АОКА | Сурхондарё


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси расмий ахборот канали
Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


UzA | Жанубда тинчлик, дўстлик ва фаровонлик улуғланадиган Термиз мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” халқаро савдо маркази эркин савдо зонасида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликка бағишланган Термиз мулоқотининг биринчи йиғилиши бошланди.

Форум Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган савдо маркази билан танишувдан бошланди. Унда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани, Америка ва Яқин Шарқ давлатларидан 200 га яқин сиёсий, иқтисодий ва илмий доира вакиллари иштирок этмоқда.

Мулоқотда хавфсизлик, барқарор тараққиёт, иқтисодий ўсиш, хусусий сектор ва молия тузилмалари иштирокини кенгайтириш каби масалалар муҳокама этилмоқда.

Форум доирасида 36 гектар майдонда қурилган “Термиз” халқаро савдо маркази – минтақада ягона замонавий мажмуа сифатида тақдим этилди ва меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Форум 21 май куни якунланади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/721247

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Термиз – Ҳайратон  кўприги ҳақида нималарни биласиз?

Ўзбекистонни Афғонистон билан боғловчи Термиз – Ҳайратон темир йўл-автомобил кўпригининг узунлиги 816 метр бўлиб, 1981 йилда қурилган. У дастлаб 1888 йилда ёғочдан, 1902 йилда темирдан қурилиши бошланган кўприк ўрнида барпо этилган.

1902 йилда бошланган темир кўприк қурилишига 5 миллион рубль ажратилган бўлиб, ўз вақтида бу жуда катта маблағ ҳисобланган. Кўприкнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун тажрибали муҳандис-қурувчилар уни 27 қаватдан иборат қилиб қуришган. Эҳтимол, шу сабабли кейинги таъмирлаш ишлари бу қурилишдан 77 йил ўтгандан кейингина амалга оширилгандир.

1990 йилларда “Дўстлик” кўприги номи Термиз – Ҳайратон номига ўзгартирилди. 1996 йилда хавфсизликни таъминлаш мақсадида кўприк ёпиб қўйилди. 2001 йилда у қайта очилиб, Афғонистон ҳудудига  илк бор инсонпарварлик ёрдами ўтказилди. 2002 йилдан буён ушбу кўприк икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатларида муҳим роль ўйнамоқда.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Ўзбекистонда "Ўзбекистон–2030" стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСЕФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025–2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мультидисциплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.

Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


БУГУН ТУҒИЛГАН КУН

Сурхондарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлатов Муродбек Муҳаммадиевич 1988 йил 19 майда Сариосиё туманида туғилган. У 2021 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Давлатов 2012-2021 йилларда Тошкент вилояти Янгийўл хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори ўринбосари, Сариосиё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, АОКА томонидан 2024 йил якунлари бўйича эълон қилинган Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида Муродбек Давлатовнинг фаолияти юқори даражада баҳоланган.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Дунёнинг ярми аёллар, қолган ярми  уларнинг тарбияланувчисидир;

Аёллар мардикор бозори бор юртнинг хотин-қизлар кунини нишонлашга ҳаққи йўқ;

Жаҳолатнинг ягона қўрқуви – аёлдир. Чунки аёл ўрганса фарзандларига ҳам ўргатади;

Аёлга илм бериш – жамиятга илм беришдир;

Кимда бир қиз бўлса оила дафтарига 10 ўғлим бор, деб ёзиб қўйсин.

📚 Шайх Али Тантовийнинг “Эй қизим” номли китобидан

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Интернет ва ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида ноқонуний фаолият билан боғлиқ ҳолатлар ортиб бормоқда. Жумладан, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, терроризм ва экстремизм, шафқатсизлик, зўравонлик. порнография, фирибгарлик ва дезинформацияни тарқатиш ҳолатлари тобора кўпайяпти.

Сўнгги пайтларда онлайн платформалар орасида фактларни текширишдан воз кечиш, модерацияни фойдаланувчиларга топшириш тенденцияси кузатиляпти. Бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчилик талабларига мос келмайди.

Буларнинг барчаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, интернет маконидаги хавфсизликни таъминлаш, тизимли чора-тадбирларни кучайтириш заруратини кўрсатмоқда.


❓Сиз-чи? Бу муаммоли вазият ҳақида қандай фикрдасиз.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


18 май – Халқаро музейлар куни. Бугун барча музейларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади

Сурхондарё вилоятида 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.

18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌍 Термиз — халқаро мулоқот марказида!

🗓 19–21 май кунлари Термиз шаҳрида муҳим халқаро форум — “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусидаги Термиз мулоқоти бўлиб ўтади.

🤝 Форумда Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Осиё-Тинч океани, Америка ва Яқин Шарқдан 200 га яқин нуфузли вакиллар иштирок этади.

❓ Нега айнан Термиз?
🎯 Форумдан мақсад нима?
📊 Кутилаётган натижалар қандай?

▶️ Бу саволларга жавоб видеода!

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬 “Бугун аччиқроқ гапираман, хафа бўлманг!” — Олимжон Ўсаров

“Келинг, реал ҳолатга назар ташлайлик. Бугун телевизорни ёқсангиз, кўп ҳолларда қайнона-келин жанжалини кўрасиз. Ижтимоий тармоқларда эса – ғийбатлар, шов-шувлар.

Санъаткорларимизнинг 1,5 миллион долларга уй олгани ёки Дубайдан махсус музқаймоқ олиб келиб егани ҳақидаги рекламала ҳар қадамда.

Савол туғилади: нега биз — ижодкорлар, қалам аҳли, зиёли инсонлар — экранни, ижтимоий тармоқни, адабиётимизни уларнинг қўлидан ололмаяпмиз?

Халқ ҳаёти, унинг дарду ташвиши, орзу-умидлари қаерда қолди? Ҳақиқий қаҳрамонлар нега экранлар, саҳналар ва саҳифаларда кўринмай қўйди?..”


🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


Йўл қоидасини биринчи бор бузганлар огоҳлантирилади

Маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo


#Диққат_лойиҳа

❗️Ўзбекистонда онлайн-платформа ва веб-сайтларда қуйидаги ноқонуний контентларни тарқатиш тақиқланади:

▪️ конституциявий тузумни, ҳудудий яхлитликни зўравонлик билан ўзгартиришга чақириқлар;
▪️ оммавий тартибсизлик, зўравонликка оид маълумотлар;
▪️ жамоат тартиби ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот;
▪️ уруш, зўравонлик ва терроризм, экстремизм, сепаратизм ғоялари, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг атрибутлари ва рамзлари;
▪️ давлат сири ёки қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этувчи маълумот;
▪️ миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумот;
▪️ жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни кўрсатувчи номақбул маълумот;
▪️ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташвиқот қилувчи маълумотлар;
▪️ порнографик маҳсулот, шафқатсизликни тарғиб қилувчи, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этувчи маълумотлар;
▪️ фуқароларни, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларни содир этишга ундашга ёки жалб қилишга қаратилган маълумот;
▪️ фишинг ва спам ресусрларга ҳаволаларни ўз ичига олган маълумотлар;
▪️ жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни қилишга даъват этувчи маълумот.

🌐 https://t.me/AOKA_Surxondaryo



Показано 12 последних публикаций.