#Мақола
Она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраймиз
Ватанни ҳимоя қилиш, уни кўз қорачиғидек асраш-авайлаш юртимизнинг ҳар бир фарзандини улуғ бурчидир. Ушбу шарафли вазифани мардоновор бажарган фахрий ҳарбийларимиз ва хозирги кунда ҳам Ватанимиз ҳимоясига бел боғлаган қўрқмас, жасур ва ботир ҳарбийларимизни қанча улуғласак, қанча эъзозласак шунча оз. Ватанни севиш-юракка сингиб кетган, инсонни унда бўлганида хотиржам, йироқ кетганида талпинадиган, ҳужум қилганида асрайдиган ва камситилганида ғазабланадиган қилиб қўювчи туйғудир. Қуръони каримда Ватан сўзи(ўрин, жой маъносида) бир ерда келган: "Битаҳқиқ Аллоҳ сизларга кўп жойларда нусрат берди"(Тавба сураси, 25-оят). Каломи шарифда инсоннинг турар манзили-Ватанини: ҳовли, қишлоқ, шаҳар, диёр ва ер кўринишида зикр қилган.Инсон дунёга келар экан, мана шу жойларда бешак қўним топиб, уларни Ватан тутиб ҳаёт кечиради. Ватан сўзининг истелоҳдаги маъноси: Бир жамоа инсонлар унинг фуқоролигини олиб, ҳоҳ у ерда туғилган ёки туғилмаган бўлсин, унга мансуб бўлиб, мустақил, жамоавий тарзда яшайдиган, ўз чегарасига эга Давлатга Ватан деб айтилади. Шундай улуғ ва қадрли масканни севиш ҳамда, унинг тинчлигини асраб ҳимоя қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Бу ишимиз ҳам бесамар қолмайди. Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):" Сизларга Лайлатул қадрдан афзал кеча ҳақида хабар берайми?-У аҳлига қайтмаслик эҳтимоли бор, ҳавф ерида посбонлик қилган қўриқчидир", дедилар(Имом Ҳоким"Мустадрок"да ривоят қилинган). Мусулмонларнинг қонлари, юртлари ва мол-жонларини сақлаш учун ухламай тонг оттирган кишига шундай юксак даража берилар экан. Жамиятнинг хизмати, тинчлик, омонлик йўлида бедор ўтказган кеча Лайлатул қадрдан ҳам афзал ҳисобланар экан. Юқорида айтилган ҳадисларнинг далили эътиборидан Ватан ҳимояси қандай улуғ амал эканини билиб олдик. Жаннатмакон юртимизни тинчликини авайлаб-асрашда Ватан ҳимоячиларимизга куч-қувват тилаймиз.
Учқўрғон туман отинойиси Нажимова Таборакхон
манбалар асосида тайёрлади.
t.me/ziyoislom