Қуръон соҳиби эришадиган беш раббоний мартаба.
1. Шафоат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръон ўқинглар! Зеро, у қиёмат куни соҳибларига шафоатчи бўлиб келади”. Имом Муслим.
2. Рифъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Қиёмат куни Қуръон соҳибига: "Ўқи ва кўтарил, дунёда қандай ўқиган бўлсанг, шундай ўқи. Охирги оятни ўқиган жойинг (жаннатдаги) манзилинг бўлади", деб айтилади.
Абу Довуд ривояти.
3. Суҳбат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Қуръонни моҳирона тиловат қиладиган қори элчи, ёзувчи, ўта яхши фаришталар билан (бир мақомда)дир”.
Бухорий ривояти.
4. Хойриёт. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Сизларнинг яхшиларингиз Қуръон ўрганган ва уни ўргатган кишидир”.
Имом Бухорий ривояти.
5. Аҳлиёт. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи вассаллам: “Инсонлар ичида Аллоҳнинг хос бандалари бор”, дедилар. Улар кимлар, деб сўрашди. У зот: “Қуръон аҳли – Аллоҳнинг аҳли ва хос бандаларидир”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.
✅ @Asaka_Ziyo
𝕜𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕘𝕒 𝕠𝕓𝕦𝕟𝕒 𝕓𝕠ʻ𝕝𝕚𝕟𝕘!