# Мақола
Рамазон ойининг фазилати
Рамазон ойлар ичида энг афзали бўлиб, фазилатларга бойлиги билан ўн бир ойнинг султонидир. Бу ойда Аллоҳни раҳмати ёғилиб, мағфират этилган бандалар охир- оқибат дўзаҳдан ҳам нажот топганлари учун унинг дастлабки ўн кунлиги раҳмат, кейингиси мағфират, охирги ўн кунлиги эса дўзахдан нажот дейилади.
Аллоҳ Таоло: " Бас, сизлардан ким бу ойда ( ўз яшаш жойида) ҳозир бўлса, рўзасини тутсин " деб марҳамат қилган ( Бақара, 185- оят).
Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: " Аллоҳ таоло Рамазон ойи рўзасини фарз қилди. Мен унинг кечаларида ибодат қилишни суннат қилдим. Рамазон рўзасини тутиб кечаларида қоим бўлган одам онадан туғилган кунидаги каби гуноҳлардан фориғ бўлади ", дедилар.
Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу) -- дан ривоят қилинади:
" Пайғамбаримиз ( соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "
Рамазоннинг биринчи туни бўлса, шайтонлар ва жинлар кишанланади, дўзах эшиклари ёпилиб, қайта очилмайди, жаннат эшиклари очилади ва қайта ёпилмайди. Ҳар тунда бир жарчи: " Эй яхшиликни истовчи, унга интилгин, эй ёмонликни хоҳловчи, ундан тўхтагин, ҳар кимса Аллоҳ изни билан дўзахдан озод бўлур ", деб нидо қилади", дедилар" (. Имом Аҳмад Байҳақий).
Роббим Аллоҳ ҳаммаларимизнинг ҳам танимизни сихат қилиб, шундай яхши ойда шифо ойида, раҳмату- мағфиратга лиммо- лим кунларида фарз ибодатларини адо этишда, рўзадорликда, эзгу амалларни бажаришда бардавом қилгин.
Тўрақўрғон расмий отин ойиси Ходжаева Рақибахон.
Манбаалардан фойдаланилди.
https://t.me/zakiyyauz.