Илоҳим, ўша уйга кирган одам рўшнолик кўрмасин! Ўша уйга оёқ чўзиш насиб этмасин! Бировларнинг меҳнатини хор қиладиганларни Аллоҳимнинг ўзи хор қилсин!..- деди.
Қарғама, бировларни қарғама, деяпман сенга!- Хотинига бақирди, Мақсуд.- Ким ҳақ, ким ноҳақ халқ ҳам билади, ҳақ ҳам билади!..
Қарғамадим, дадаси. Сиз ўйламанг, бироз дам олинг, тинчланинг. Ширгуруч қилгандим, серёғ қилиб сузиб бераман. Жон дадаси, болалар билмасин-а, кўнгли ўксийди...
Мақсуд индамай бошини эгди. “Шундай солиҳа, фаросатли, файзиёб аёлни тақдиримга битганинг учун Ўзингга шукур, Эгам!” деган шукроналик кўнглидан кечиб, кўзларини енги билан артиб қўйди...
Шу воқеаларга ҳам уч йил бўлибди. Толиб бойвачнинг кенжа ўғли янги қурилган ҳовли-уйга кўчиб ўтган йили машинасида пойга ўйнаётиб бир йўла икки инсоннинг умрига зомин бўлиб қамалиб кетди. Энди тўрт яшар невараси ўша бобоси атай баланд қурдирган айвон болохонасидан йиқилиб тушиб вафот этибди. Мақсуд айбдорлик ҳисси исканжасида қолди. Ўшанда уриб-енгиб пулини олганида, дилида норозилик қолиб кетмаганида балким, шу норасида бегуноҳ гўдак бунчалик аянчли ўлим топмасмиди...
Сиз куйинманг, дадаси,- Латофат худди эрининг қалбидан кечаётган оғриқларни ўқигандек гап бошлади.- Толиб бойвачча бир сизни эмас, жуда кўпчиликни норози қилган. Ҳали бирор кишини кўрмадимки, ундан рози бўлган бўлса. Ҳатто бир даврада онаси ҳам шу ўғлидан норози бўлиб гапирган экан. Марҳум отаси ҳам ўғлига “бу ишларинг яхши эмас, тижоратда ҳалол бўл, ҳаромдан ҳазар қил” дегани учун Толиб бойваччангиз отаси билан юз кўрмас бўлиб кетган экан. Афсус, унинг қилмишлари жабрини бегуноҳ фарзандлари, неваралари тўлаяпти...
Мақсуд ўйга ботганча хотинининг гапини боши билан тасдиқлаб қўйди...
тамом.
ФАРЗОНА
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g