ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ИМОМ-ХАТИБЛАР УЧУН АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ БЎЛИБ ЎТМОҚДА. Хабарингиз бор, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуслари билан Республикамиздаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати бўйича билим ва кўникмаларини янада ривожлантириш мақсадида жорий йилнинг сентябр ойида тажвид илми бўйича ўқув-амалий машғулотлари бошланган эди.
Ўқув машғулотини жойида ўрганиш ва ўз тавсияларини бериш учун “Қуръон ва тажвидни ўргатиш” бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум Хоразм вилоятида бўлиб, тингловчиларга керакли тавсияларни бермоқдалар.
Ўқув машғулоти давомида ЎМИ Хоразм вилояти вакили Хайрулла домла Абдуллаев хамроҳлик қилмоқдалар.
Дўстларга ҳам улашинг ↘️
https://t.me/ZamaxshariyUz_official |
https://taplink.cc/zamaxshariy.uz