Айтишларича, кунлардан бир кун Парижда дунёдаги энг машҳур изқувар Шерлок Холмснинг «отаси» ёзувчи Артур Конан Дойл билан бир қизиқ воқеа юз берган экан.
Конан Дойл поезддан тушиши биланоқ унинг ёнига таксист етиб келиб ёзувчининг чемоданини мошинанинг юкхонасига жойлар экан: «Сизни қаёққа элтиб қўяй, месье Дойл?», деб сўрабди. Ёзувчи ҳайдовчи уни қандай таниганига ҳайрон бўлибди.
Бунга жавобан таксист ёзувчининг асарларини кўп ўқиганини ва изқувар Холмснинг дедуктив методини ўрганиб олганини айтибди. Мана масалан, қўлингизда сиёҳ доғлари кўриниб турибди, демак сиз кўп ёзасиз. Қоматингизни тутишингиз эса врачларга, кийинишингиз эса асл лондонликка ўхшайди. Ва яна бошқа деталларни таҳлил қилиб сизни таниб олдим.
Буни эшитган Конан Дойл ҳайрат ила: «Ахир сиз ҳақиқий Шерлок Холмс экансиз!» деб юборади. Шунда таксист мақтовдан ўзини бир оз йўқотиб қўйиб: «Ҳа… Лекин яна бир детал ҳам бор. Чемоданингизга сизнинг исм-шарифингиз ёзилган ёрлиқ ёпиштирилган экан…»
Хайрли душанба тонги, Азизлар!
@AdolatFarzandi