#qatra #kayfiyat
•••
Битта хоин бор жойда
Бефойдадир, бефойда,
Қалъалар ва соқчилар.
•••
Пана жойга беркиниб,
Паст товушда сўкиниб,
Машқ қиляпти мардликни.
•••
Тушунтиринг бир оғиз,
Эртакдаги ялмоғиз
Ҳозир қайси соҳада?
•••
Маъқуллади оқиллар,
Қарши чиқди жоҳиллар,
Муғамбирлар — бетараф.
•••
Чандиқлар кўп танимда:
Елкамдаги — ғанимдан,
Кўксимдаги — дўстники.
•••
Эландим,
йиғладим ётиб пойингда.
Нон ўпиб онт ичдим,
ваъдалар бердим. . .
Алданмадинг!
© Анвар ОБИДЖОН
👉 @BeshinchiTomon
•••
Битта хоин бор жойда
Бефойдадир, бефойда,
Қалъалар ва соқчилар.
•••
Пана жойга беркиниб,
Паст товушда сўкиниб,
Машқ қиляпти мардликни.
•••
Тушунтиринг бир оғиз,
Эртакдаги ялмоғиз
Ҳозир қайси соҳада?
•••
Маъқуллади оқиллар,
Қарши чиқди жоҳиллар,
Муғамбирлар — бетараф.
•••
Чандиқлар кўп танимда:
Елкамдаги — ғанимдан,
Кўксимдаги — дўстники.
•••
Эландим,
йиғладим ётиб пойингда.
Нон ўпиб онт ичдим,
ваъдалар бердим. . .
Алданмадинг!
© Анвар ОБИДЖОН
👉 @BeshinchiTomon