⚔️ Бекобод туман адлия бўлими Ёш ҳуқуқшунослар таловига старт берилганлигини маълум қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya
❗️ Танлов шартлари
🔹 Жамовий шакилда ўтказилади жамоа аъзолар сони 5 нафар ва захир сифатида 2 нафар иштирокчи бўлиши керак.
🔹 Бекобод туман умумтаълим мактаблари ўқувчилари бўлишлиги керак жамоалар аъзолари 1 мактабдан йиғилсин. Бир мактаб доирасида бир неча жамоалар тузилишига рухсат этилади.
🔹 Ҳакамлар ҳайати 4 кишидан иборат таркибда тузилиб 3 нафари Бекобод туман адлия бўлими ҳодимлари бўлса 1 нафари Бекобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими масъул ҳодими бўлади.
🔹Жамоа аъзолари тузилиб белгиланган тартибда рўйхати Бекобод туман адлия бўлимига 2025-йил 15-февраль кунига қадар тақдим этилиши керак. Ўз вақтида жамолар тўғрисида маълумотларни тақдим этмаган жамолар танловда иштирок этиш ҳуқуқидан махрум этилади.
🔹 Танлов 2025-йил 17 февраль куни соат 14-00да Бекобод туман маданият бўлимида бўлади. Ўз вақтида келмаган жамолар танловда иштирок этишдан четлатилади.
🔹 Жамоларнинг ўз вақтида етиб келишини Бекобод туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими масъул ҳодимлари ва Ёшлар етакчилари назорат қилади.
❗️ Танлов ўтказилиши тартиби:
🔹 Жамоалар аъзолари таништирув шарти. Унда иштирокчилар саҳна кўриниши шаклида аъзоларини танлов ҳакамлар хайатига таништиради. Ушбу шарт ҳам баҳоланади. Таништирув саҳна кўриниши ҳуқуқий кўринишда саҳналаштирилган тақдирда юқори баҳоланади. (баҳолар 1 балдан 5 балгача баҳоланади)
🔹Конституция билимдони. Бунда ҳакамлар томонидан жамонинг ҳар бири иштирокчисига биттадан конституция моддаларидан саволлар берилади, ҳар бир тўғри жавоб учун бир балдан жамога бал берилади.
🔹 Ҳуқуқий муаммога ечим. Ушбу шартда жамонинг сардори олдиндан мухирланган конвертларни танлаб ушбу конвертда мавжуд бўлган ҳуқуқий муамони барчага ўқиб эшитиради ва 1 дақиқадан сўнг жамо сардори ушбу саволни ўз жамоси билан мухокама қилганидан сўнг жавобини барча ўқиб эшитиради. Жавоб ҳуқуқий асослантирилганлиги тўлалиги ва аниқлигига қараб 1 балдан 5 балга қадар баҳоланади.
🔹Суд модели. Ушбу шартда жамоалар ҳар қандан процесуал харакатни саҳна кўриниши шаклида кўрсатиб бериши, саҳна кўриниши якунида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик якуни салбий оқибатларга олиб келиши тўғрисида тушунча бериши керак. (Саҳна кўриниши муракаблиги, қонунчилик нормалари тўғри ишлатилганлиги ҳамда энг мухуми якунда ушбу салбий иллатларга қарши жамоанинг билдирга фикри 1 балдан 5 балга қадар баҳоланади.) Ушбу шартда захирадаги жамоа аъзолари ҳам бирга қатнашиши мумкун.
🔰 Тадбир якуни.
🔹 Хар бир шартда берилган бахолар қўшиб чиқилиши натижасида энг кўп бал жамғарган жамолар 1,2 ва 3 ўринларни қўлга киритишлари мумкун.
🔹Жамолар жамғарган баллар тенг бўлганда ҳакамлар томонидан ушбу жамо сардорларига 1 тадан савол берилади, қатнашувчи қайси жамоа сардори саволга жавоб бера олмагунга қадар давом этади. Хар бир тўғри жавоб учун жамога 1 балдан қўшиб борилади.
🔹Танлов ғолиб ва иштирокчиларини тақдирлаш Бекобод туман адлия бўлимининг I, II, III даражали дипломлари билан амалга оширилади.
☎️ Иштирок этмоқчи бўлганлар @YuristMusayev Телеграм аккаунтига мурожаат қилиб жамолар рўйхатларини беришлари мумкун.
☎️ Ишонч телефони 70-201-02-50 (ички рақам-2625)
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/Bekobod_tuman_Adliya