#Мақола
Ражаб ойи фазилати
Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Аллоҳ таоло Куръони каримда шундай деб марҳамат қилади: "Эй имон келтирганлар! Аллоҳнинг дини аломатларини, ҳаром ойни, аталган қурбонликни,осилган белгиларни ва Роббиларидан фазл ва розилик тилаб Байтул-Ҳаромни қасд қилиб чиққанларни ўзингизга ҳалол ҳисобламанг" (Моида сураси, 2-оят). Уламолар ушбу оятдаги"ҳаромдан ой"дан мурод: ражаб, зулқаъда, зулҳижжа ва мухаррам ойларидир, деганлар.
Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу оятни "Ҳажжатул вадо" да ўқиб, мусулмонларга муборак ойларнинг ҳурмати тўғрисида сўзлаб берганлар. Ражаб ойи кирганда қандай дуо қилиш тўғрисида Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) дан қуйидаги саҳиҳ ҳадис ривоят қилинган: "Ражаб ойи кирса, Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам):" Аллоҳим! Ражаб ва Шаъбон ойларида бизга барака бергин ва бизни рамазон ойига етказгин", дер эдилар.(Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло юртимизга, хонадонларимизга улуғ ойимиз бўлган Шаъбон ойининг баракасидан беришлигини насибу рўз айласин!
Учқўрғон туман бош отинойиси Қозоқова Одинахон манбалар асосида тайёрлади.
https://t.me/ziyoislom