
🇰🇼 Қувайт — 101,5
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) — 97,8
🇷🇺 Россия — 80,0
🇱🇾 Ливия — 48,3
🇺🇸 АҚШ — 47,1
🇳🇬 Нигерия — 36,8
🇰🇿 Қозоғистон — 30,0
🇨🇳 Хитой — 26,0
🇶🇦 Қатар — 25,2
🇧🇷 Бразилия — 12,7

📌 Изоҳ: Бу рақамлар саноат ишлаб чиқаришига ҳали жалб этилмаган нефть конларидаги тасдиқланган захираларни англатади. Ушбу захиралар синов қазиб олиш ёки алоҳида қудуқларнинг синов ишлари орқали аниқ тасдиқланган.

❗️Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тахминан 81 миллион баррел (тахминан 11 миллион тонна) тасдиқланган нефт заҳиралари мавжуд. Бу кўрсаткич дунё бўйича нисбатан кичик ҳисобланади.

👉 @Energetika


❗️Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр 1 апрелга қадар узайтирилди

Маълумот учун:
Аввалроқ 1 мартдан бошлаб иситиш мавсумида табиий газ учун жорий қилинган 500 кубометрлик базавий меъёр 100 кубометрга туширилиши белгиланган эди.

Бироқ, март ойида ҳаво ҳароратининг пасайиши, айрим кунлари тунда ва кундузи 0°C даражадан тушиши ва одатдагидан совуқроқ бўлиши кутилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан иситиш мавсуми учун белгиланган 500 кубометрлик базавий меъёр 2025 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

Энергетика вазирлиги

👉 @Energetika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#имконият

Маош 15 млн сўмгача: “Янги Тошкент”да иш бор

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

👉 @Energetika


Рақобат қўмитаси «Saneg»ни жаримага тортган

Маълумотларга кўра, «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚК томонидан «ArkChemical» МЧЖнинг устав фондидаги улушини Қўмитани олдиндан розилигини олмасдан олганлиги учун, Қўмита Махсус комиссияси «Sanoat Energetika Guruhi Enera» МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатиб, «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 26-моддаси талаблари бузилганлиги учун БҲМнинг 1000 баробари миқдорида жарима қўллаган.


2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади - президент қарори


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фламинго иссиқлик электр станциясининг сув оқимида

Қозоғистонлик блогер мамлакат жануби-ғарбидаги "МАЭК" иссиқлик электр станциясидан сув оқиши натижасида ҳосил бўлган Қоракўл кўлида фламинголарни қўриб қолди.

Майдони 4,5 минг гектар бўлган, кўплаб ороллар билан қопланган иссиқлик сув омбори кўчманчи қушлар, жумладан оққушлар, бургутлар ва қутунлар учун севимли қишлаш ва дам олиш маскани ҳисобланади.

👉 @Energetika

Показано 20 последних публикаций.