Шуҳрат Шокиржоновнинг ёзишича, Самарқандда бир банк ўтказган тадбирда унга қаҳва беришмабди — фақат чет элликларга экан.
Бу постни ўқиб, бир воқеа эсимга келиб кетди. 2011 йилнинг октябри ёки ноябри эди. Ўша пайтдаги Экоҳаракат (ҳозир партия) трансчегаравий дарёларга бағишлаб халқаро конференция ўтказаётган эди. Қайси меҳмонхонада ўтгани эсимда йўқ, лекин катта меҳмонхона, катта тадбир эди.
Биринчи куни тушлик бошланганида ҳамма секин кириб, овқат ола бошлаганди. Шунда Экоҳаракатнинг ўша пайтдаги матбуот котиби ходимларига "нега журналистлар обедга кириб кетяпти? Фақат чет эллик меҳмонларга мўлжалланган" деган эди. Мен у пайтда матбуот бўлимида волонтёр эдим, аканинг ёнида турган эдим. Бироз ҳайрон қолгандим. Кейинчалик бу тадбирларда одатий ҳоллигини билдим.
Албатта, бу тепадан топшириқ эмас, матбуот котибининг ўз ташаббуси эди. Қолаверса, биров унга қулоқ солиб, журналистларни ҳайдаб чиқаргани ҳам йўқ. Лекин ўша йилларда шунақа тушунча кенг тарқалган эди — халқаро тадбирлардаги кофе-брейк, тушликлар чет эллик меҳмонларга, ўзбекистонликларга эмас. Расман ҳеч қаерда қайд этилмаган бу қоидани кўп тадбирларда эшитардим.
Сабабини ҳамма ҳар хил тушунтирарди — кимдир смета шунақа тузилганини, фақат чет элликларга овқат назарда тутилганини айтарди; баъзилар "ўзбек журналистлари очкўзлик қилиб, бизни уялтириб қўяди" дерди ҳатто.
Бу одатлар ҳозир йўқолиб кетди деб ўйлардим — тадбирларда ҳамма бемалол еб-ичиб юрибди. Ҳеч ким ҳеч кимни уялтиргани йўқ — текин зиёфатни ҳамма, паспортидан қатъи назар, бирдай босиб еяпти.
Бу постдан кўрдимки, ҳалиям қаердадир бор экан. Энди ўзим ҳам эслаяпман — тадбирларда смета меҳмонлар сонига нисбатан камроқ ёзилишини кўп кўрганман. Айтайлик, 50 та ўзбекистонлик, 50 та чет эллик меҳмон бўлса, 70 кишилик дастурхон назарда тутилади.
Аслида бу жуда майда масала. Бир маҳал овқатланмасак ҳам ўлиб қолмаймиз, қорнимизни мустақил тўйдира оламиз ҳам. Лекин бу ишлар Ўзбекистонда ҳали ҳам постколониал феъл-атвор борлигини яхши кўрсатади — "маданиятли чет элликларни зўр меҳмон қилишимиз керак, бос зиёфатни; ўзимизникиларни киритма, шарманда қилиб қўяди". Ёки балки "ўзимизникилар овқатланмасаям бўлади — пул тежаймиз".
Бу иккиси ҳам қолоқ жамиятларга хос уятли феъл-атвордир. Кимдир сенинг тадбирингга келдими, вақтини, кучини сарфлаяптими, қорнини тўйдириш имкониятига ҳам эга бўлиши керак — бу оддий маданият ва кундалик эҳтиёж. Нафақат меҳмонлар, тадбирларга жалб қилинадиган ходимлар, волонтёрларнинг ҳам қорнини ўйлаш керак — баъзида сметада уларни ҳам назарда тутишмайди. Улар ҳам меҳнат қиляпти. Еб, хонавайрон қилиб ташламайди, қўрқманглар. Жуда тежаш керак бўлса, 70 минглик сомса ўрнига 10 минг сўмлигидан қўйинглар, шунгаям раҳмат айтишади.
@AsanovEldar