ВАСИЛА мавзусида фикр.
Айни дамда жуда кўп ихтилофли масалалар вужудга келиб турибди. Ушбу муҳим тортишувли масалалардан бири Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, авлиёлар ва улуғ Уламолар ҳамда солиҳ амалларни васила қилиш борасидаги масаладир.
Тавассул - луғатда яқинлашиш, васила эса мақсадга олиб боришга восита бўладиган ҳар бир нарсадир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Пайғамбар алайҳиссаломлар, саҳобаи киромлар ва бошқа муқарраб бандаларни зоти ва ҳурматларини васила қилиб дуо қилиш жоизми ёки жоиз эмасми. Рухсат берилган амалми ёки рухсат этилмаган амалларданми? Келинг бу борада озгина фикрлашсак.
Ояти каримада:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ
"Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтарингиз" (Моида 35 оят).
Хадиси шарифларда хам бу мавзуда жуда кўп манбалар мавжуддир. Жумладан,
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зоти муборакларини васила қилиш борасида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عمر بن الخطاب رضى الله تعالى عنه قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم لما اقترف آدم الخطيئة قال يا رب أسألك بحق محمد لما غفرت لي فقال الله يا آدم وكيف عرفت محمدا ولم أخلقه قال يا رب لأنك لما خلقتني بيدك ونفخت في من روحك رفعت رأسي فرأيت على قوائم العرش مكتوبا لا إله إلا الله محمد رسول الله فعلمت أنك لم تضف إلى اسمك إلا أحب الخلق إليك فقال الله صدقت يا آدم إنه لأحب الخلق إلي ادعني بحقه فقد غفرت لك ولولا محمد ما خلقتك.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Одам алайҳиссаломдан хато иш содир бўлган эди. У зот:
"Эй, Роббим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб, мени мағфират қилишингни сўрайман" деди. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Одам Муҳаммадни қандай танидинг, ҳали уни яратмаган бўлсам" деди. У зот: "Эй, Роббим ядинг билан мени яратиб, руҳингдан менга пуфлаганингда, бошимни кўтардим ва Арш устинида "Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ" деган ёзувни ёзилганини кўрдим. Бас, билдимки, Сен Ўзингни исмингга махлуқотингдан суйганингни қўшасан. Шунда Аллоҳ таоло: "Тўғри сўзладинг эй, одам. Албатта, у махлуқотларимнинг энг маҳуби. Уни ҳаққи ила дуо қилгин, сени мағфират қиламан. Агар Муҳаммад бўлмаганида, сени яратмаган бўлар эдим" деди", дедилар".
(Мустадроку Ҳоким. Муҳаддис аллома Субкий Одам алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисда зикр қилинган тавассулларини саҳиҳ деб айтганлар).
Яна бунга кушимча уларок,
وعن أبي الجوزاء قال : قحط أهل المدينة قحطا شديدا فشكوا إلى عائشة فقالت: انظروا قبر النبي صلى الله عليه و سلم فاجعلوا منه كوى إلى السماء حتى لا يكون بينه وبين السماء سقف ففعلوا فمطروا مطرا حتى نبت العشب وسمنت الإبل حتى تفتقت من الشحم فسمي عام الفتق . رواه الدارمي
Абул Жавзодан ривоят қилинади:
"Мадинада қаттиқ қурғоқчилик бўлди. Бас, у(Мадиналик)лар Оиша розияллоҳу анҳога шикоят қилдилар. Шунда у (Оиша онамиз): "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларига қаранглар ва ундан осмонга туйник қилинглар. У билан осмон орасида шифт қолмасин" дедилар. Бас, шундай қилдилар ва ёмғир шу даражада ёғдики, ўтлар ўсиб, туялар семирди ҳатто ёғлари отиллиб чиқди ва фатқ йили деб номланди". (Доримий ривояти).
Исботини топганлигини юқоридаги маълумотлардан билиб олсак бўлади .
Бу масала борасида ҳанафий фиқҳи китобларида шундай ёзилган:
وَيُكْرَهُ أَنْ يَقُولَ الرَّجُلُ فِي دُعَائِهِ بِحَقِّ فُلَانٍ أَوْ بِحَقِّ أَنْبِيَاؤُك وَرُسُلِك؛ لِأَنَّهُ لَا حَقَّ لِلْمَخْلُوقِ عَلَى الْخَالِقِ .
“Киши ўз дуосида: “Фалончининг ҳаққи ёки Сенинг Пайғамбаринг ва Расулинг ҳаққи ила” деб дуо қилиши макруҳ бўлади. Чунки, махлуқнинг Холиқнинг зиммасига вожиб бўлган ҳаққи йўқдир” (Ҳидоя).
Ушбу матндан мақсад васила қилувчи: “Ўша буюк шахслар ҳаққидан Аллоҳ таолога дуоимни қабул қилиши вожиб бўлади”, деган эътиқодда васила қилиш ботил ва фосиддир. Чунки, Аллоҳ таолонинг зиммасига махлуқнинг бирор ҳаққи вожиб бўлмайди. Бандалар Роббисини мажбурлаши умуман мумкин бўлмаган иш хисобланади.