Голливудни танқид қилишади-ку, битта ЛГБТни, қора танлини, ногиронни қўшса, Оскар берворишади деб. Аслида бу ёлғон стереотип — Оскар олиш унчалик осон эмас. Лекин шунга ўхшаган ҳолат ҳамма давлатда бор. Ҳатто Ўзбекистонда ҳам.
Ҳар йили турли ижтимоий аҳамиятга эга мавзулардаги кинолар учун давлат буюртмаси эълон қилинади. Хусусий студиялар ўз таклифлари билан чиқиб, танловдан ўтади. Таклифларни баҳоловчи экспертлар қаторида мен ҳам борман.
Ҳар йили шундай буюртма ва танловлар эълон қилинишини билган киночилар одатда олдиндан маълум фильмлар учун синопсислар тайёрлаб қўяди. Тахминан энг долзарб мавзуларга мослашади, айтайлик, спорт, ҳарбий-ватанпарварлик, ижтимоий сиёсат каби мавзулар доимо трендда.
Айтайлик, битта зўр фильм сюжети ўйланган, синопсиси тайёрланган, танлов очилиши кутилмоқда. Лекин айнан ўша фильм мос бўлган категория йўқ. Шунда нима қилишади? Бош қаҳрамонни ёки унинг дўстини ногирон қилиб ўзгартириб қўйишади — вуаля, ижтимоий ҳимоя йўналишига таклиф тайёр! Ҳаётий драма синопсиси тайёр бўлса-ю, спортга танлов каттароқ бўлса, ҳаётий қийинчиликларга учраган қаҳрамон спортчига айлантирилади, бирорта мусобақа саҳнаси қўшиб юборилади. Хуллас, талабга қараб таклиф шаклланаверади.
Голливудда ҳам тизим худди шунақа ишлайди. Қўйилган талабга қараб сценарийлар минг марта қайта ишланади, тубдан ўзгартирилади; инклюзивлик, тенг ҳуқуқлилик ҳақида ҳатто ўйламайдиган продюсерлар пул олиш учун қаҳрамонини қора танлига, латинос аёлга, араб ЛГБТга айлантириб қўяди. Аслида шунинг учун ҳам бу йўналишдаги фильмларнинг катта қисми юзаки чиқади — тагида ғоя йўқлиги учун. Ғояси борлари ёрворади ва Оскар олади.
Голивудда, Netflix'да ёки бошқа бирор ерда масонлар фитнасини, айёр пропагандани қидиришдан олдин аслида оддийгина пул учун рақобат кетаётганини бир ўйлаб кўринг. Нима бўлгандаям, соҳадан мутлақо бехабар хайпчиларнинг эмас, соҳани ичдан биладиган одамларга қулоқ тутинг, адашмайсиз.
@AsanovEldar