5 йил иш стажга эга хотин-қизларнинг тавсиянома асосида ўқишга қабул қилиниши бўйича билишимиз керак бўлган айрим жиҳатлар:
Биринчидан, 5 йил стажи бор ҳамма хотин-қиз ўқишга киради, дегани эмас. Ҳар йили 500 та контракт учун (грант йўқ) жой ажратилади. Масалан, 10 минг хотин-қиз тавсиянома олса, шундан фақат 500 киши тегишли тартиб бўйича қабул қилинади.
Иккинчидан, стажи борлар имтиҳонсиз ўқишга киради, дегани эмас. БАРЧА тавсиянома олганлар тестга албатта киради ва юқорироқ балл олиши керак.
❗️Тавсиянома балл қўшиб бермайди.
Учинчидан, бу фақат коллеж ёки техникумни тугатганлар учун амал қилади, мактабни тугатиб, ўрта маълумот билан ишлаётганларга тааллуқли эмас.
Тўртинчидан, бу фақат коллеж/техникум дипломидаги мутахассислик бўйича ишлаётганларга амал қилади. Масалан, банк коллежини тугатиб, 5 йил тикувчи бўлиб ишлаганларга тавсиянома берилмайди.
▶️ https://t.me/AOKA_Surxondaryo