Репост из: م
Хозир ўқишга келиш давомида бир нарсани кўриб шу фикрла хаёлимга келиб қолди.
Қиз болани ўқиш учун бошқа давлат у ёқда турсин шахар/вилоятга юбориш хавфли. Нега? Чунки у қиз бола, агар ман ота/ака бўганимда манам ўз ахлимни юбормаган бўлардим.
Лекин танганинг иккинчи тарафи хам бор. Ўша қизни тарбиясини гўзал қилиб, хулқ соҳибаси қилиб юборса хам бўлади. Бизда эса бунинг акси. Қиз болага "у мумкин эмас", "бу мумкин эмас "деб турли чекловлар қўйишади. Кейин оҳирида кўрмаганнинг кўргани қурсин бўлади. Аллоҳим асрасин.
Шунинг учун ота оналар қизларига гўзал тарбия бериши керак. Тарбия, хулқ шу қадар ишончли бўлсинки, бошқа шахар/вилоятга кўнглини тўқ қилиб юборолсин.
Гап фақат қизлар тарбиясида эмас, ўғил болалар тарбиясига хам тегишли. Ўғил болага қанақа қилиб ўзини, нафсини тийиб юришни ўргатиши керак. Қарс икки қўлдан чиқади. Ана шунда хаммаси яхши бўлади.
Агар қизидан қаттиқ хавотир олса бирор махрамини (ака, ука, отаси) қўшилиб бориши керак. Керак бўлса бутун оиласи билан вақтинчалик кўчиб келиши керак. Ислом хеч қачон аёлларни илм олишини тақиқламаган, балки уларни таълим олиши эркакларникидан устунлиги таъкидланган. Баъзи радикаллар қизларни ўқитмайди, ўз стреотипларига ботиб қолишган.
Яна бир нарса қиз болага ишонч билдирилдими, имконият берилдими, демакки бу ишончни оқлаши керак. Имкониятни суиистеъмол қилмаслиги керак.
Қизини бошқа юртга, шахарга юборган ота она "қизим ўқиб юрибди" деб ўйлайди, қиз эса бу ерда "билганини" қилиб юрса ота онанинг шунча қилган мехнати бир тийин бўлади. Хеч қачон рози бўлишмайди, хеч қачон.....
Бинту Шакур