#asardan_iqtibos
⸺ Нурали ҚОБУЛ. "ЕТИМ ҚЎЗИ".
👉 @BeshinchiTomon
Ўттизга кирар-кирмасингдан ҳаётнинг қизиғи тугаган. Кўрмаган балонг, кирмаган тешигинг ҳам қолмаган. Мендан нимага жиғи бийронинг чиқаётганини биламан. Биз сен учун хира пашшамиз. Доимо хаёлларингга халақит берамиз. Сен эса ёлғизликни истайсан. Аллақачон одамлардан безгансан. Уларнинг сенга қизиғи йўқ. Чунки улар сени ҳайратга соладиган бирор гап гапира олмайдилар. Ниҳоят, қаршингда икки йўл бор. Мангу ёлғизлик, ёки ўлим...
•••
Менимча, дунёда энг яхши нарса: ақли калталик, ҳиссиз яшаш. Бундайлар узоқ яшайди, бахтиёр ҳам бўлишади. Лекин бахтиёр эканини ҳис этмасликнинг ўзи ҳам яна бир уқубат...
•••
Ҳаммасиям майли-ю, лекин одам бўлиб туғилгач, дунёни бир титратиб кетиш керак. Бўлмаса яшашдан нима маъно?..
⸺ Нурали ҚОБУЛ. "ЕТИМ ҚЎЗИ".
👉 @BeshinchiTomon