Zarvaraq


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


📚 Tarix va kitoblarning oltin sahifalaridan so'zlaymiz.)

Kitoblar: @zarvaraq_kutubxonasi
Taklif va murojatlar uchun:
@zarvaraqmurojat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Domladan ajoyib tahlil.
Amir Temurning saltanatining parchalanishining asosiy sababi ham shunda.
Qolganlari sabablar quyi oʻrinlarda.


Toki men tirik ekanman, Fitrat va Choʻlpon hech qachon qatagʻonchilar qoʻliga tushmaydi.

🖋Fayzulla Xoʻjayev

🔗zarvaraq


Репост из: Танатоз
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айвонингда пахта, томингда пахта
Наҳорингда пахта, шоминда пахта
Оқар оғу бўлиб қонингда пахта
Нега йиғламайсан она туркистон?


Муҳаммад Юусуф


1966-йилнинг 1-июлидан бошлаб колхозларда биринчи марта иш ҳаққилар нақд пулда тўланадиган бўлди. Унгача эса меҳнаткашлар ишлаган кунлари учун колхоз омборидан емак олишган. Яъни қуллар каби фақатгина ейиш учунишлашган. Паспорт ва бошқа ҳудудларга кўчиб ўтиш ҳақидаги рухсатномани эса қишлоқ аҳолиси 1974-йилга келибгина қўлга киритишди.

Сиз эса бир тийинлик газ сув ҳақида оғиз кўпиртирасиз...

Биздан узоқлашманг @tanatoz1920


Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб,
Бир ёқда ватанинг ғарларга талош.
Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб,
Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш.

Бир ёқда шимолга сургун йигитлар,
Бир ёқда жувонлар жамиятга қул.
Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар,
Бир ёқда танглайи тешилган булбул.

Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай,
Бир ёқда адашган йўлчидай авом.
Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай,
Бир ёқда алданиш этади давом.

Бир ёқда қулликни тусар кексалар,
Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ.
Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар,
Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ.

Бир ёқда бемалол қиш келаётир,
Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ.
Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир,
Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ.

Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё,
Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг.
Бир ёқда измидан қўймайди дунё,
Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен.


🖋Najmiddin Ermatov

🔗zarvaraq


Tavsiya, Muqaddima kitobini sotib olmang, agarda undan oldin falsafaga doir birorta kitob oʻqimagan boʻlsangiz.
Muqaddima kitobini sotib olmang, agarda siz politologiya, davlat va jamiyat asosi borasida birorta kitob oʻqimagan boʻlsangiz.
Baribir tushunmaysiz. Sizni bu sohaga aloqangiz boʻlmasa.
Qilingan hype larga uchmang. Sarflagan pulingiznga hozircha oʻzingiz tushungan, foydasi tegadigan kitob oling. (Muqaddimani sizga foydasi tegmaydi demoqchi emasman albatta, bu kitob ilmiy tilda yozilgani uchun omma tili tushunmaydi degan maqsadda yozdim)
Muqaddimani tushinish uchun yuqorida sanalgan yoʻnalishlarda oʻnlab kitoblar oʻqigan boʻlishingiz kerak qisqasi…
Va ayta olamanki hozir ushbu kitoblarni sotib olyotganlarning 90% dan ortigʻi ham bu kitobni oxrigacha oʻqib tugata olmaydi!

1k 3 16 10 21

Grenlandiya ham turk..)🤩
Yaxshi da’vo😒
Grenlandiyaning tub aholisi hisoblanmish inuitlar ning asl kelib chiqishi Goʻkturklarga borib taqaladi.
Inuitlarning ichida ham bu da’voni qoʻllab-quvvatlovchi hamda Turkiyaga hayrixohlar koʻplab topiladi.

557 0 2 10 12

📌Inson oʻz bilmaganlarining dushmani.

🔗zarvaraq


Oʻgʻlim, menga nima boʻlmasin, men haqimda nima deyishmasin , bilginki men doim halol komunist, bolshevik, leninchi boʻlganman!

🖋Akmal Ikromov
(Oʻzbekiston Kompartiyasi birinchi sekretari, Oʻzbekistonning birinchi rahbarlaridan bir Akmal Ikromovning soʻngi soʻzlaridan)

🔗zarvaraq


Birorta ham osiyolik bosqinchi u kabi shon-shuhrat qozongan emas. Uning qismati - olamni qutqarish; uning uslubi- ana shu olamni portlatish, u hamma narsani qulatardi. U Xudoga ishonchni, podshoni, mamalaktni, qonunlarni va odamlarni agʻdardi, u kishilik jamiyati deb atalmish butun bir tarixiy tuzumni agʻdardi. Oxir - oqibatda , u oʻzini agʻdardi. Faqat birgina u Rossiyani botqoqlikdan olib chiqishi mumkin edi. Ruslarning eng buyuk baxtsizligi uning tugʻilgani edi, lekin ularning navbatdagi baxtsizligi uning oʻlimi boʻldi.

( Vladimir Ilich Ulyanov- Lenin haqida, rasmda uning vafotidan avval tushirilgan rasmi)

🖋Uinston Cherchill

🔗zarvaraq


Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.
Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.
Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг - ўн беш йил,
Достон ёзсанг - йигирма...

🖋Эркин Воҳидов


Xalq dengizdir, xalq toʻlqindir, xalq kuchdir,
Xalq isyondir, xalq olovdir, xalq oʻchdir…
Xalq kuch yoʻqdirkim, toʻxtatsin,
Quvvat yoʻqkim, xalq istagin yoʻq etsin.
Xalq isyoni saltanatni yoʻq qildi,
Xalq istadi, toj -u taxtlar yiqildi…

Xalq istagi - ozod boʻlsin bu oʻlka,
Ketsin uning boshidagi koʻlanka.
Bir qoʻzgʻalur, bir koʻpirar, bir qaynar,
Bir intilur, bir hovliqar, bir oʻynar.
Yoʻqlikni- da , ochlikni- da yoʻq etar,
Oʻz yurtini har narsaga toʻq etar.

Butun kuchni xalq ichidan olaylik,
Quchoq ochib xalq ichiga boraylik!

🖋Choʻlpon

🔗zarvaraq


Репост из: Tarix - Muarrix Kutubxonasi
⭕️⭕️⭕️ 💻
MuarrixKutubxonasida
sotuvga qoʻyilgan barcha kitoblarning umumiy roʻyxati va narxlari jadvalda koʻrsatib oʻtilgan.


Oʻzbekiston boʻylab yetkazib berish xizmati mavjud.

Ushbu kitoblarni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📞+998976362102


Turfan shahridan (Xitoy) ikki kilometr narida Amin masjidi joylashgan bo‘lib, uning monumental minorasi Xitoydagi eng baland minora hisoblanadi.

Masjid 1779-yilda Amin hojaning o‘g‘li Sulaymon tomonidan otasining xotirasiga qurilgan. Amin hoja 1756–1759-yillar oralig‘ida Szinjanni (Turkistonni) Xitoyga qo‘shib olish uchun Yunchjen (1723-1736) va Tsianlun (1736-1796) imperatorlari bilan hamkorlik qilgan.

Masjidning peshtoqida ikki tilda yozuv mavjud:

1. Xitoy tilidagi yozuvlar tsin hukumatini maqtab, Aminning maqomi "Tsianlun imperatorining qaytgan qullari" sifatida ta'riflangan.
2. Uyg‘ur tilidagi yozuvlar esa Qur'on suralarini o‘z ichiga oladi va Tsin sulolasi haqida hech narsa aytilmagan.

Tsin sulolasi uyg’ur aristokratlarini o’zlariga bo’sundirilganlar deb bilardilar.
Biroq musulmon aholi ularni musulmon amirlari emas, balki Pekindagi hukmron dinastiya boshqarishini bilmas edilar.


* Бизга ҳаво ҳам ҳаром!
«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром»
Аҳмад деган киши Бурсада чашма қурдирди ва “«Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздириб қўйди.
Аҳмадни тутиб, қозининг ëнига олиб келишди.
– Нега фитна чиқараяпсан? Аҳолиси мусулмон бўлган давлатда сен савоб учун чашма қурдирибсан, лекин чашмадан сув ичишни мусулмонларга таъқиқлаб қўйибсан. Эсинг жойидами? Нега бундай қилдинг? Қатлинг вожибдир, – деди қози.
– Сабабини фақатгина Султонимга айтаман, – деди Аҳмад.
Воқеа Султонга етиб борибди. Аҳмадни саройга келтиришди. Султоннинг жаҳли чиқди, аммо Аҳмад қилган ишнинг сабабини билгиси келди.
– Бу нимаси, чашма қурдирасан, ҳам «Ҳаммага ҳалол, мусулмонга ҳаром», деб ëздирасан?
– Далилим бор, аммо исбот талаб қилади, – деди Аҳмад.
– Агар сен айтаëтган далил қувватли бўлмаса-чи?
– Агар ундай бўлса, бошимни олишсин!
– Хўш?
– Султоним, яҳудийларнинг исталган бир ибодатхонасидан дуч келган раввинни ҳеч қандай тушунтиришларсиз олиб келишсин! Бир ҳафта қамоқда сақланг. Нималар бўлишини кўринг!
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Камчилик бўлган яҳудийлар бирлашиб, «Нима бўлаяпти? Бу қандай зулм? Раввин учун биз кафилмиз. Нима қилиш керак бўлса, айтинглар, қиламиз. Унинг айби йўқ. Керак бўлса, пул тўлаймиз», деб чиқишди. Ҳатто қўшни давлатлардан элчилар келди, мактуб устига мактуб.
Бир ҳафтадан кейин Аҳмад:
– Султоним, энди раввинни қўйиб юбораверинг, - деди.
Раввин қўйиб юборишди, яҳудийлар хурсанд. Султонга ҳар қаердан ташаккурномалар, совғалар.
– Айни шу ишни ҳар қандай черковдан битта роҳибни олиб келиб қилинг! – деди Аҳмад.
Бир роҳибни ушлаб келишди. Роҳиб билан ҳам шундай ҳолат: талаблар, норозиликлар, бу нима зулм, дейишлар.
Бир ҳафтадан кейин роҳиб қўйиб юборилди. Хурсандчилик, султонга ташаккурнома ва совғалар.
– Султоним, пойтахт аҳли энг яхши кўрадиган олимни минбардан олиб келишсин, – деди Аҳмад.
Аҳмаднинг айтганини қилишди. Энг катта марказий масжиднинг имомини айни Жума хутбасининг ўртасида олиб кетишди. Бирор киши чиқиб, «Нима бўлаяпти? Нима қилаяпсизлар? Ҳеч бўлмаса, хутбани тугатгунча кутиб турсангизлар бўлмайдими?» деган гапни айтмади.
Орадан бир ҳафта ўтди. Имом қаерда, аҳволи нима бўлди, деб ҳеч ким келмади. Ҳамма хурсанд. Бунинг устига одамлар орасида қўлга олинган имом ҳақида миш-мишлар тарқаб кетди:
– Биз унинг аслида кимлигини билмасдан, имом деб юрган эканмиз.
– Ким билсин, қандай гуноҳ қилди экан, бу имом?
– Э, воҳ, шунча пайт билмасдан, орқасида намоз ўқиб юрган эканмиз.
Бўлиб ўтган воқеалардан Султон ҳам хабардор. У Аҳмаддан сўради:
– Хўш, нима қиламиз энди?
– Имомни қўйиб юборамиз ва ундан узр сўраймиз.
– Тўғри айтасан, – деди султон.
Имом қўйиб юборилди. Аҳмад Султонга қараб деди:
– Эй, Султоним, ўзингиз айтинг, бундай мусулмонларга сув ҳалол бўладими?
Султон аччиқ табассум қилиб, деди:
– Буларга нафақат сен қурдирган чашманинг суви, ҳатто, ҳаво ҳам ҳаром!
***
– Султоним, бир кишини рост сўзни айтгани учун 15 сутка зиндонга ташласалар-у, бутун бошли миллатдан бир киши "Ҳой, нима қилаяпсанлар?!" демаса, у миллатнинг ҳукми нима бўлади? – деб сўради Аҳмад ривоят тамом бўлгандан сўнг.
– Унақа миллат ўлимга маҳкум! – деди Султон. – Ундай миллат кўп ўтмай ер юзидан миллат сифатида йўқ бўлиб кетади!
БИЗГА ҲАВО ҲАМ ҲАРОМ!
Ё шундай эмасми, сиз нима дейсиз?


Англияда ўқиётган Ўзбекистонлик талабанинг таълим тизимимиз ҳақидаги фикрлари:

Мақтанчоқликни тўхтатайлик.

Лондон хақида қисқача:

Бу ерда тили бурро тадбир уйиштириб "Фаол" бўлганлар бир тийин экан.

Мен ҳиндлар ва хитой, корейс ва япон талабаларини кўриб мактабдаги олган билимларига тан беряпман.

Хуллас, мен шунчаки бўм-бўш мия билан магистратурага келиб қолибман. Масалан, гуруҳдаги ҳамма математикани чачворади. Сиз ўйлаган даражада эмас, яхши билади дегани ҳам эмас. Булар "чачворади". Шунақанги тенгламаларни улар мактабларидан ўрганиб келишганки, мен уларга ҳалиям ета олмаяпман.

Компютерни, офис дастурларини, ҳар хил программалар ва дастурлашни ўзимча яхши биламан десам. Бутун гуруҳ, ҳа ишонинг ҳар бири мендан яхши билади.

Дунёқараш жиҳатидан ҳам биз Марказий Осиё талабалари оқсоқ эканмиз. Улар шунақанги дунё таниган брендларни эгаларидан тортиб, улар нима ишлаб чиқарадию, қайси маҳсулоти яхши эканини билишади. Мен бўлса халиям кофе турларини фарқига бормайман.

Сиз ўзингизни Ўзбекистонда туриб "Келажак бизники, шу туришимда Ўзбекистонни дунёга танитаман" деманг. Мен шунақа деб хато қилганимни билдим. Биз ростан юртимизни юқорига олиб чиқмоқчи бўлсак, ростдан ўқишимиз керак.

Лондонга келиб билдим. Биз орқада эканмиз, кўп соҳада. Давлат сиёсати ёки Иқтисодий нуқтаи назардан эмас, оддий мактабдаги асосий фанлар кўникмаларидан уларни амалиётга татбиқигача.

Бизни яна энг катта айбимиз бу номзодларга катта рағбатлар беришимиз. Мисол учун: Бизнинг Навоий, Беруний ва Зулфияни олаётган болалар келиб Ню Йорк, Лондон, Токио ёки шунга ўхшаган шахарлардаги бизнес марказлардан юқори лавозим тугул қабулхонага ҳам ишга кира олмайди. Нега?

Чунки у ерда биздаги "фаол талаба"дан олдин ҳинд ёки хитойлик ишга топшириб бўлган. Ундан устун бўлиш учун "Компаниям фахрим" деган видео ясаб келсангиз ўтмайди.

Бу ерда, яъни Лондонда. Яхши офис ишига киришингиз осмонўпар бинода ишлашингиз учун ростакам юзма юз интервью бўлади. Улар сиздан ютуқларингизни умуман сўрамайди. Улар сиздан "Илм" сўрайди. Уларга сизнинг 2 та мақола орқали ҳар кимга бериладиган Қозоғистоннинг хусусий кўкрак нишонлари бир тийин. Улар илм сўрайди.

Хулоса: Бу фикрлар ҳеч кимга қаратилмаган лекин, кўзимизни очишимиз керак. Дунё миқёсида бизнинг талабалар анча ортда. Сиздан илтимос "Мен энг фаол, энг зўр талабаман" деманг. Англияда сиз тенги одамлар анча бунча сизнинг ва бизнинг келажакдаги иш жойларимизни эгаллаб, қўлимиздан олиб бўлишмоқда.

Ўқинг биродар...

Ўринов Аҳмаджон


Ular xalqning sabri haqida gʻayrat bilan gapirishadi va xalqning sabr bardoshlarini bir din darajasiga koʻtarishadi.

📖 “ Oq nilufarlar yurtida”
🖋 Grigoriy Petrov

🔗zarvaraq




Yozda amalga oshirgan ishlarimiz, ayni davrga kelib oʻz ahamiyatini yuqori boʻlganini koʻrsatib koʻplab kanallarda aylanmoqda)


Репост из: Gorizont
❗️Мадаминбек қўрбошининг қабри.

Ўзбекистонлик ёш тарихчилар Мадаминбек қабрини зиёрат қилишди.

Мадаминбекнинг асл исми Муҳаммад Аминбек бўлиб, у 1892 йилда Марғилон атрофидаги Сўкчилик (ҳозирги Тошлоқ туманининг “Садда” қишлоғи)да қашшоқланиб қолган бекзодалар оиласида таваллуд топган. Отасининг исми Аҳмадбек бўлиб, у инсоннинг ота-боболари Қўқон хонлиги даврида турли лавозимларда ишлаган. Аҳмадбекнинг Марғилонда ҳунармандчилик дўкони бўлган. Мадаминбекнинг онаси эса ўз даврининг оқила аёлларидан ҳисобланган. Айрим тарихий маълумотларга қараганда, у ўз ҳовлисида мактаб очиб, отинойи сифатида ёш қизларни ўқитган. Мадаминбекнинг Мақсудали ҳамда Мамадали исмли икки акаси ҳамда Меҳринисо ва Майрамнисо номли икки опаси бўлган.

Батафсил Gorizontда...


AQSh bilan dushman bo‘lish xatarli, do‘st bo‘lish undan ham xatarli.

🖋Genri Kissenjer

🔗zarvaraq

Показано 20 последних публикаций.