Фильтр публикаций


Китобхонлик, китоб ўқиш қўпол қилиб этганда хайвонга ўхшаб олдидан чиқган ўтни ейишга ўхшамайди. Китобхонлик ари каби нозик, танлаб-танлаб асал йиғиш кабидир. Яъни китобхон бирор бир китобни ўқишдан олдин ушбу китоб унинг иймонига зарар келтирадими, йуқми шуни билиши керак. Муаллифсиз китобларни ўқимасликни тавсия қиламан. Уламоларимиз эса басмаласиз бошланган китобларни ўқишдан қайтаришган. Битта нотўғри танланган китоб орқали хаётизда катта бурилиш бўлиши мумкин.

Ўзимни бошимдан ўтган. Турк адабиётига қизиқишим сабабли таржима қилинган китобларни кўп ўқир эдим. Бора бора бу ўзимга ишончсизлик, эгоизм ва туркча феминизмга олиб келди. Айрим китоблар сабабли эркакларга нафрат туйғуси хам бўлган. Алхамдулиллах, хозир хаммаси яхши. Аллоҳим насиб қилса умуман ўқишни тавсия қилмайдиган китоблар билан хам бўлишаман.

Бинту Шакур


Репост из: م
Хозир ўқишга келиш давомида бир нарсани кўриб шу фикрла хаёлимга келиб қолди.

Қиз болани ўқиш учун бошқа давлат у ёқда турсин шахар/вилоятга юбориш хавфли. Нега? Чунки у қиз бола, агар ман ота/ака бўганимда манам ўз ахлимни юбормаган бўлардим.

Лекин танганинг иккинчи тарафи хам бор. Ўша қизни тарбиясини гўзал қилиб, хулқ соҳибаси қилиб юборса хам бўлади. Бизда эса бунинг акси. Қиз болага "у мумкин эмас", "бу мумкин эмас "деб турли чекловлар қўйишади. Кейин оҳирида кўрмаганнинг кўргани қурсин бўлади. Аллоҳим асрасин.

Шунинг учун ота оналар қизларига гўзал тарбия бериши керак. Тарбия, хулқ шу қадар ишончли бўлсинки, бошқа шахар/вилоятга кўнглини тўқ қилиб юборолсин.

Гап фақат қизлар тарбиясида эмас, ўғил болалар тарбиясига хам тегишли. Ўғил болага қанақа қилиб ўзини, нафсини тийиб юришни ўргатиши керак. Қарс икки қўлдан чиқади. Ана шунда хаммаси яхши бўлади.

Агар қизидан қаттиқ хавотир олса бирор махрамини (ака, ука, отаси) қўшилиб бориши керак. Керак бўлса бутун оиласи билан вақтинчалик кўчиб келиши керак. Ислом хеч қачон аёлларни илм олишини тақиқламаган, балки уларни таълим олиши эркакларникидан устунлиги таъкидланган. Баъзи радикаллар қизларни ўқитмайди, ўз стреотипларига ботиб қолишган.

Яна бир нарса қиз болага ишонч билдирилдими, имконият берилдими, демакки бу ишончни оқлаши керак. Имкониятни суиистеъмол қилмаслиги керак.

Қизини бошқа юртга, шахарга юборган ота она "қизим ўқиб юрибди" деб ўйлайди, қиз эса бу ерда "билганини" қилиб юрса ота онанинг шунча қилган мехнати бир тийин бўлади. Хеч қачон рози бўлишмайди, хеч қачон.....


Бинту Шакур


Шайхимизнинг «Бахтиёр оила» китобларида «куёвликка номзод келинликка номзод билан учрашиб, унга назар солишга ҳақли» дея шундай ҳадис келтирилган:

Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоху алайхи вассалам: «бирортангиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса-ю, уни (ўша аёлнинг) никоҳига чорловчи нарсага назар солишга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».
[Абу Довуд, Шофеъий ва Ҳоким ривоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ, деган].

демак, уйланишдан олдин ўзининг бўлажак умр йўлдошига назар солишгина жоиз экан. тамам.
«назар солиш нега?» десангиз:

юз – жамолнинг ойнаси, ундан кишининг чиройи ҳақида тўлиқ хулоса чиқариш мумкин.
қўлдан эса баданнинг бошқа қисмлари ҳақида, масалан, ориқ-семизлик каби ҳолатларни билиш мумкин.
•ҳаракати, юриш-туриши, қад-қомати ҳақида шундай ҳам тасаввур олса бўлаверади.


)


Иккинчи ярмингизни танлар экансиз, унинг тақвосига, Аллох ва Расулига бўлган итоатига эьтибор беринг. Негаки, тақводор инсон сизни севса, хурмат қилади, ардоқлайди, мабодо севмаса хам зулм қилмайди. Зеро, хақиқий эркак икки сифат - диндорлик ва гўзал хулқ билан сифатланган бўлади.

(ўзимга ва хали турмушга чиқмаган ухтийларга эслатма)


Инсонлар 2 гуруҳга бўлинади: "Муқаддима" китобини ўқимаган ва "Муқаддима" ни ўқиган.

Аброр Муҳтор Али


Телефон қилган номаҳрам эркак эканлигини билгандан кейин овозини майинлаштириб гапирган аёлга лаънат бўлсин...


Ишқ деганинг ё Аллоҳдан келсин ё Аллоҳ учун бўлсин ёки Аллоҳга етказсин йўқса ер билан бир бўлсин!


Бўлажак шифокор учун кайф бу "бирам қўллариз енгил эканеее", " қанақа қилиб шприц кирганини билмасдан қолдим " деган гапла 🙂‍↔️

Хихиххихи 🤭


🤍


Манимча ёзиш ички кечинмаларини англатишни энг самарали усули.

Чунки хис қилиб кўрмаганлар ёза олмайдилар!


Ота шундай инсонки шўр бўлган таомингизни хам "машааллоҳ, жудаям мазали чиқибди, қизим" деб мақтаб мақтаб ейдиган инсон, қиз бола учун суянган тоғ, пули тугамидиган "банк", текин" таксист", химоячи, соғлиғингиз хақида хаммадан кўп қайғурадиган инсон.....

Аллоҳим оталаримиздан рози бўлсин, ўзлари емаса хам, ичмаса хам доим "фарзанд " деб тиним билишмиди. "Мандан кўра яхшироқ бўлсин" деб зулматимизни илм нури билан ёритишимиз учун қўлларидан нима келса шуни қилишвотти. Иншааллаҳ уларни пешоналаридан оққан тер хаққи улардан Аллоҳим рози бўлсин, икки дунё саодати ила мукофотласин.


Инсонларни тарк этиб китобларим томон қочдим

Шу яхшироқ экан 🙂


Бахт оддийликда 🤍


Марьямни Закариё қандай қилиб 7 эшик орқали бир хонага яъни узлатга қулфлаган бўлса, хар бир ота, ака, ука хуллас эркак ўз аҳлини ана шундай қўрғон билан химоя қилиши ва бошқаларнинг қўрғонини бузиб ўтмаслиги керак. Ана шунда Марьям каби "Қалб иффатлари" кўпаяди)


Бу китобни ўқиганим сари ўзига тортвотти🥹🤍

Ёзилиш услуби "Икки эшик ораси" га ўхшиди. Хар бир персонаж тилидан гапиради, воқеалар чуқурроқ ёритилади.

Тасвирланиши, образларнинг қалб холатини тушунтирилиши эса "Хар аёл Хожардир" га ўхшиди. Кўпроқ хиссиёт тилида гаплашилади. Машааллоҳ, ўзига жалб қиладиган китоб экан🥲


Фарзандимнинг хеч бир онини зое бўлишини хохламайман. Унинг хаёти туғилиши билан эмас, борлиги маълум бўлган соатдан бошланган.

"Қалб иффати"


Ҳомила Аллоҳнинг Хай исми ила юкланган илоҳий сир. Ҳомиладорлик қанчалик яширилса Худонинг сири яширилади, бола хам одобли бўлади.


Хозир қайси аёл хомиладорлигини яширвотти?! Бунинг акси бўвоттику! Хомиладорлигини ижтимоий тармоқлада "реклама" қилиш билан банд. Мана нега тўғри йулдан адашвомиз!

Аллоҳим холимизни ислоҳ қилсин)


Мўминнинг қалқони. Муфассал рўза китоби.

Шайхимизани хамма китоблари олтинга тенг. Рўза нима? Қачон фарз бўлди? Мақсад нима? Қалб холати қандай бўлиши керак? Қайси амал рўзани бузади? Кимлар рўза тутади, ким тутмайди? Таровех намози, қадр кечаси фазилатлари қандай?.......

Шуларга ўхшаш мухим саволларга тўлиқ ва далили билан жавоб топасиз.
Китоб сўнгида бугунги кун олимлари рўзанинг инсон организмига фойдалари устида олиб борган тадқиқотлари билан танишишингиз мумкин)

Муслималарим, Рамазонга оз қолди, рухан, жисмонан таййоргарлик қилишимиз керак. Бу китобни ўқиш орқали рўзанинг асл моҳиятини тушуниб етиш учун биринчи қўйилган қадам бўлади, иншааллаҳ)


Бинту Шакур


Бу китоб хам тугади 🥹

севимли китобимга айланди, хар бир сатрда олам олам маъно бор. Худди Робиятул Адабия қалби гапирвотганга ўхшиди.

Хаййуна, Абда ва Робия каби Аллоҳимга яқин аёллар хаёти қисқа қилиб бўлса хам тасвирланган. Басранинг энг хайирли аёли яъни Робиянинг машақаттга тўла ёшлиги, Басранинг энг хайирли эркаги Хасан Басрийнинг илтифоти, Хаййуна мехрибрнлиги беихтиёр кўз ёшларизга сазовор бўлади.

Китобнинг сўнгида қалбим титраб кетди, Робиянинг охирги марта Фажр сурасини ўқигани......

Робиятун Адабия балки бадиий тўқимадир, балки реал хаётда яшаган аёлдир. Бу фақат Аллоҳимга аён. Мухими ушбу 80 йиллик хаётдан ўрнак олишимиз керак.

Сиз бахтни моддиятда деб ўйласизми? Бугун нима кияман, нима ичаман деб халиям ташвишланасизми? Иймонингиз сустми? Энг сўнгги намоз қандай ўқилишини биласизми? Нафсни тарбиялашничи? Шахватингизни тийишни биласизми? Хаж ва Умра сафарларидан мурод нима?

Шу саволларга жавоб олиш учун ушбу китобни ўқиб чиқинг.


Бинту Шакур

Показано 20 последних публикаций.