🌊 Дарё бўлиб яшанг
🔺Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатдида, унга бир сиқим туз аралаштириб, татиб кўришни буюрди. Йигит айтилган ишни қилди.
💎– Таъми қанақа экан? – сўради устоз.
– Шўрлигидан тилни ўяман, дейди-я!
Устоз шогирдини дарё бўйига олиб борди. Яна бир сиқим туз узатар экан, деди:
💎– Энди буни дарёга ташлаб, сувнинг мазасини тотиб кўр.
Йигит бу сафар сувни ҳузур билан ичди.
– Хўш, шўрлиги сезилдими? Мазаси қанақа экан?
💎– Ажойиб. Шўри йўқ бўлиб кетибди, умуман сезилмади.
Бу сўзлардан мамнун бўлган устоз насиҳат қилди:
💎– Ҳаёт қийинчиликлари бир сиқим туздек гап. Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда мисоли бир пиёла сув эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган!..