👑 Bekalar Uchun 💕


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота


📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


- Ойим хафа бўлмасин. Қанча ҳаракат қилган ахир. Ўзи акамдан қаттиқ жаҳли чиққан.
- Аканг нега бундай қилди ўзи?
- Билмадим.
Рости ҳам у акасидан бирон марта бу ҳақида сўрамади. У оҳирги пайтлар борган сари ўз қобиғига ўралиб борарди. Абубакрни одатий эр-хотинлар орасида бўладиган каби суҳбатларида ҳам қисқа жавоб бериш билан кифояланарди. Йигитни олдида ўзини ёмон ҳис этарди. Гарчи Абубакр бирон шаъма билан ҳам орада ўтган гапни эслатмаган эсада, қиз уни кўзларига қарай олмасди.

- Самина, эртага бир жойга боришимиз керак,- ҳаёл суриб қолган қизга деди Абубакр.
- Майли.
- Ўқишингдан салонга ўтасан. Ҳайдовчинг олиб боради. Яқин дўстим чақирган.
- Ҳўп.
- Аёли жуда димоғдор хотин. Онаси ва опалари эса жуда ажойиб инсонлар.
- Ҳиммм.
Шу билан суҳбатлари тугади. Самина Абубакрни изидан хонасига кириб кетди. Шифокор буюрган дориларини қабул қилиб ўрнига чўзилди. Тезроқ ухлаб қолишни истарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол Самина билан биринчи кўришгандаёқ юрагидаги дарди янгиланди. Қизни кўзлари... Бу кўзлардаги мунг унга таниш. Бечора юрагидаги дард билан қандай эрга ҳам тегди экан...
Ҳатто ишга ҳам қизиқмади. Юзаки қараб чиқди ҳамма нарсага. Кейин кетди. Таҳминан бир ҳафтача кўринмади шу билан. Ишни Нозима опа бошқариб турди. У чаққон аёл ҳамма нарсани уддаларди. Орада жияни Масрур билан Гулниҳолни таништиришга ҳам улгурди. Биринчи учрашувда қиз, тасодиф бўлгани учун довдираб қолди. Ноқулай аҳволга тушганидан нима деярини ҳам билмай қолди. Довдирга ўхшаб кўриндим шекилли, деб ўйлаганди. Аммо йигитга ёқибди.
- Яна бир учрашайлик деяпти,- деди Нозима опа ялинганнамо.
- Мен эрга тегмайман... Тўғриси... Укамни ҳеч кимни эшигида сарғайишини истамайман.
- Бу нима деганингиз, ўзим кафил, укангизни ҳеч ким ўкситмайди. Ахир бутун бошли умрингизни укангизга бағишламайсизку.
- Йўқ, опа, мендан умид қилманглар.
Гулниҳол ишдан айрилиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, рад жавобини берди. Аммо шу куни ишдан қайтишда яна йўлида Масрурни учратди. Бу албатта тасодиф эмасди.
Гулниҳолни бу йигит ҳақидаги биринчи таассуроти ҳам, иккинчиси ҳам яхши бўлмади. Биринчисида йигит бир оз беписандлик билан келган бўлса, иккинчисида кўп кулди. "Ўзим кал, кўнглим нозик деб мени айтсалар керак,- деди ўз ҳолига кулиб. Аммо мен ростдан эрга тенмайман... Энди эркак зотига ўзимни бахшида эта олмасам керак".
- Яратганни режалари ўзи аён,- Замирани гапи ёдига тушиб беихтиёр жилмайди қиз. Кейин телефонини қўлига олиб, уни номерини терди. Ҳозир уни фақат Замирагина чалғита олади.

Машҳура опага синглисини ўрни жуда билинди. Ишидан чалғимасин деб кўп ҳасрат қилмади. Аммо қизини тақдири камдек, ўғлини ҳам қилмиши қўшилди.
- Нега бунақа бўляпти?-- деди ўзига~ўзи. Рақиблари роса суюнаётган бўлса керак... Аммо эрта суюнишади. Мени йиқилишимни кўриш бандасига эмас,- Машҳура опа қўлларини мушт қилиб ўтирган диванига бир муштлаб қўйди.

🌹🌹🌹

- Энди нима бўлади?- Ҳабибни фотиҳаси бекор қилингандан кейин Сулҳида Бурхонга чиқди,- ахир... Тўй қилмоқчи эдингиз?
- Бундан ҳавотир олма. Бувам тўй ўз вақтида бўлади деб айтди.
- Ҳа, унда яхши,- Сулҳидани овози жойига тушди.
- Ҳа, тутқич бермай юргандинг қўрқиб кетдингми? Мени ҳам айниб қолади деб.
- Нега айнир экансиз? Мендек қиздан а?- қиқирлаб кулди Сулҳида.
- Унда қочмада сен ҳам.
- Яхшироқ қувиб кўринг қани,- нозланди Сулҳида.
- Бўпти. Унда эртага ўқишдан чиқишингни пойлаб ўтираман.
- Майли.
- Сени бир квартирамда меҳмон қиламан.
- Ҳиммм. Бунисини ўйлаб кўраман.
- Фақат яхшилаб ўйла,- Бурхон эшик тақиллагач "киринг" деб алоқани узди:
- Ўзим кейин қўнғироқ қиламан.
- Ҳўп.
Бурхон эртанги висолни ўйлаб оғзини таноби қочиб турар экан. У ёқда Сулҳида собиқ алфонсини қучоғида эди.
- Бўлди, энди даф бўл,- деди Сулҳида уни итариб.
- Майли кетаман. Лекин келишув эсингда а? Ҳар ой айтган пулимни бермасанг... Ҳафалашиб қоламиз.


—Катта қизим қамалиб қолди..
Дилдора ерга қаради
—Нима, уларни хам ўзингдек тарбия қилдингми?
—Бахтсиз ходиса.. эри еқилиб ўлди. Жайрона айбдор бўлди.
—Эй худо...
Бўря асабий бошини ушлади.
—Кичик қизингиз мана бир йил бўлаяпти, изсиз йўқолган. На ўлиги бор, на тириги. Бир киши билан четга чиқиб кетганини эшитдим. Шундан кейин хабар йўқ... Топишга ёрдам беринг.
—Исмини нима қўйгансан?
Бўря, Гулсун туғилгандан кейин уйдан чиқиб кетган эди. Хатто юзини хам кўрмаган эди қизини.
—Гулсум...
—Гулсумм..
Бўря ўрнидан туриб кетди..
—Расми борми?
Юраги безовта қила бошлади
—Ха мана..
Дилдора, телефонидан Гулсумни расмини кўрсатди.
—Бўлиши мумкин эмас...
Мен ахмоқ ўз қизим билан...


- Нега бунча бефарқсан ҳамма нарсага?- Абубакр қизни хизматкорга ҳамма нарсани жойлаштиришни буюриб, ўзи тоза ҳаво олиш учун ташқарига чиққанида изидан борди.
- Биринчи марта кўришим эмас~ку.
- Дўкончи?
- Ойим айтдим~ку холамни ёрдамчиларини ўзи эплар экан.
- Демак сенга қизиқ эмас...
- Абубакр,- қиз эрига исмини айтиб мурожаат қиларди,- мен ҳамма нарсадан совиб бўлганман...
- Ҳиммм. Буни сезганман... Менга сакраб, назар ~писанд қилмаган қиздан асар ҳам қолмаган.
Саминани ичи қаттиқ оғриди. Ҳалиям юраги жойида экан ажаб... Жавоб бермади. Зеро жавобини иккиси ҳам яхши билишарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол мижозга хизмат кўрсатиб турган пайти, иш бошқарувчи Зилола келди.
- Гулниҳол.
- Лаббай.
- Мижозга Алина қарайди. Сен мен билан юр.
- Ҳўп.
Зилола опа сал четга ўтиб қизга жилмайиб қаради.
- Сени Маҳзуна опани жиянини дўконига юборамиз. Нозима опа ёрдам сўраяпти. Оёқ~қўлинг чаққон. Бу ердан иш кам, уддалаб кетасан. Яхши ишласанг, ишончига ҳам кирасан.
Гулниҳол энди кўникканда, яна янги жойга ўтишини эшитиб кайфияти тушди. Аммо бошлиғи Ҳабибни синглиси эканини эшитиб, негадир қизиқсинди.

- Ишингиз оғир эмас,- Нозима опа Гулниҳолга ишлари ҳақида батафсил тушунча берди,- мижозлар билан яхши муносабатда бўлсангиз бўлди.
- Ҳўп бўлади.
- Энди иккинчи масала,- Нозима опа томоқ қириб қизни қўлтиқлаб олганча чеккага тортди.
- Мен бекорга сизни олдимга олмадим... Хуллас, мени бир жияним бор... Сизга ўхшаб бахти тинмаган (қиз ажрашганман деб айтганди оилавий аҳволи билан қизиққанларга)... Шу бир учрашиб кўрсангиз... Нима дейсиз? Маъқул келсангиз бу ёғи тўй.
Гулниҳол кутилмаган таклифдан қизиб кетди. Кўзини олиб қочди.
- Мен...
- Сиз ҳали жиянимни кўрмай, бирон нарса дейишингиз шарт эмас. Эрта келади. Илтимос, фақат йўқ деманг. Ёқмаса, хафа бўлмайман. Аммо ўзи яхши йигит. Ота-онаси билан туради, улар ҳам жуда яхши одамлар. Иши таъйин. Ичмайди, чекмайди. Фақат шу аёли нобоп чиқди.
Гулниҳол бош эгиб эшитиб турар экан, ичига ҳадик кирди. Янги кўчиб келган жойидагилар~ку, билмас, аммо суриштириб боришса, ҳақиқатни билиб қолишади.
- Мен... Мен укамни ташлаб турмушга чиқолмайман...
- Укангизни ҳам олиб кетсангиз бўлади.
- Йўқ... Барибир...
- Ҳозир жавоб берманг. Сиз ўйланг ҳўп,- Нозима опа Гулниҳолни елкасига аста қоқиб нари кетди. Қизни эса кўзлари ёшланди. Энди нима бўлади? Ҳаммаси жойига тушди деганда нега ҳаммаси чаппасига кетаверади... "Ўша бойвачча мазза қилиб ҳеч нарсани ўйламай юргандир,- қўллари мушт бўлди қизни,- Худодан топ ким бўлсанг ҳам... Агар бахтли яшасанг рози эмасман..."

Бу вақтда эса чаллари ўтиб фотиҳа масаласи кўтарилган эди. Солиҳани отаси гарчи қизини фотиҳаси бузилишини истамасада, унинг фикрига қарши чиқмади. Унга оғир ботгани, йигитни бунга қарши чиқмагани бўлди. Қизи~ку тақволи қиз, доим иккиланишларини Аллоҳга ҳавола қилишни ўзи ўргатган. Йигитчи, бир айби бўлмаса, нега сўзсиз бу гапга кўнди.
Аҳрор Зоирович эса қаттиқ ғазабланди.
- Сени бир дардинг бор, тўғрими,- деди бош эгиб турган Ҳабибни нуқиб,- бекорга бу қадар орқага сурмаяпсан ҳамма нарсани. Айт! Нега шундай яхши қиз билан ҳарактерингиз тўғри келмайди.
Ҳабиб ҳеч нарса демади. Онаси ва телефонда тергов қилган холасига ҳеч бир изоҳ бермагани каби, бобосига ҳам гапирмади. Бир ҳафта ичида янги уйга кўчиб ўтиб кетди.
Ҳеч қайси гапи кор қилмай Ҳабибни тўйни бекор қилиши Машҳура опани жуда қучли жаҳлини чиқарди. Ва ўғли билан гаплашмай қўйди. Онасини юз буриб кетганини, янги уйида ёлғиз ўтказган илк кунидан яхши англади Ҳабиб. Уни ҳолини сўраб ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Яқинларини ҳаёли бошқа нарсада эди. Энди таниш~билиш нима дейди?!

🌹🌹🌹

Самина яқинлари акасини тўйи можароси билан юрган пайти, дўкон иши билан танишиб чиқди.
- Зўрма~зўраки бу иш нега керак сенга?- кечки овқат маҳал савол берди Абубакр. Иккиси ҳар куни нонушта ва кечки овқатни бирга қилишар эди.


#АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!

Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади"деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи....


ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ozib keyin yana qayta semiryapsizmi?

Yoki siz:
Qattiq dietalar, stress va tez semirishdan charchadingizmi?
❌ Ramazonda ochlik sabab kuchsizlanish yoki noto‘g‘ri ovqatlanishdan qo‘rqyapsizmi?
❌ Yosh o‘tgan sari teri xiralashib, energiya pasayishini sezayapsizmi?

Endi ortiqcha vazndan charchoqsiz va stresssiz xalos bo‘lish mumkin! Sizni sog‘lom ozish bo‘yicha eksklyuziv masterklassga taklif qilamiz!

Masterklassda nimalarni o‘rganasiz?

Sog‘lom ozish va qayta semirmaslik – tabiiy va oson usullar
Ramazonda tanani to‘g‘ri tayyorlash – 80% natija aynan shu bosqichda!
Go‘zallik va yosharish sirlari – tabiiy ravishda husningiz ochilsin

Masterklassga BEPUL qatnashish uchun quyidagi havola orqali o’ting:
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy


Китоб...

Бугун китобим чиқди.
Ҳар гал янги китобим чиқиши билан биринчи нусхасини онамга атар эдим. Ҳар гал бир хил сўз ёзиб берардим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!» Онам китобни кўриши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, узундан-узоқ дуо қилар, пешонамдан ўпиб, яккаш битта гапни такрорлар эди.
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Кейин худди биров олиб қўядигандек, китобни ёстиғининг тагига яширарди.
Шунда мен китобим чиққани учун ўзимдан кўпроқ онам қувонганини билиб турардим.
Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!»
Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қилаётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим:
– Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга!
Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди.
– Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди.
– Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, – дедим зарда билан. – Мақтангансиз.
– Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман.
Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди...
Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди:
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин...

Ўткир Ҳошимов

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Репост из: 2pm help
🌈𝐁𝐎𝐆'𝐂𝐇𝐀𝐆𝐀  𝐊𝐈𝐘𝐃𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇𝐆𝐀  𝐙𝐎"𝐑  𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑

🌈𝐒𝐇𝐔 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐃𝐀

🌈𝐀𝐒𝐎𝐒𝐈𝐘𝐒𝐈  𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌

🌈𝐒𝐈𝐅𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐇𝐄𝐂𝐇𝐊𝐈𝐌𝐃𝐀 𝐘𝐎𝐎𝐐 𝐌𝐎𝐃𝐄𝐋𝐋𝐀𝐑

☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

Reklama shu kanalga joylanadi
https://t.me/+hclo6B_p5eoyYzVi

🅰️🆎🆎🆎🆎 @SADIYAKIDIS
#5


Репост из: 👑 Bekalar Uchun 💕
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#Бадал. '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Мафтуна Абдуллаева



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


💥Бадал. 7-қисм.

Муаллиф:
#Мафтуна_Абдуллаева.


У эса жонига теккан Машҳурадан мен туфайли қутилиб, ўзи бошқа бой хонимни топиб олди. Мен яна четга улоқтирилдим. Камига... Камига Артём учун ҳам бадал тўладим. Мени ҳеч қачон қадрламаган одам учун таҳқирландим... Ўша куни шифохонада қизини тепасида телбага айланиб ўтирган Машҳурани ёнига жуда боргим келди. Юзимдаги шифокорлар ниқобини ечиб, "кўриб қўй, мана бундай бўлади ожиз одамни ҳўрлаш" дегим келди. Фақат Азат узун жим бўлдим. Мен кўриниш берсам, ўғлимни топиб олишлари мумкин. Уни ҳали отасидан олиши керак бўлган ҳисоблари бор. Ундан кейин бу ерлардан кетамиз. Азатни ўзи севган қизга уйлантираман. Набираларим кўп бўлади.
Фаёза хоним ўша кунларни кўраётгандек бўшлиққа тикилиб қолди.

🌹🌹🌹

Ҳабиб Солиҳани кутиб турар экан қўлида ўша куни машинасида тушиб қолган Гулниҳолни зирагини айлантириб кўриб ўтирарди. Оддий бижутерия. Митти ой ва юлдузча тасвири бор. Унга қараб туриб, Солиҳа учун олинган совғани кўриб кўзи қувнаб кетганини эслади. Беихтиёр жилмайди..
Шу пайт машина деразаси секин чертилди. Солиҳа чиқиб олдига келганини ҳам сезмай қолибди. Зиракни секин чўнтагига солиб, машинадан тушди.
- Ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Узр. Ҳаёлга берилиб қолибман.
- Ҳеч қиси йўқ.
- Хўш қаерга борамиз.
- Мени кўп вақтим йўқ. Машинада гаплашсак ҳам бўлади.
Ҳабиб қизга синчиклаб қаради. Кўзларида ҳар доимги сокинлик.
- Майли,- деди қизга олд ўриндиқни эшигини очиб бериб.
- Жуда жиддий гап дегандингиз тинчликми ўзи?- Ҳабиб ҳам ўз ўрнига жойлашиб, қизга синчиков қаради.
- Тинчлик... Ин ша Аллоҳ иккимизга ҳам яхшиликка бўлади,- Солиҳа Ҳабибни кўзларига тик қараб турарди,- мен доим ота~онам танлаган йигитга турмушга чиқаман дердим. Шу сабаб сиз билан бўлган унашувга ҳеч бир қаршилик билдирмадим... Аммо сизни яқиндан билганим сари ичингизда бир дард бордек туюла бошлаган...


Очиғи шу икки ой ичида сизни жуда яхши билиб олдим. Сизга ўхшаган йигитларни қизил китобга киритса бўлади,- Солиҳа синиқ кулди,- айнан менга насиб этганингиз энг катта бахтим деб суюндим. Аммо... Ўша ичингиздаги "нимадир" мени барибир кўп ўйлантирди. Яқинда уч кеча истихора намозини ўқидим... Уч марта ҳам менга берилган ишора фақат сиздан айрилиш бўлди. Ўзимга сиғмай бувимни олдига бордим. Уларга дилимдаги борини айтдим... Кейин яна ўқидим истихора намозини... Бу гал аниқ ҳис этдим... Сизни қўлингизда бир гулғунча бор эмиш... Қип~қизил атиргул ғунчаси... Костюмингизни чап тарафидаги чўнтагига яшириб қўйиб, ҳар замонда олиб ҳидлаб, ҳўрсиниб қўярд эмишсиз... Қўлингиз тиканларидан қип~қизил қон... Аммо ташлаб юборишни истамай, нуқул яширасиз... Беринг уни ташлаб юборай дебман. Иложи йўқ, деб бош чайқаб нари кетибсиз... Юрагингизга кимдир бор тўғрими? Шунинг учун кўзларингиз сира кулмайди. Сиз... Сиз дунёдаги энг олийжаноб йигит бўлишингиз мумкин... Лекин бу билан нафақат ўзингизни балки мени ҳам бахтсиз қилиб қўйишингиз мумкин. Шунинг учун ҳозир менга айтинг... Мен ҳақман тўғрими? Мен ўзимга берилган ишораларни нотўғри тушунмаяпман а? Сизни яширган бир сирингиз бор.
Ҳабиб шу жойида қизга ялт этиб қаради. Солиҳа тўғрисидаги машина ойнасидан ташқарига қараб ўтирарди.
- Мен фотиҳани бекор қилмоқчиман. Буни бувим ҳам маслахат берди. Бу оила бошланмагани маъқул. Тўғри бу нарсани сизнинг оилангиз тушинишмаса керак. Аммо мен Яратганга таваккал қилдим.
Солиҳа гапини тугатганини билдириб машинадан тушди. Ҳабиб эса сеҳрлаб қўйилгандек жойида тош қотиб қолди.


Самина чалларини ўтказиш учун онасини уйига келганида, ҳаммани бир~бирига қилаётган сохта мулозаматидан юраги қиса бошлади. Кулиб тургани билан тезроқ бу тамоша тугашини истарди. Ҳатто онаси дўкон калитини тутқазганда ҳам чин дилдан қувонолмади. Ҳатто ортиқча ташвиш дея оғриниб ҳам қўйди. Машҳура опа эса ҳаммасини тахт қилиб қўйганини айтиб кўнглини тўқ қилишини айтиб ўтди. Самина онасини қучди. Шўрлик қизини кўнглини кўтариш учун роса ҳаракат қиляпти. Амио Саминани кўнгил қолмаганди...


6-қисм


Qizlaaajonlaaa🤗
Bahorga kiyim qilmaganlar uchun arzon va sifatli onlayn shop kanal topdim👇🏻😻❤️
Bu aynan siz izlagan kanal😍😍


🛍Hijoblilar uchun assaal looklar😍
🛍Asal troykalar 105 ~ming
🛍️Kelinlar uchun sarpolar🥹
🛍Bahor uchun skidkalar 😻


tezzz ulanib oling🥺❤️ 1 chi kirgan 50 kishi skidka narxda ekan😌🫰🏻


- Мен сизга арзон ~гаров фоҳишаманми? Кел десангиз чопиб борадиган. Тўйни тезлаштиринг. Агар бола бўлиб қолса нима қиламиз?- очилай демади Сулҳида.
- Йўлини қиляпмиз~ку!
- Барибир... Мен тўйдан кейин ҳеч кимни қовоғини кўтаришни истамайман. Ҳар қандай ҳимоя воситаси ҳам юз фоиз ҳимоя бермас экан. Кейин мендан шубҳаланиб ўтирасизми?
- Сулҳида!
- Нима Сулҳида?! Интернетдан ўқиб қолдим шунақа экан. Мени шаъним ўзимга керак. Сизларни Саминаларингизни олгандек, мени оладиган мард чиқмаслиги мумкин.
- Ўчир!- Бурхон Сулҳидани юзига енгил шапати урди,- гапирма уни. У мени синглим.
Сулҳида ҳудди оғирроқ мушт еган одамдек, юзини ушлаб бир оз қараб туриб кейин Бурхондан узоқлашиб югуриб кетди.
- Уфф,- Бурхон машинасини бир урди. Чиринглаб асабини бузаётган телефонини курткасини чўнтагидан олди. Котибаси.
- Алё.
- Сизни Абубакр Ихтиёрович кутиб турибди. Баъзи нарсаларни гаплашиб, келишиб олишингиз керак экан. Имзо қўйиладиган жойлари бор экан.
- Боряпман,- Бурхон бурун жийириб қўйди,- қайтага Ҳабиб яхши эди. Ҳамма нарсани тахт қилиб, менга қўл қўйишим керак бўлган жойни кўрсатарди бўлди. Бу ҳаммасини битталаб тушинтириб ўтирар экан. Бориб минғир~минғирини эшитмай қўл қўйиб ташлайман. Кайфиятим йўқ. Ўзи жон куйдираверсин. Таклиф ундан чиқди. Қўшимча бино билан дастгоҳлар ҳечам керак эмасди менга.

🌹🌹🌹

Машҳура опа қизини чаллариси учун астойдил ҳаракат қиларди. Сарпони ҳаммасини энг сараларини қилди. Қўшимчасига қизига аталган кийим дўконини тезлаштириб тўғирлаб тахт қилиб қўйди. Ҳар на чалғийди деб ўйлади.


- Сен қизимга иш ўргатасан десам, кетиб қоляпсан,- деди сафарга тайёргарлик кўраётган синглисига.
- Бошқа иложим йўқ. Ўзим бормасам бўлмайди. Очиғи айланиб келиш ҳам ниятим бор.
- Унда анави ёрдамчинг Нозимани берасан. Қизимга бошида ёрдам беради.
- Бекор қиляпсан шу ишни. Ҳали эплашига бор. Кичкина пул айланмайди ахир.
- Айтдим~ку шу ўнг қўлингни берасан. Нариги ёрдамчинг эплайди. Жуда чаққон~ку ўзи.
- Майли, Зилола ҳам эплайди. Бошқа яна биронта вариант кўрармиз.
- Яхши.
Маҳзуна опа ҳамма нарсани бошқаришга уринадиган опасини изидан бош чайқаб қўйди. Бурни осмонда. Қизи учун гирдикапалак, анави ўғил билан иши йўқ. Ўрнига Маҳзуна чопяпти. Гулниҳолни эрга бермоқчи бўлган йигит ҳам бошқага бир уйланиб чиқди. Ўзи топган экан, бўлмабди у ҳам. Мана энди кетаман деб турган пайти ўша ишчиси яна келди бурнини тортиб:
- Ана қиз,- деди Маҳзуна опа,- ўзинг таништириб қўй. Кўндириш ҳам ўзингга ҳавола. У ҳам ажрашган экан. Жиянингга мос. Ўзига шуни тушинтир.
- Ҳиммм.
Маҳзуна опа қайтиб келгунча бу қизни эрга тегиб кетган бўлишини жуда ният қилиб сафарга кетди.

🌹🌹🌹

Фаёза хоним оппоқ қорга тушиб кўзни қамаштираётган қуёш шуъласига қараб кўзларини қисиб турарди. Ёнига содиқ хизматкори Алфия келди.
- Қаҳвангиз.
- Рахмат.
- Азат қўнғироқ қилганди ҳали. Сайр қилиб юрибдилар деганимга майли кечроқ чиқаман деди.
- Ҳа. Яхши.
- Нималарни бунча ўйлаб қолдингиз ўзи?
- Кўп нарсани. Ўтган умримни... Бугун Артёмни туғилган куни. У шу куни доим кечаси йўқлаб келарди мени.
Бемалол ўтириб нишонлай олмасдик. Бир кун келиб уйини бекаси бўлсам, вазият ўзгаради деб кутдим. Уйлангандан кейин ҳам бир ярим йил кутибман Машҳура билан ажрашиб кетишини. Бир ярим йил!

Давоми бор.


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💝 БЕПУЛ ДАРС + СОВҒАЛАР

Шукроналик орқали ҳаётингизни ўзгартиришни хоҳлайсизми?

Унда сиз учун махсус тайёрланган “Шукроналик кучи” видео дарслигимизга марҳамат!

📌Ушбу дарсда сиз:
- Ҳар қандай шароитда бахтли оила қуриш
- Негатив энергиядан стресслардан  халос бўлиш
- Шахсий ва молиявий барқарорликка эришиш сирларини билиб оласиз

🔹Бундан ташқари, сиз
"Оилада пулни бошқариш"
"Нозик Хилқат" "Суюкли аёл" сирлари курсларимизда бепул ўқиш имкониятига  ҳам эга бўласиз!


👉
https://t.me/mojizaviy30kun_bot?start=1f038f4950572a0e64c5


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bir umrga yetgulik nasihat

Ochilganni yop, yopilganni och…

Muhammadali_Eshonqulov


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
O’zini o’zi aylantirib pishiradigan bo’g’irsoq🥰

1 ta bonka quyiltirilgan sut
2 ta tuxum
Yarim choy qoshiq razrixlitel
Chimdim vanilin
Un


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Авваллари ҳам кўп гаплашмас эдилар, энди эса умуман тўхтади. Ҳабиб олдинги муносабатларида қиздаги илиқликни сезарди. Нимадир бўлгани аниқ. Бу ёқда буваси тўйни тезлаштиринглар, энг узоғи мартни боши деб туриб олган.
- Етиб келдик,- Гулниҳол "дом"лари олдидан ўтиб кетган Ҳабибга секин гап қотди.
- Ҳа... Шу яқинда битта яхши супермаркет бор.
- У ерда нима қиламиз?
- Тушсангиз биласиз.
Ҳабиб машинани тўхтатди.
- Юринг мен билан.
Гулниҳол ҳайрон бўлиб Ҳабибга эргашди. Йигит супермаркетга кириб, ширинликлар бўлимига ўтиб, пачкалаб қўйилган ширинликлардан олиб касса олдига олиб келди. Ҳисобни тўлаб, нима қилишини билмай турган қизни эргаштириб чиқди.
- Энди изимизга қайтамиз.
- Ўзим етиб оламан,- Гулниҳол машинага қайта минмоқчи эмасди.
- Энди бошлиғим эмассиз буйруқ берманг, демоқсимисиз?
- Йўғей...
- Унда ўтиринг. Битта бекат ўтиб кетдик.
Гулниҳол ноқулай аҳволидан қизиб кета бошлади. Яхши ҳам, машинани оёғида бир неча минутлик йўл.
- Шу ер,- деди қиз. Ҳабиб яна ўтиб кетадигандек, ўзи яшайдиган бинога етганларида. Ҳабиб машинани тўхтатди. Қиз лип этиб тушиб олди. Аммо машинани олд эшиги ҳам очилиб, йигит ҳам тушди.
- Мана буни ушлаб туринг,- деб қизга қўлидаги пакетларни тутқизди.
Гулниҳол ҳайрон бўлиб уларни олганидан кейин, Ҳабиб қайта машинага ўтирди, эшикни ёпмай қизга сўз қотди.
- Бу янги йил учун. Ўтиб кетган бўлса ҳам. Ишхонада ҳаммага улашгандик.
- Лекин...
- Яхши қолинг,- Ҳабиб эшикни ёпиб, машинани ўт олдирди. Гулниҳол машина изидан қаққайиб қараб қолди.

Самина тўйидан бир ҳафта ўтиб ўқишга чиқди. Кетишга тайёрланар экан, олдига Абубакр келди.
- Бугун биринчи марта боришинг тўйдан кейин, шунинг учун ҳаммани лол қолдирадиган бўлиб бор. Ўзингни қўлга олиб тушиндингми?
- Ҳа.
Самина бош иғради.
- Ўзим олиб бориб қўяман.
- Ҳўп.
- Ташқарида бўламан.
- Яхши.
Самина ўзини пардоз билан банд кўрсатарди. Аслида эса Абубакрни кўзларига қарай олмасди. Буни синиш дейиш мумкин эди. Ҳа, Саминани синдиришди. У ҳаммага ҳеч нарса бўлмаган каби кўринишга мажбур бу ҳаётини ичида ўзлигидан айрилиб борарди. Ҳаёлига тез~тез ўзини ўлдириш ҳақидаги ҳаёллар ўралашяпти. Яшашдан ҳеч бир мақсади қолмаганди. Энг ёмони ҳаммаси ичида кечяпти. Ташқарисидан кўрган одам, уни ўзини қўлга олди деб ўйларди. Аслида эса... У учун ҳеч нарсани қизиғи қолмагани учун ҳотиржам эди. Гўё тез орада нимадир бўлади~ю, умрига қўшилиб, ўша машъум хотиралар тугайди...
Кўзгудаги акси билан либослари идеал кўринишга эга бўлгач, қиз ташқарига чиқди.
- Жуда ажойиб. Нақ қироличасан,- Абубакр ташқарига йўналди. Самина уни пичинг қилдими, чин дилдан айтдими фарқлолмади. Умуман олганда унга барибир эди. Бу турмуш кўпга чўзилмайди. Абубакр Самина билан битта хонада тунамайди. Хоналари ёнма~ён. Нарсалари ҳам алоҳида. Фақат Абубакр Саминани хонасига исталган вақтда кириб чиқа олади. Самина эса тақиллатиб кириши кераклиги ҳақида огоҳлантириш олган.
Бошида юраги ёниб турган қиз, бир ҳафтада сўнди. Тўйни эртаси куниёқ Абубакр алоҳида хонага чиқди. Шу билан Самина анча енгил тортди. У эркак киши билан яқин муносабатларни тасаввур қила олмасди ҳозир.
- Етиб келдик,- Абубакрни гапидан ўзига келди.
- Ҳаа,- эшикни очиб ташқарига чиқди. Абубакр ҳам машинадан тушди негадир.
- Дарсинг тугаса олиб кетаман,- деди айланиб қизни ёнига ўтиб.
- Майли, ҳайдовчингиз келса ҳам бўларди.
- Йўқ ўзим келаман.
Самина жилмайиб қўйди. Рол. У рол ўйнаяпти. Аммо бу нимага керак. Буваси ёки онаси уни авайлаш учун бирон нарса таклиф қилишган бўлса керак. Дадаси бечора бунақа ўйинларни тушунмайди.
- Яхши боринг.
- Яхши қол.
Самина юзидаги табассум сўнмай сал нарида кутиб турган Оляга қўл силкиди. Рол ўйнаш керак бўлса, ўйнайди.

Бурхон оҳирги пайтлар тўйни тезлаштиришни ўйлай бошлади. Чунки Сулҳида ўзини "тарози"га солиб олди. Ўрганган кўнгли ўртанган пайти чақирса, ноз қилишни бошлади. Ораларида уриш чиқиб, аразлаб телефонни ҳам кўтармай қўйди. Бир~икки кун қўл силтаб қўйган Бурхон яна ўзи қизни йўлини тўсди.


BUGUN MAZZA QILIB HIKOYA O'QIDILARINGMI ?


Гулниҳол ишлари кўпайиб ишхонасидан жуда кеч чиқди. Бекатга келиб автобус кутар экан, юқароқ кийиниб чиққани учун совуқ жон-жонидан ўтиб кета бошлади. Бу йил ҳам устига тузукроқ кийим ололмагани учун, уч йил аввал олган кийимини кийишга уялиб юқароқ кийиниб чиққанди.
- Совуқ камбағал бандаларини ўйламай яратган бўлса керак,- деди норози тўнғиллаб. Кейин Замирани гапи ёдига тушди.
- Умрингда бирон нарсадан рози бўлганмисан ўзи?- деганди бир гал кетишларида ёмғир қуйиб юборганда норози бўлган қизга.
- Мени соябоним бузилиб қолган. Ёмғирда шамоллаб шалаббо бўлиб бориб, касал бўлиб хурсанд бўлайми?
- Умрида ишидан эрта чиқмайдиган эрим, бугун мени олиб кетгани келаётган экан. Очиғи ҳайрон бўлиб қолганди. Нега эканини энди тушиндим.
- Нега экан?- суҳбатларига алоқаси йўқ гапни эшитиб ҳайрон бўлди Гулниҳол.
- Сен ёмғирда қолмаслигинг учун экан.
- Нима?
- Сени ўзимиз олиб бориб қўямиз.
- Йўўўқ. Мен танимаган одамимни машинасига чиқмайман.
- Қўрқма, эрим ўта камгап. Саломингга аранг алик олса ҳам. Бўлмаса сендек чиройли қизни, ўлсам ҳам кўрсатмасдим.
- Қўйингей. Ўзим кетавераман. Айтяпсиз~ку биринчи марта деб. Ўзларинг мазза қилиб кетасиз.
- Шунга ҳам сен сабабда. Уйларинг тарафда шунақа мазали шашликхона бор. Ўша ерга олиб кирдирмоқчиман. Тушундингми?
- Шундоқ айтсангиз ҳам олиб боради~ку.
- Бир одам эрта~ю кеч ибодат қилар экан. Мени Аллоҳ қутқаради дер экан доим,- Замира одатига хос, гапни шарт бўлиб, ривоят айтишга тушиб кетди,- бир куни сел келиб ҳамма жойни сел босибди. У одам уйини томига чиқиб, Яратган уни қутқаришини кута бошлабди. Шунда олдига бир қайиқ келибди. "Юр сени олиб кетаман"." Йўқ, ~дебди,- мени Аллоҳ қутқаради". Кейин иккинчи қайиқ келибди. У одам яна рад этибди. Изидан учинчи келибди. Унга ҳам бир хил жавоб айтибди. Бу вақтда эса сув уни бўғзига келиб бўлган экан. Қайиқ кетиши билан чўкиб кетибди. У дунёга бориб, Яратганга таъна қилибди.


- Мен умр бўйи сенга ибодат қилдим. Ишондим. Сен эса мени қутқармадинг. Шунда Оламлар эгаси жавоб берибди:
- Эй, ғофил банда! Мен сени қутқариш учун бир эмас, учта қайиқ юбордим. Нега уларга чиқмадинг.
Гулниҳол Замирани ривоятини таъсирида бир зум унга тикилиб қолди.
- Кейинчи?!
- Кейинми? Қиссадан ҳисса шуки, Яратгандан ихлос билан сўраш яхши. Лекин шуни билиб қўй. Аллоҳ осмондан тушиб сени қутқармайди. Сени ҳожатинг учун қайсидир бандани йўлингда учратиб қўяди.
- Сиз ўша менга менга учраган Ҳизр бўлсангиз керак а?- кулганди Гулниҳол.
Ҳозир ҳам шуни эслаб жилмайди.
- Майли, бу қор мени хафа қилса, кимларгадир қувонч бахш этяпти~ку. Менга эса биронта Ҳизр учраб қолар яна,- деди осмондан ёғилаётган мўжизага бу гал кулиб қараб.
- Кетасизми?- ёнига келиб берилган сигналдан чўчиб тушди қиз.
- Ассалому алайкум, Ҳабиб Аҳрорович...
- Ваалайкум ассалом,- Ҳабиб машинадан тушиб қизни олдига борди,- шу совуқда бунча юқа кийиниб олгансиз?
- Ҳа... Эрталаб шошиб юқа чиқибман.... Ҳозир автобусим келади...
- Автобус кутиб ўтирасизми? Қани чиқинг. Мен ҳам сиз тарафга кетяпман,- Ҳабиб эътироз қолдирмайдиган оҳангда гапириб машинаси томон бурилди.
- Мени қаерда туришимни... қаердан... биласиз?
Ҳабиб қовун туширганини билиб, юзини бир бужмайтириб олди. Аммо тезда вазиятдан чиқиб қизга ўгирилди.
- Мени хотирам кучли, агар ишга кирган вақтингиздан кейин кўчмаган бўлсангиз, манзилингиз ёдимда.
- Ҳааа.
- Қани бўлинг. Бўлмаса сизга қўшилиб мен ҳам касал бўлиб қоламан.
- Мен ўзим...
- Ҳалиям турибсизми?
Гулниҳол иккиланиб қолди. У Ҳабибни ишда вақти бирон марта ола қараганини кўрмаган. Қолаверса, Замира уни жуда мақтаб, аҳлоқини кўкларга кўтарарди. "Одамгарчилигига~ку гап йўқ". Замирани гапини эслаб Ҳабибга эргашди қиз.
Ҳабиб очиб берган эшикдан машинага миниши билан, тани иссиқни ҳис этиб яйраб кетди.


Ҳабиб бирон оғиз гапирмай, елка қисиб кетаётган қизга ўғринчи қараб қўярди. Аммо бирон оғиз гапиришга журъати етмади. Ҳаёли Солиҳага кетди. Қиз бувисини кўриб қайтиб келганидан бери ҳам икки кун ўтди. Аммо иккисини вақти ҳеч тўғри келмаяпти. Йигит жуда жиддий гап эканини сезиб турибди. Чунки Солиҳа ўйчан бўлиб қолган.


Ҳабиб келин кўйлакда стилистлар шарофати билан маликага айланган, аммо кўзлари атрофга бефарқ боқаётган синглисига қараб, юраги санчди. Ахир у қандай қиз эди? Меҳмонлар юз ~кўзида ҳам синчковлик. Тўй тўхмагани учун ҳар хил тахмин ичида юришибди...
Ҳабиб дидективни гапларини эслади. Ўша куни қизларга қаҳва берган аёл бир ой аввал ишга кирган экан, ўша куни ишдан бўшаб кетибди. Ўзи ҳақидаги маълумотлар хато. Улар Саминани анча кузатишган. Уни дугоналаридан бошқача қаҳва ичишигача билишган.
Ҳабиб ҳаёл суриб бир четда турар экан, телефонига қўнғироқ келди. Солиҳа. Оҳирги пайтлар ўзи билан ўзи бўлиб, бу қизга вақт ҳам ажрата олмай қолди.
- Алё, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Яхшимисиз?
- Яхши рахмат. Тўй қандай ўтяпти?
- Яхши.
- Мен бугун Бухорога кетаётгандим бувимни олдига.
- Ҳа, яхши,- Ҳабиб ҳайрон бўлди. Одатда Солиҳа унга маслахат солиб айтарди бунақа гапларни.
- Қайтиб келганимдан кейин бир гап айтмоқчи эдим сизга.
- Нега қайтиб келганингиздан кейин?
- Сиз тўйда, мен йўлга ҳозирлик кўряпман. Шунинг учун... Мавриди эмас.
- Майли, яхши бориб келинг.
- Рахмат, сиз ҳам тўйни яхши ўтказинг.
- Рахмат.
Ҳабиб телефонни ўчириб, дили баттар ғаш тортди.

🌹🌹🌹

Самина яхшигина тинчлантирувчи ичган эди. Шуни таъсирида бўлса керак, ҳеч нарсани ҳис этмаяпти. Жонсиз қўғирчоқ мисол рол ўйнаб берди. Юриш керак бўлган жойда юрди, ўтириш керак бўлган жойда ўтирди. Жилмай деса жилмайишди, таъзим сол дейишса таъзим солди. Тўй деб аталган томошанинг моҳир актрисаси бўлди. Ҳеч нарса бўлмаган каби, ҳеч нарса ўзгармаган каби... Аммо қанча малол бўлмасин бу тўй тугашини, Абубакр билан ёлғиз қолишни истамасди...
Аммо барибир тўй тугади. Саминани кийимларини алмаштириб куёвни билан иккисига ажратилган хонага қолдириб қолганлар чиқиб кетишди. Самина қилт этмай ўтирарди. Ҳатто куёв келганда ҳам ўрнидан турмади. Абубакр ҳам унга сўз қотмай бўйинбоғини бўшатиб, устидаги костюмини ечди.

- Мен ювиниб чиқаман. Сен ухлайвер. Ваъда берганимдек сенга тегинмайман.
Абубакр чиқиб кетгач, Самина бошини ёстиққа қўйиб кўзларини юмди. Рад этилиш... Ҳозир унинг қалбида бир~биридан аламли ўйлар кезарди. Абубакр ундан жирканди. Тўйга фақат ўз манфаати учунгина кўнди. Қиздан безиган куни баҳонаси ҳам тайёр. Ҳеч ким уни қораламайди ҳам...

Ўша куни (уни топишган кун) Самина ўзига келиб, узоқ йиғлади, қадам товушларини эшитиб эса қўрқиб кетди... Яна...Уни яна топташади деган фикрдан юраги бўғзига тиқилиб қолди. Ўша ерда ётган чойшаб билан парчаланган кийимидан кўриниб қолган баданини ёпти. Титраб қақшаб турганида эшик очилиб, аввал милиция ходимлари, изидан онаси кирди.
Самина фуқаро кийимида кирган қонун одамларини милиция эканини билмай, ўзини бурчакка олди. Фақат изидан онаси келганида оғир бир тин олди~ю, карахт бўлиб қолди. Аммо онасини изидан етиб келган Абубакрни илғади. У юз~кўзидаги жирканишни яшириб ўтирмади. Онасини айтишича, ўша ердан кетгани то тўй хабари билан келишмагунча, ҳол~аҳвол ҳам сўрамаган.
Самина тўйга қаршилик қилавергач, гаплашиш учун отасидан рухсат сўраб, хонасига кириб келди.
- Сизга нима керак?- деди ётоғида тиззаларини қучиб ўтирган қиз.
- Тўйга қаршилик қилма.
- Нега?
- Бу мени ёки сени оилангни душманини иши. Тўйни бузиш учун атайин қилинган. Ҳамкорликни бузиш учун деб ўйламайман. Айнан бошимиз эгилиши учун қилинган... Тўй қилиш энг тўғри қарор.
- Кимдан қандай қасд оласиз бу сизларни муаммойингиз, мени тинч қўйинг.
- Сенга тегинмайман. Қўрқма... Ҳоҳлаган ишингни қилиб юраверсан. Фақат иккимиз яшаймиз. Ҳеч нарсадан каминг бўлмайди.... Номинг ҳам оқланади. Бўлмаса одамлар бўлган гап ~сўзлар тўғри экан, деб бошингни кўтара олмай қоласан.
- Мен бу ерлардан кетаман.
- Кетишинг учун ҳар доим вақт бўлади. Фақат йўлинг иккита, биттаси номи қора бўлиб тўйи қайтган қиз бўлиб. Иккинчиси ажрашиб янги ҳаёт қидириб кетган аёл бўлиб. Танла.
Самина ҳамон қилган танлови тўғри ёки хато эканини билмасди.


💥Бадал.  6-қисм.

Муаллиф:
#Мафтуна_Абдуллаева.

- Қизинг нима,- деди Санжар ака қудалар келиб~кетгач ҳамон боши қотиб ўйловда ўтирарди.
- Унга бир~икки кун вақт берайлик. Бу тўғри қарор эканини англаб етсин.
- Менга эса тўғри қарор бўлиб кўринмаяпти,- деди Санжар ака.
- Ишонинг бир она, аёл сифатида мен қизимни тўғри тушуняпман. Аммо тўй бўлса бу мавзу шу ерда ёпилади.
- Кейинчи?! Куёв юзига солсачи,- Санжар ака юзларини ёпиб олди. У ҳамон қизига қилинган разилликни ҳазм қила олмаётганди. Ҳамма нарсага қўл силтаб, оиласи билан бу ерлардан кетишни режа қилиб қўйганди.
- Қочиш фойда бермайди... Ким бўлса ҳам топиш керак. Ахир бир умр юрак ҳовучлаб юрмаймиз~ку. Тўй айни уларга қарши зарба.
- Яна нимадир қилишсачи,- хотинига алам билан қаради Санжар ака.
- Мен Абубакр билан гаплашдим. У кимдир айнан шу тўйни тўхтатиш учун бу ишни қилган деб ўйлаяпти. Энг кучли хавфсизлик чораларини кўришини айтди.
- Қизиқ кимга керак! Уканг билан бўладиган ҳамкорлик... ахир бу арзимаган нарса~ку. Дунёни эгаллаб олишмаяптику.
- Баъзи паст одамлар учун бунақа шартномалар ҳам оламшумул кўринади.
- Қани эди пул талаб қилишганда... Бор бойлигимни берган бўлардим,- Санжар ака ўрнидан туриб кетиб девор муштлади.
- Шу сабаб улар кимлигини билиб олишимиз керак. Ҳозир кетганимиз билан изимиздан боришсачи?
   Санжар ака жим қолди. Ҳар доимгидек Машҳура унга ўз сўзини ўтказа олди.

🌹🌹🌹

    Ҳамма ўзини қўлга олиб тўйга тайёргарлик кўра бошлади. Мағрур нигоҳларга қарата айта олишмаётган бўлса ~да, таниш~билишлар учун бу тўй бир келишув бўлиб кўринаётган эди.
   Тўй баҳона Аҳрор Зоирович ҳам ўзини тутиб олди. Аслида борган сари вужудини егаллаб келаётган дард, Самина воқеасидан кейин кучайди. Шифокор юрак исталган вақтда фаолиятини тўхтатиши мумкинлигини айтди. Ётиб даволанишни маслахат берди. Бироқ, қайсар бу одам тик оёқда ўлимни қарши олишни ният қилганди.
- Менга яхшироқ дори бер. Тўй куни ҳаммани кўзига ҳар доимги виқор чиқишни истайман,- деди шифокорига.
  Фаёза хоним ўзини қўярга жой тополмай ўтирарди. Азат ҳам телефонни кўтармади.
- Минг лаънат! Қаерда бу бола. Анави Машҳурани қизи оппоқ бўлиб эрга тегяпти. Тўй кўряпти. Мен уни ер билан битта бўлишини истагандим. У эса келинкўйлак кийяпти. Машҳура.... Машҳура қизини бу либосда кўрмаслиги керак эди!
    Ғазаб билан яна ўғлини рақамини терди. Бу гал узоқ гудокдан кейин Азатни овози эшитилди. Афтидан у барда эди.
- Лаббай онажоним.
- Қайси гўрдасан. Яна маишатми?
- Ҳа, бугун ўзимга дам бердим.
- Қайси муносабат билан, аҳмоқ! Машҳурани қизини тўйи муносабати биланми,- кесатди Фаёза хоним,- ёки хабаринг йўқми?! Машҳурани қизини тўйи бузилмади! Қўлингдан ҳеч нарса келмади. Абубакрда ғурур йўқ шекилли, ҳамма билган бировни сарқитини оляпти.
- Қайнота бобосига тортиб кетгандир,- Фаёза хоним ҳозир ўғри тиржайиб турганини тасаввур қилиб ғазаби қайнаб кетди.
- Тўйни ўзинг тўхтасанми? Ёки бориб Абубакрни пешонасидан отайми ўзим.
- Ҳудди кинолардагидекми?- яна ҳазил қилди Азат.
- Азат!
- Она, тўйни бўлиш-бўлмаслигини бизга аҳамияти йўқ. Муҳими улар шарманда бўлиб бўлди. Бу тўй бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, Машҳурани юрагини тешиб бўлдик. Камига энди Абубакрга қуллиқ қилиб, тили қисилиб яшайди. Қизимни ҳайдаб юбормасин деб юрак ҳовучлайди. Бу ундан ҳам мароқли эмасми? Инстасаҳифасидаги мағрур Машҳурахонимни ичи тўкилиб бўлди ҳавотир олманг.
- Барибир тўйни...
- Она, ҳаммаси назоратим остида. Ҳозир улар тўй билан чалғиб турсин, мени бошқа режаларим бор. Шуларни амалга ошириб оламан. Ундан кейин бу Абубакр Машҳурани қизини неча кун хотин қиларди. Анави Раксана хонимни қизини тўғирлаб юборганман.
- Нима?
- Машҳура хоним собиқ эрини ўгай қизи билан куёвини ушлаб олса нима қилар экан а?
   Фаёза хоним ҳам энди беихтиёр тиржайди. Ажойиб режа экан бу ҳам. Тақдири айнан қизида такрорланган Машҳурани ўша пайтдаги чеҳрасини кўргиси келиб кетди.
- Унда яхши.
- Ухланг, она, кеч бўлди,- Азатни овози товланди,- уларни ҳаммасини битта гулханда ёқиб кетишимизга оз қолди.

Показано 20 последних публикаций.