Energetika


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


➖Ўзбекистон ва дунё Энергетика тизимини обьектив ва эксклюзив ёритиб борувчи махсус блог.
Тижорий ҳамкорлик ва мурожаатлар учун : @team_energo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Энди у пайт билан бу пайтни солиштирибам бўлмайди-да


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Зафар Хошимов: “свет” ўчиши 3 соатдан 5 минутга қисқарди

Тадбиркор Зафар Хошимов электр таъминотидаги узилишлар йилдан-йилга камайиб бораётганини ўз маркетлари фаолияти мисолида таҳлил қилибди.

Унинг таъкидлашича, 2021-йил декабр ойида ҳар бир маркетда 3 соатдан “свет” ўчган бўлса, 2024-йил худди шу ойда бу рақам 5 минутга тўғри келган.

Дарҳақиқат "свет" анча яхши кўз тегмасин.
Ветеран энергетиклар билади биз ёшларга айтиб қолишади, ўша 2000-йиллар буёғига бир ҳудуд авариявий ўчиб қолса 1 ҳафта ўчиб қолиб кетарди деб, ёки қувват етишмасдан "ограничения" узоқ муддат бўларди деб,чекка ҳудудларда😄

Менимча ўша машхур реклама чиққанидан сўнг яхшиланганов "-ўғлим агар сен тежаш учун лед чироқларни қўйсанг, чекка-чекка ҳудудларга ҳам свет етиб боради" деган рекламалар бўларди албатта ҳазил😄

👉 @Energetika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ўзатом” раҳбари: “Ўзбекистонда кичик АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузилади”

Ўзбекистонда атом энергетикаси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, жумладан, Жиззах вилоятида кичик атом электр станциясини қуриш бўйича халқаро консорциум ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмадхўжаев “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервюсида маълум қилди.

👉 @Energetika


Ўзбекистон ҳукуматининг 2025 йил учун айрим иқтисодий режалари:

➖"Мурунтов" конини ўзлаштириш бўйича инвестиция лойиҳасининг V навбати 1-босқичи бошланади. Унга мувофиқ, 2025 йил ноябрига қадар асбоб-ускуналарни қурилиш майдончасига етказиш, ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишларини якунига етказиш кўзда тутилмоқда.

➖Олмалиқда 3-мис бойитиш фабрикасини июлга қадар тўлиқ ишга тушириш режалаштирилмоқда.

➖Бозор шароитларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жойлаштириш бўйича таклиф киритилади. Бу йилнинг охирига мўлжалланмоқда.

➖Республика бўйича 2025 йилда 4,5 ГВт бўлган янги генерация қувватлари ишга туширилади. 1782 мегаватт энергия сақлаш тизими фойдаланишга қабул қилинади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мана ўша маймун

Бир маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Мамлакатнинг энг йирик нимстанциясига маймун кириб қолган, оқибатда электр таъминотида фавқулодда узилиш рўй берган.

👉 @Energetika


Японияда 870°C ҳароратга эга бўлган дунёдаги биринчи атом-водород электр станцияси лойиҳаси қайта тикланди.

Юқори ҳароратли газ билан совутиладиган реактор (HTGR) ўз иссиқлиги ёрдамида сув молекулаларини водород ва кислородга ажратиш учун серно-йод цикли деб номланган кимёвий реакциялар занжирини ишга туширади.

Одатий ядро реакторлари тахминан 300°C ҳароратга эришса, HTGR 870°C ва ундан юқори ҳароратда ишлаш қобилиятига эга. Бу реакторнинг ултра юқори ҳарорат ишлаб чиқариш имконияти унинг водород ишлаб чиқаришдаги асосий устунлигидир.

Лойиҳа доирасида водород ишлаб чиқариш мажмуаси ва HTTR реактори қувур орқали боғланади. Бу тизимда юқори ҳароратли гелий айланиб, унинг иссиқлиги сув ва метан ўртасидаги реакцияни рағбатлантиради. Натижада катта миқдорда водород ҳосил бўлади.

👉 @Energetika


#факт

Дунёдаги энг йирик электр исрофи!

Дунёдаги энг катта электр исрофи фойдаланилмаётган қувват бўлиб, глобал миқёсда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг тахминан 8-10% и узатиш жараёнида йўқолади!

Шунингдек, дунё бўйлаб ҳар йили миллиардлаб долларлик электр энергияси яширинча ўғирланади.

Айниқса, Ҳиндистон ва Бразилияда ноқонуний электр уланишлари жуда кенг тарқалган.

Биз ҳафа бўлмасак ҳам бўлавераркан.

👉 @Energetika


Айтишларича Кинематография агентлигининг электр энергиясидан қарздорлиги 2.7 млрд сўмни ташкил қиларкан.

Ташкилот бугун тармоқдан узилган.

👉 @Energetika


Биргина маймун бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди

Маймун асосий трансформаторга кириб қолган ва блэкаут рўй бериб, 22 миллион аҳоли электр таъминотидан узилди.

«Маймун тармоқ трансформаторимиз билан контакт қилган, бу эса тизимда мувозанат бузилишига олиб келди»
— дея оролда якшанба куни соат 11 атрофида рўй берган тўлиқ блэкаутни изоҳлаган журналистларга Шри-Ланка энергетика вазири Кумара Жайакоди.

Маймун учун фожиали ҳодиса Шри-Ланка пойтахти Коломбодан жанубда жойлашган нимстанцияда рўй берган.

Маймун ёлғиз бўлмаган. Станцияга жониворларнинг бир нечтаси кириб, ўзаро жанжаллашган, оқибатда «свет» ўчган.

👉 @Energetika


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Энергетика вазирлиги:

Бугун, 10-феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.

Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

👉 @Energetika


Дронлар илк бор учувчи электростанцияга айлантирилди.

Windlift компаниясининг арқонли дронлари, учувчи жилоларга ўхшайди — улар парвоз пайтида арқонни тортиб, механик энергия ҳосил қилади. Бироқ, жилолар фақат кўнгилочар мақсадда ишлатилса, бу учувчисиз учиш аппарати (БПЛА) махсус траектория — саккиз шаклида учиб, электр энергиясини ишлаб чиқаради. Арқон тортилишидан ҳосил бўлган куч 75 кВт·соатгача электр энергияси генерация қилиш имконини беради.

Дрон ёрдамида электр энергияси ишлаб чиқариш шамол турбинасига нисбатан 80% арзонроқдир.

Windlift технологияси шамол турбинасини қуриш учун зарур материаллар ҳажмини 90-95% га камайтиради.

Бу технология юклаб олиб юришга қулай бўлиб, энг узоқ ва электр тармоғига уланиш имконияти йўқ ҳудудларни ҳам энергия билан таъминлашга қодир.

👉 @Energetika


Кечаси қизиқарли нарсаларни ўқиб ўқиб сизларга илингим келади!


100 йил дан ортиқ ёниб турган лампочка!

Калифорниядаги Ливермор ёнғин бўлинмасида 1901-йилдан бери ёниб турган лампочка мавжуд! Ҳа, бу лампочка 100 йилдан ортиқ вақт давомида деярли ўчмаган. Унга "Century Bulb" (Аср лампочкаси) номи берилган. Бугунги кунда ҳатто бу лампочкага бағишланган веб-камера ҳам бор ва бутун дунё уни кузатиши мумкин!

👉 @Energetika


❗️АИ–80 ёқилғисидан воз кечилади 

Президент фармонига кўра, 2025 йил якунига қадар аҳолини сифатли, экологик тоза ва арзон ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ – 80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотиш чекланади.


Анорбанк Энергетика вазирлиги ва Ўзтрансгаз биноларини сотиб олди


"Ўзбекгидроэнерго" АЖ бошқаруви раиси ва ўринбосарлари билан тузилган тегишли меҳнат шартномалари 1 йил муддатга узайтирилди:

➖ бошқарув раиси Сангинов Абдуғани Абдурахмонович;

➖ раиснинг биринчи ўринбосари Амирсаидов Бекзод Тимурович;

➖ раиснинг биринчи ўринбосари Махмудов Фозил Ходжаназарович;

➖ раис ўринбосари Нуруллаев Фаррух Аскарович.


Улгуржи газ истеъмолчиларига чекловлар киритилди

“Ҳудудгазтаъминот” компанияси
“UzGazTrade” АЖ томонидан газ қувурларида юзага келган авария ҳолатини бартараф этиш ишлари амалга оширилиши сабабли магистрал газ қувурларида босим пасайганини маълум қилди.

Шу муносабат билан 3 февраль куни айрим улгуржи истеъмолчиларга чекловлар киритилди.

Айни вақтда авария ҳолати бартараф этилган ва газ таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.


Қашқадарёда яна бир гидроэнергетик иншоот ишга туширилди. Шаҳрисабз тумани Ҳисорак сув омбори қошида Ҳисорак кичик ГЭСи очилди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Шаҳрисабз тумани иқтисодий-ижтимоий ривожи ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлиги учун энергетик қуввати 3,5 МВтга тенг, йилига ўртача 17,5 млн. kVt.soat электр энергияси ишлаб чиқарувчи Ҳисорак кичик ГЭС фойдаланишга топширилди.

ГЭСнинг лойиҳавий қиймати 1,5 млн. долларга тенг. Янги ГEСда 6 та иш ўрни яратилди. ГЭС фаолияти йилига ўртача 5 млн.м3 табиий газ иқтисод қилинишига замин яратади.

Батафсил

zafarbek


👉 @Energetika


Саяно-Шушенск ГЭСининг сув ташлаш иншооти – Россиянинг энг йирик гидроэлектростанцияси.

Бу гидротехник иншоот ноёб ва экстремал тошқин сувларини ўтказиш учун мўлжалланган.

👉 @Energetika


🗑 O‘zbekistonda chiqindilarni qayta ishlash bo‘yicha yangi zavodlar

O‘zbekistonda xorijiy investorlar bilan hamkorlikda 8 ta chiqindi yoqish va chiqindilarni qayta ishlash zavodlari qurilishi rejalashtirilmoqda. Ushbu loyihalarga taxminan 1,3 milliard AQSh dollari miqdorida sarmoya kiritilishi kutilmoqda.

🍀 Yangi quvvatlar 152 million kub metr tabiiy gazni tejash va issiqxona gazlari chiqindilarini 2,4 million tonnaga kamaytirish imkonini yaratadi.

➡️ BATAFSIL

Чистая Энергия ӏ Sof Energiya 🇺🇿 kanalida mamlakatimiz energetika yangiliklarini kuzatib boring, obuna bo‘ling va voqealardan xabardor bo‘lib turing 🌎

Показано 20 последних публикаций.