ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Азиз махалладошлар кўчаларимизга эътибор бериб қўямиз.Тозалаб қўямиз сингилжону ,қизужонлар.Дўкон эгалари дўкон атрофини тозалаб қўйинг илтимос.Икки кундирки кўчани ўртасида бир салафанда мусор ётибди . Хеч ким олиб ташлай демайди .У ўша ердаги хонадонлардан чиққан,бутун махалла кўркига тупириб турибди.Илтимос азиз махалладошлар, сиз каби маданиятли инсонлар яшовчи махаллага бундай холат ярашмайди.Сизларга жуда хурматим баланд мехнаткаш махалладошларим,соғ бўлинг хеч қачон элдан кам бўлманг!!!!🤲


Хурматли махалладошлар яна бир бор хайрли тонг азизлар!Кунингиз сермазмун қувончларга бой бўлсин.Топганингизга барака берсин,оғриманг!!!!!!!


Замонавий бўлмасаям ким учундир насталгия


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
​​Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслаҳатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг.

Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз ҳал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.

Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз Иншааллох!

Аёл ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан ҳал қилинг.

Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликқлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган.

Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишади, дийдор қиёматга қолади. Ғанимат билинг...

"Устозлар насихатларидан
.


🏠Ҳар тонгда эҳсон қилишни одат қилинг ва буни яқинларингиздан бошланг…
Унутманг, бир оғиз ширин сўз ва табассум ҳам эҳсондир.😊

⏰ Хайрли тонг!☕️


✨✨✨✨✨✨


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Buncha olisdasiz, shirin orzular...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Агар сиз хеч кимга керак бўлмагангизда Аллоҳ сизни яратмаган бўларди...
Аллоҳ сизни яратдими?
Демак, бахтга хаққингиз бор.
Хайрли тун азизларим. Тунингиз осуда ўтсин.


УМР...

Мен, умрни, кўрмай қолибман,
Ёнгинамдан ўтиб кетибди.
Қўлимга бир китобни тутиб,
Тақдиримни битиб кетибди !

Хатто юзин бир бор кўрсатмай,
Изларини чизиб кетибди.
Мени хаёт жангига ташлаб,
"Кураш"-дея, ёзиб кетибди !

Кетаяпман ортидан қувиб,
Болаликни, ёшликни ташлаб.
Гоҳо кулиб, гоҳо англамай,
Гоҳо, унсиз кўзимни ёшлаб !

Ҳар баҳорда бир йўқлаб келиб,
Ёшимга ёш, қўшиб кетармиш.
Гўё, менда алами бордек,
Сочимга қор тўкиб кетармиш !

Мен умрни кўрмай қолибман,
Ёнгинамдан ўтиб кетибди.
Пешонамга ажинлар тортиб,
Суратини чизиб кетибди !!!

Мен умрни кўрмай қолибман...

/Marxabo_Karimova


🌊 Дарё бўлиб яшанг

🔺Устоз ҳамиша ҳаётдан нолиб юрадиган, ўзини бахтсиз ҳисоблайдиган шогирдига пиёлада сув узатдида, унга бир сиқим туз аралаштириб, татиб кўришни буюрди. Йигит айтилган ишни қилди.

💎– Таъми қанақа экан? – сўради устоз.
– Шўрлигидан тилни ўяман, дейди-я!
Устоз шогирдини дарё бўйига олиб борди. Яна бир сиқим туз узатар экан, деди:
💎– Энди буни дарёга ташлаб, сувнинг мазасини тотиб кўр.
Йигит бу сафар сувни ҳузур билан ичди.
– Хўш, шўрлиги сезилдими? Мазаси қанақа экан?
💎– Ажойиб. Шўри йўқ бўлиб кетибди, умуман сезилмади.
Бу сўзлардан мамнун бўлган устоз насиҳат қилди:
💎– Ҳаёт қийинчиликлари бир сиқим туздек гап. Қалбингни кенг қилсанг, билинмай кетади. Ҳаётда мисоли бир пиёла сув эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган!..


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ер Меҳри

– Намунча ерга ёпишмасанг, – дебди Шамол.
– Ернинг меҳри, бағри иссиқ-да, – дебди Қор.

Шакл

– Кўп сиқмагин, эзилдим-ку! – зорланибди Лой.
– Сиқмасам, ғишт шаклига кириб бўпсан! – деб жавоб қилибди қолип.

Гўзаллик

– Одамлар нега доим сенга интилади? Сиринг нимада?– сўрабди Жар.
– Уларни бошимга кўтариб, дунёни кўрсатаман, – дебди Чўққи.

Алам Ва Ғам

Алам шериги Ғамга дебди:
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.

Бағри Иссиқ

– Тошкўмир бунча қоп-қора, хунук бўлмаса? – дебди Кесак.
– Сиртдан баҳо бермагин, унинг бағри нақадар иссиқ, – дебди Тош.

Тўғрилик Учун

Болға эгри михни тўғрилашга ҳаракат қиларди. Шунда эгри Михдан нидо чиқибди:
– Раҳминг келсин…
– Бўлмаса, тўғри тур-да, – дебди Болға.

Девор

– Одамлар ғалати-да, деворнинг қулоғи бор, секин гапиринглар, деб мени гуноҳкор қилишади, – дебди Девор.
– Эътибор берма, улар бир-бирларидан қўрққанларидан сендан хавотирланишади, – дебди шифт.


​​ГЎДАКЛАР ТИКАНЗОРДА
ҚОЛМАСИН...!


(Ибратли ҳикоя)

Бозор дарвозасидан кириб-чиқаётганлар дарвоза олдида совуқдан жунжикиб ўтирган чамаси уч- тўрт ёшли қизчага бефарқ қараб ўтолмасди. Кимдир унга қанд, кимдир юмшоқ кулча узатарди.
Ўттиз ёшлардаги аёл бозор-ўчарини қилиб бўлгач, дарвоза олдига келиб сумкаларини ерга қўйди. Шу пайт ёнгинасида катта-катта қора кўзлари жавдираб турган қизалоққа
кўзи тушди. Совуқда дир-дир титраётган қизчага ичи ачиди. Яқинига келди. Музлаган
қўлчаларидан тутди, бағрига босди ва:
- Айланай қизим, совқотибсан-ку, ойинг қани? Нега бир ўзинг бу ерда турибсан?
Қизалоқ кўзларини юмиб-очиб, йиғлаб юборди:
- Ойим... Ҳозир келаман... Деб... Келмади...
Аёл қизчани бағрига босаркан,
чўнтакчасидаги букланган қоғозга кўзи тушди. Уни очиб, ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум! Ким қизимни фарзандликка олиб, бағрига босса, мендек бағритош онани кечирсин. Ота-онам дунёдан ўтганига анча бўлди. Қизим билан ҳар жойда, ижара уйларда яшадим. Тикувчилик қилдим. Аммо ишим олдинга юрмай, жуда қийналдим. Қизим ҳам мен каби қийналишини истамайман.
Кечқурун Россияга жўнаб
кетяпман. Қизимни сийлаганларни Худо сийласин!.."

Аёл хатни ўқиркан, кўзларидан дув-дув ёш оқарди. Қизчани бағрига босганча лаблари пичирлади:
"Бечорагина..." У қизчани даст кўтарди. Бир қўлида
сумкалари...
Уларнинг зил-замбилдек
оғирлиги энди аёлга сезилмасди...!




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум!

Кўп нарса билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, фидокорлик қилган, ҳаққимизга  дуо қилгувчи инсонларнинг қийматини билсак, кифоя...


Хайрли тонг!


Ҳаёт ўзи жуда мураккаб. Уни янада мураккаблаштириб яшашга неҳожат.

Мусобақалар, тортишувлар, шартлар қўйиб уни бажариш учун боридан кечиб,...  Ҳа, балки ҳаётнинг асл мазмунини топмаслик натижасидир бу. Сиз беллашадиган ягона инсон бу сизнинг кечаги ҳолатингиз.
Бугун ундан ўздингизми?!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram





Показано 20 последних публикаций.