🌹🌹🌹
Гулниҳол Ҳабиб Саминани олиб кетгани келиб айтган гаплари таъсирида кун бўйи ғалати бўлиб юрди.
- Ассалому алайкум,- Ҳабиб кириб келиши билан тўқнашиб қолишганди.
- Ваалайкум ассалом. Ўзи сизни кўрмоқчи бўлиб юргандим.
- Хизмат,- ҳайрон бўлди қиз.
- Ҳалиги... Шахсий масала.
- Шахсий.
- Ҳа... Бир-биримизни меҳмон қилишни ваъда қилгандик. Эсингиздами?
Гулниҳол нима дейишни билмай турган бир пайтда Самина суҳбатларини бузганди.
"Бу одам мендан нима истаяпти ўзи?- ўйлади қиз,- Самина билан ҳам мен ҳақимда гаплашибди." Самина акам мени атрофимдаги ҳаммани назорат қиляпти деб айтди. Аммо Ҳабиб қизга қачондан бери ғалати қараш қилади. Уни эрга теккан деб эшитиб ҳам ўзгармади қараши. "Наҳотки, фикри бузуқ одам бўлса!" Гулниҳол ёмон ҳаёллар ичида боши қотиб, ишламай қолгунча ўй сурди. Эрталаб ҳам боши гангиб уйғонди. Бугун унга дам бўлгани учун укасини ўзи мактабга кузатиб, бемалол ўтирди. Кечаги уйқусизлик таъсирида роса уйқуси келиб ўзини ётоғига ташлади. Аммо кўп ухлай олмади. Номаълум рақамдан келган қўнғироқ уйғотиб юборди.
- Алё,- деди бир оз хақсаласиз.
- Сиз Гулниҳол Асадовамисиз?- деди номаълум овоз.
- Ҳа.
- Ҳуррият Қобулова кимингиз бўлади?
- Холам.
- У ёнғинда ҳалок бўлган. Бизга уни шахсини тасдиқлашда ёрдамингиз керак.
Гулниҳол титраб кетди. Ҳар қанча ёмон бўлмасин. Бошига қанча кунларни солмасин... Ўгай бўлса ҳам холаси эди. Шошилиб кийинганча, ранги оқариб йўлга тушди. Унга қўнғироқ қилган милиция ходими кутиб турган экан, шифокор билан биргаликда йўл бошлашди.
Одамзод бир нафси учун минг кўчага киради. Ҳуррият ҳам шундай йўлларни қанчасини кезиб чиқди. Оҳир~оқибат эса, янги топган эри билан иккисини эски эри наркотик дори таъсирида битта хонага тиқиб ёқиб юборибди. Аянгли тақдир... Муносиб ўлим...
Гулниҳол уни кўмишни зиммасига олди. Маросимларни ўтказиш учун Саминадан жавоб олди. Ота-онасига тегишли бўлган уйда расм~русумларни бажарадиган бўлди. Қотиллик Ҳурриятни ўзини уйида бўлиб, яшаб бўлмас аҳволга келиб қолганди. Таниш қўни~қўшнилар ёрдамида ишга киришди.
- Ҳа, қизгина~я,- деди ёши катта қўшнилардан бири,- сен қизга бир эга топиб эрга бериш керак бўлган холангни қилиб юрган ишини кўр. Ўз бошини ўзи еди.
Гулниҳол индамади. Маҳрум ҳақида ёмон гапирилмайди деб эшитганди. Гарчи шу пайтгача холасидан нафратланиб келган бўлса ҳам "Аллоҳим кечирдим.... Ҳисобини ўзинг осон қил" деди чин дилдан.
Давоми бор.
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g