Ўзбек хитойшунослик мактаби асосчиси, таниқли олим Абдулаҳад (Аблат) Хўжаевнинг ушбу илмий асарида милоддан олдинги 10 – милодий 11-юзйилликларда битилган уч турдаги қадимий хитой манбаларидан танлаб олинган, Туркистон тарихи, айниқса, ўзбек халқи ва давлатчилиги масалаларига оид қимматли маълумотларнинг ўзбек тилидаги илмий таржималари мавзуларга бўлинган ҳолда келтирилмоқда.
Таржимага тортилган манбаларнинг биринчи тури «Тарихий хотиралар», «Хан сулоласи тарихи», «Кейинги Хан сулоласи тарихи», «Жин сулоласи тарихи», «Вэйсулоласи тарихи», «Суй сулоласи тарихи», «Чжоу сулоласи тарихи», «Шимолий сулолалар тарихи» каби расмий тарихлардан иборат.
Muqovasi: qattiq
Hajmi: 464 bet
Ushbu kitoblarni xarid qilishni istaganlar @Muarrix_kanali_admini ga murojaat qilishingiz mumkin
📞+998976362102